Рост гапириб йиғлатинг майли севги хакида шер

Рост гапириб йиғлатинг майли
Рост гапириб йиғлатинг майли

Рост гапириб йиғлатинг майли
Ёлғон билан чалғитманг , бўлди
Ўз - ўзига етади дарди
Юрагимни оғритманг , бўлди

Ёмон бўлсам тепкилаб кетинг
Эпласангиз турткилаб кетинг
Юзимга лой сурткилаб кетинг
Юрагимни оғритманг , бўлди

Дўстингман деб ўйнашманг ахир
Душманга чоғ кавлашманг ахир
Оқибатла қувлашманг ахир
Юрагимни оғритманг , бўлди

Кимлигингиз билдириб қўйиб
Ишни тагдан тиндириб қўйиб
Ишончимни синдириб қўйиб
Юрагимни оғритманг , бўлди

Мунг тишлайди тилим бенажот
Аммо ичда дил йиғлайди дод
Бошим кесинг бўлсангиз жаллод
Юрагимни оғритманг , бўлди

Бир парча гўшт , темирдан эмас
Ёқаверманг кўмирдан эмас
Мендан олинг олсангиз ҳам қасд
Юрагимни оғритманг , бўлди

Ғамлар ортда қолишсин энди
Ёнса дардлар ёнишсин энди
Бахт билан ҳам танишсин энди
Юрагимни оғритманг , бўлди

Юзакига хурмат қилманглар
Ортимдан сўнг ғийбат қилманглар
Яраланган қалбим тилманглар
Юрагимни оғритманг , бўлди..!

Фикр қўшиш