Азизим, меҳрингиз қизғонманг мендан севги хакида шер

Азизим, меҳрингиз қизғонманг мендан
Азизим, меҳрингиз қизғонманг мендан

Сизни қизғонаман, ҳатто ҳаводан,
Осмондан, қуёшдан, ҳаттоки, ойдан.
Сизни қизғонаман алвон гуллардан,
Азизим, меҳрингиз қизғонманг мендан.

Рашкдан ёниб майли, лахча чўғ бўлай,
Юрагингизга кириб, лаҳза йўқ бўлай.
Лаҳза қизғониб-ла, то абад севай,
Азизим, меҳрингиз қизғонманг мендан.

Рашкимдир севгимдан сизга бир дарак,
Қизғонсам ранжиманг, бўлинг сиз тиргак .
Ишқингизда мастона бўлайин ҳалак,
Азизим, меҳрингиз қизғонманг мендан.

Сиз қадам пойингизда тупрок мен бўлай,
Сиз булбул боғингизда япрок мен бўлай.
Гумону рашклардан бегона бўлай,
Азизим, меҳрингиз қизғонманг мендан.... Азизим...

Фикр қўшиш