Сўнги пушаймон

Сўнги пушаймон
Сўнги пушаймон

Тасодифан аёлнинг қўлидаги сут тўла идиш тушиб кетиб синди. Ўғли эса бундан дарғазаб бўлиб, бақир-чақир қилиб хонани тарк этди. Шундан сўнг, бечора она ўғлига бир хат ёзди. Ўғил уйга қайтиб келса, онаси одатдагидек курсисида мизғиб ётган экан. Онасининг тиззаси устидаги хатга кўзи тушиб, олиб ўқий бошлади.

"Болагинам, кўзим оқу-қораси... Мен афсусдаман. Қариб қўлларим қалтираб қолган. Таом солинган идиш қўлимдан тушиб кетди.
Энди аввалгидай чиройли, хушбуй ҳидли эмасман, мени койимагин болажоним, ҳозир кийимларим, ҳаттоки пой афзалларимни ҳам кийишга кучим етмайди, ўзинг ёрдам бериб юбор. Икки оёғим мени хожатхонагача ҳам кўтариб олиб боролмайди, мени кўлимдан ушлагин!
Менинг қўлим сенинг кўлингни кичиклигингда юришни ўрганишинг учун қанча ушлаганини эслагин, мен бундан бир кун ҳам малолланган эмасман. Болажоним, сен хотирамнинг пастлиги ва секин гапиришимдан малолланмагин. Ёшлигингда мен учун энг катта бахт бу фақат сен билан бирга бўлиш, сени кулишларингни кўриш эди. Ҳозир мени табассумингдан маҳрум килмагин, сени дунёга келтирган вақтимда сен билан бирга эдим, вафот этар пайтимда ҳам мен билан бирга бўлгин".

Ўғил кўз ёшларини онасининг кўйлагининг бир томонига артдида кечиринг онажон деб, унинг қўлларини ўпа бошлади. Бироқ, онанинг қўллари қордек совуб бўлган эди. У вафот этган эди...

Уларни йўқотиб қўймасингиздан олдин яхшилик қилиб қолинг!

Фикр қўшиш