Сабр ҳақида
31/05/2021 20:40
Домла минбарга чиқиб, зоҳидлик, сабр ва исрофни тарк қилиш ҳақида гапира бошлади. Кўча тозалайдиган ишчилардан бири унинг гапини бўлди: - Тақсир! Сиз ишга қимматбаҳо машинада, қимматбаҳо кийимларда , масжидни тўлдирар даражада хушбўй атирларни сепиб келасиз. Қўлингизда айфон. Йил ора умрага борасиз. Домла! Сиз бир оқшом менинг оддий, томида шох-шабба ташланган кулбамда тунасангиз. Кейин тонгда иккимиз туриб сабрнинг нималигини билиш учун супургини олиб, рўза тутган ҳолимизда, қаттиқ иссиқда кўча тозалашга чиқсак. Мен ҳар куни сизнинг битта атирингиз баҳосига тенг келадиган маошимни олиш учун шу ишни бажараман. Сиз анвои таомлар билан сахарликни қилиб, қоринни тўқлаб салқин хонада хона совутгичини ёқиб ухлайсиз. Узр сўрайман домла, бизда сабрни ўрганишга эҳтиёж йўқ. Зеро, сабр биз билан ҳамроҳ. Бизга золимлар зулми, уламолар риёси ҳақида гапиринг. Бизга яширин бомба сингари тарқалиб бораётган бекорчилик ва дангасалик ҳақида гапиринг. Бизга халқларни мажбурий фақир қилиш ва оч қолдириш ҳақида гапиринг. Бизга фасод ва халқ мулкини талаш ҳақида гапиринг. Бизга табақачилик ва бойликни тарқатишдаги адолатсизлик ҳақида гапиринг. Бизга таниш-билишчилик, мансабни мерос қолдириш ҳақида гапиринг. Йўқса сизнинг хутбангизда биз учун эҳтиёж йўқ! -дебдилар....!!!
Аллоҳ кибрлиларни суймас
Эй Одам фарзанди! Аллоҳ гувоҳлик берадики, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Фаришталар, илм эгалари адолатда барқарордир. Ҳакиму Азиз Зотдан ўзга илоҳ йўқ. Албатта Аллоҳ наздидаги (мақбул) дин Ислом (дини)дир. Кимки Исломдан бошқа динни хоҳласа, (бу «дини») ундан ҳеч қачон қабул этилмайди. Охиратда у кимса зиён кўргувчилардан бўлади......
Ким нафсини ўлдирса, қалбини тирилтиради
Ким нафсини ўлдирса, қалбини тирилтиради... Ва бу қалбда тақво, хаё, иффат иймон гуллари гуллай бошлайди. Алҳамдулиллаҳ қалбимизни гулзор қилган мехрибон Аллоҳимга хамд бўлсин........
Ўзгаларнинг имкониятига қараб эмас
Ўзгаларнинг имкониятига қараб эмас, балки ўзининг имкониятига қараб иш қиладиган инсонлар ўзларини бахтиёр қила оладиган инсонлардир. "Ҳикматлар чашмаси"дан....
Рамазон тақвими 2023 ва Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш), Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Ўзбекистон шаҳарлари учун Рамазон ойи тақвими 2023...
Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал
“Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал Аллоҳнинг ризолигини ўйла. Акс ҳолда қилган ишларингнинг ҳаммаси беҳуда кетади. Аҳмоқ киши ҳикмат лаззатини билмайди, бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек”....
Осмонда юлдузлар нур сочган онда
Осмонда юлдузлар нур сочган онда, Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон, У қандай уй экан деб сўраганда, У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон...
Аллоҳ яккалигига иймон келтирган охиратда саодатга эришади
Аллоҳ яккалигига иймон келтирган охиратда саодатга эришади. Дини ҳақида қайғурган фалокатдан саломат чиқади. Бу дунё ҳавасларидан узоқ турганга қиёматда Аллоҳнинг раҳмати бор....
Олти диний калима
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин......
Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор
Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор 🔸Ийд ул-фитр. Бу байрам ҳар йили Шаввол ойининг биринчи куни нишонланади;...
Мулойимлик гўзал ҳислатдир!
...Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Менга насиҳат қилинг" деди. ..."Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. ..."Яна кўпайтиринг", деди......
Изохлар 2