Ислоҳ қилувчилар қиссаси

Ислоҳ қилувчилар қиссаси
Ислоҳ қилувчилар қиссаси

Бир рассом ўзининг фикрича гўзал расм чизди. Лекин уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб тадбир қилди. Расмни қўйиб тепасига ёзиб қўйди:«Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса устига қизил қалам билан белги қўйсин!»

Кечқурун келиб қараса расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. Кейин, устози олдига бориб расмни ташламоқчилигини айтади. Устози йўқ, унинг ўрнига иборани ўзгартир, дейди. Ҳудди ўша расмни чизиб, яна ўша жойга қўяди. Бу сафар расм тепасига: «Ким расмда камчилик кўрса, уни ўнглаб қўйсин» деб ёзиб қўяди. Бир неча кун ўтади ҳамки, ҳеч ким расмга яқинлашмайди.
Устози айтади: кўрдингми ҳамма нарсадан хато топадиганлар жуда кўп. Лекин, ислоҳ этувчилар - тузатувчилар жуда оз.

Фикр қўшиш