Ҳаёт узбекча шер

Ҳаёт
Ҳаёт

Сочимга қировлар қўндирди ҳаёт
Бошимга синовлар ёғдирди ҳаёт
Уруғдан дарахтни ундирди ҳаёт
Ишин қойилмақом дўндирди ҳаёт

Муҳаббат кўнглимда жилва қилганда
Душманлар ўнгимда ҳийла қилганда
Улар менга тухмат қила билганда
Ҳаётга иштиёқим сўндирди ҳаёт

Баҳор бўлиб келди ўлган қалбимга
Кўз ёшин тўкди у тўккан қадримга
Гуллар ҳам қўйди ишончим қабрига
Умид учқунларин ёндирди ҳаёт

Бемақсад инсонга умид керакдир
Куйган ҳаёт эмас куйган юракдир
Осон йўл аслида оддий ҳўракдир
Бу ёлғон ҳаётдан тондирди ҳаёт

Сукунат ҳаётдан энг олий ҳиммат
Унга яширилган буюк бир ҳикмат
Ҳар сўзни гап десанг тушади қиммат
Ҳаёлий ҳаётимни ўлдирди ҳаёт

Фикр қўшиш