Ҳидоят - Аллоҳдандир

Ҳидоят - Аллоҳдандир
Ҳидоят - Аллоҳдандир

Кўзи очиғ-у кўрмайдиганлар бор.
Қулоғи соғлом-у эшитмайдиганлар бисёр.
Қалби бор-у тош каби қотиб қолган, маърифат таъсир қилмайдиганлар кўп.

Мусо алайҳиссалом денгизни икки бўлдилар. Буни кўриб ҳам иймон келтиролмаганлар кўп бўлди.

Ийсо алайҳиссалом ўликни тирилтирдилар. Буни кўриб турсада, иймонга мушарраф бўлолмаганлар бисёр бўлди.

Муҳаммад алайҳиссалом ойни иккига бўлдилар. Буни ўз кўзлари билан кўриб турса-да, қалби қоралиг-ю тошдек қотганлиги сабабли қабул қилолмаганлар кўп бўлди.

Ҳидоят - Ҳақ таолодандир.
Бирон инсон, ҳаттоки у пайғамбар бўлса-да, тоинки Аллоҳ ҳидоят қилмаса, бошқа бирорта инсонни ҳидоятга бошлай олмайди.
Саҳобалар розияллоҳу анҳумда бизлар учун буюк ибратлар бор. Улар бир нарсага эга бўлишса, "Аллоҳ насиб қилди", бирор кимса ҳидоятига сабаб бўлишса, "Аллоҳ ҳидоят қилди", бирон фатҳни қўлга киритишса, "Аллоҳ фатҳ қилди", дейишар, ўзларини нафй этиб, Аллоҳ таолони исбот қилишар эди.

Раҳмат ёққан чоғда бўш идиш бўлгин,
Ўша раҳмат ила лиммо лим тўлгин.
Ёмғир ёққан чоғда тўнкарилган жом,
Қолар қуруқ бўйича, олмайин нам.

Фикр қўшиш