Кун келар бир буюк армон бўламан севги хакида шеър
Қайларда, ким билан вақтинг чоғ бугун.
Юрган йўлларингда ким ўртоқ бугун.
Юрагинг қалбимга кўп узоқ бугун.
Ҳозирча ёдингда ёмон бўламан.
Йўлингга тўшадим ошиқ кўнглимни.
Тош дилинг сезмади ҳаста дилимни.
Кулгу-ла ўйнадинг борим севгимни.
Юрагинг сезмаган туғён бўламан.
Кун келар бир буюк армон бўламан.
Ғурурим бир четга суриб қўйгандим.
Сен учун ҳокисор, ғариб бўлгандим.
Қадрим ерга ўзим кўмиб қўйгандим.
Билмадинг. Энди қадри осмон бўламан.
Кун келар бир буюк армон бўламан.
Туйғулар юрагинг ғашлаб кетганда.
Бевафо кўзларинг ёшлаб кетганда.
Кимдир юриб-юриб ташлаб кетганда.
Қалбингга қадалган пайкон бўламан.
Кун келар бир буюк армон бўламан.