Энг ажойиб шикоят

Энг ажойиб шикоят
Энг ажойиб шикоят

Улардан бири шикоят қилиб, айтди:
"Менинг тўртта туғишган синглим бор, мен эса уларнинг орасида энг бойи (фазилатлироғи) ҳисобланаман. Лекин, шунга қарамай, уларнинг зиёратига кўп қариндошларимиз келади. Менинг зиёратимга эса, жуда оз қариндошларимиз келади. Ҳа, уларни уйига ҳатто бир кунда тўрт маҳал ҳам ташриф буюрадилар. Аммо зиёрат қилиш навбатлари менга келганда, жуда ҳам оз келишганига гувоҳ бўламан. Баъзи кунлар умуман келмайдилар ҳам!!! Баъзиларини эса умуман кўрмайман ҳам!!! Гўё мени ёдларидан чиқаргандек...
Ҳа, келсалар ҳам, баъзилари дангасалик билан, баъзилари мутлақо ақлга сиғмайдиган баҳоналар билан келадилар.
Нима қилай?!!!
Аммо, менинг зиёратимга келганлар учун, фазилатим кўпроқдир, бундай фазилатга эга эканимни ҳаммаси билади.
Кўп инсонлар қариндошларимга мени зиёрат қилишларини насиҳат қиладилар. Чунки, менда кўп хайрият бордир, ҳамда зиёрат қилганлар учун саҳоватманд бўламан. Шундай бўлса-да, улар мендан йироқдалар, зиёрат қилмайдилар.
– Хайрият ва саҳоват соҳиби учун ҳаёт йўқми?!
Муаммо нимада?!
Тарк қилишлари нима учун?!
Ахир бу беш опа-сингилларни бири эмасманми?!
Таянчларини мендан маҳрум қилишлари нима учун?!
Улар мени унитишлари нима учун?!
– Бу шикоят соҳибасини биласизми?!
–Ўқиган ҳар бир ўқувчини ажаблантирган, дахшатга туширган мана бу ажойиб шикоят соҳибаси "Бомдод" намозидир, ҳа, "Бомдод" намози...

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бомдод намозининг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир" деб марҳамат қилдилар.
Ҳадисда зикр қилинган икки ракатдан мурод, Бомдод намозининг фарзи эмасдир. Балки, икки ракат суннатидир. Суннати шу даражада фазилатга эга бўлса, фарзи қандай фазилатларга эга экан-а?!
Нақадар гўзал шикоят! 

Аллоҳ таоло барчамизга шикоят соҳибаси бўлмиш Бомдод намозини, ҳамда, қолган намозларни ўз вақтида мукаммал қоим қилувчилардан қилсин...

Фикр қўшиш