Ўзингдан ўзгага қилмагин мухтож узбекча шер

Ўзингдан ўзгага қилмагин мухтож
Ўзингдан ўзгага қилмагин мухтож

Сўрамасман Тангрим, подшоҳлик ва тож,
Ўқиган намозим бўлсин бир меърож,
Ҳар бир муаммога топайин илож,
Ўзингдан ўзгага қилмагин мухтож.

Ўзингга ошик қил суйдиргин, АЛЛОҲ,
Жамолинг ишқида куйдиргин, АЛЛОҲ,
Менга дўстларингни билдиргин, АЛЛОҲ,
Ўзингдан ўзгага қилмагин мухтож.

Сенинг қўлингдадир ризқу-рўзимиз,
Кечиргил, гуноҳкор банданг ўзимиз,
Қабул қилгил тавба, дуо сузимиз,
Ўзингдан ўзгага қилмагил мухтож,

Миннатдан, риёдан йироқ қил, ё ҲАҚ
Йўлимда ҚУРЪОНни чироқ қил, ё ХАҚ
Қалбимни ҳамиша уйгоқ қил, ё ҲАҚ
Ўзингдан ўзгага қилмагил мухтож.

Қалбимни поклагил, зилол қил, ТАНГРИМ,
Юзимни оқ қилгил, ҳилол қил, ТАНГРИМ,
Менга жамолингни висол қил, ТАНГРИМ,
Ўзингдан ўзгага қилмагил мухтож.

Дилим тарк айласин миннат ва риё,
Қалбимда нур қилгин,юзимда зиё,
Ёлвораман РОББИМ, ҳар икки дунё,
Ўзингдан ўзгага қилмагил мухтож !!!

Фикр қўшиш