Юрагингиз шунчалар тошми согинч хакида шер

Юрагингиз шунчалар тошми
Юрагингиз шунчалар тошми

Соғинч ўртаб,кўзларим тўлган,
Мени ишқдан,бўлганим бўлган.
Аммо сизчи,севгидан кулган,
Юрагингиз, шунчалар тошми?

Сиз эмасму,кўнглимга ёққан,
Ширин сўзлаб,маржона таққан.
Сўнг аёздек,музлатиб боққан,
Юрагингиз,шунчалар тошми?

Кечай дедим,кеча олмадим,
Ожиз кўнглим,ундан кетмадим.
Лек кўзлардан,маъно топмадим,
Юрагингиз,шунчалар тошми?

Дилда заҳрим,тингловчи бўлдим,
Ғунча кўнглим,баргида сўлдим.
Ўз ҳолимга,оҳ ўзим кулдим,
Юрагингиз,шунчалар тошми?

Камситасиз, давраларда кенг,
Йўқдан ғамлар,бергувчига тенг.
Ёмонликдан,сиз шимариб енг,
Юрагингиз,шунчалар тошми?

Энди оҳим,чекмасман билдим,
Сиз ғарибсиз,мен эса кулдим.
Кутиш йўқдир,бу ҳолдан толдим,
Юрагингиз,шунчалар тошми?

Фикр қўшиш