Соғинч согинч хакида шеър

Соғинч


Бир ховлида яшар эдик чуғурлашиб,
Неки бўлса, бирга баҳам кўрар эдик.
Тортишардик гоҳи тинмай бидирлашиб,
Бахтнинг дарёсида сузиб юрар эдик.
Шамолдек тез йилларимдан оғринаман,

Соғинаман, болалигим, соғинаман.

Қўғирчоққа талашганим опажоним,
Борардик-а, бирга дала- полизларга.
Дийдорингизга муштоқдир жоним маним,.
Тақдир бизни улоқтирди олисларга.
Энди ўзим йиғлаб, ўзим овунаман,
Соғинаман опажоним соғинаман.

Эркаликлар қилиб ака-укамга ҳам,
Маликадек яшабман-а, гуллаб боғим.
Сохталикка учраб бўлди, кўзларим нам,
Жигардек дўст йўқлигини билган чоғим.
Қадрингизга етмадим деб оғринаман,
Соғинаман, жигарларим соғинаман.

Ўртамизда йўллар, йиллар қоработир,
Ҳар кимнинг бор ўз ташвиши, рўзғор бўлак.
Кўнглимизни суғоради ўша хотир
Борлигини билдиради бедор юрак.
Чўкиб қолдим, соғинчлардан девонаман,
Соғинаман, жигарларим соғинаман.

Бир лахза булсада булгин ёнимда

Бир лахза булсада булгин ёнимда, Интизор умримга бир бора кайтгин. Етаклаб келсинлар сени согинчлар, Бир бора согиндим деб шивирлаб айтгин...!...

Сенсизликка урганиб колдим

Сен йук сенсизликка урганиб колдим, Унгача айрилик утида ёндим. Хаммадан, хаттоки узимдан толдим, Энди сенсизликка урганиб колдим......

Мен сизни осмонларча согиндим

Мен сизни осмонларча согиндим, Узок узок замонларча согиндим, Гар согиниш ёмон одат десангиз, Майли уша ёмонларча согиндим!...

Согиндим согинчим сен билан колган

Согиндим согинчим сен билан колган, Кулларинг тафтини кулим унутган. Кузларим каъридан сийратинг кетган, Барибир лабларим исминг пичирлар....

Юракдаги гапларимни илинганим

Юракдаги гапларимни илинганим, Дард келса сиз бор дея овунганим. Узокларда булсангизда суянганим. Согинтирб куйдингизку согинганим...!...

Олисда булсада хаёлим олган

Олисда булсада хаёлим олган. Калбимга кандайдур туйгулар солган. Сиз билан хамиша шодлигу кувончим, Олисдаги куринмас сирли ёлгончим...!...

Согиндингми? -дема, согиниш гапми?

Согиндингми? -дема, согиниш гапми? Сени согинмаган юрак юракми? Мухаббат мен учун хаёт демакдир Ахир сенсиз менга хаёт керакми?...

Дунё азобидан чарчаса бу дил

Дунё азобидан чарчаса бу дил... Олис согинчдан хурсинар кунгил... Хаётда яшаш хам зерикарли бил... Энг якин инсонинг олисда булса......

Унут дема...

Мени унут дединг айт кандай унутай, Сенсиз Бу оламда енди ман нетай. Севгимни хор етдинг , бир сузга фор етиб, Энди айт гулим , мен кайга кетай......

Мен сизни сугиниб ёниб яшайман...

Oкшомлар сочимга уралса хижрон, Туйгулар юракка солсада армон. Барибир хаётдан кониб яшайман, Мен сизни сугиниб ёниб яшайман....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Husan Yunusov
    Husan Yunusov 26 сентября 2022 16:28
    Farzandni sog‘ingan ona xaqida wer yozilar

Фикр қўшиш