2019 йилда вафот этган ўзбекитонлик машҳурлар

2019 йилда вафот этган ўзбекитонлик машҳурлар
2019 йилда вафот этган ўзбекитонлик машҳурлар

Кетаётган 2019 йил ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзига яраша из қолдирди ва кўпгина яхшиликлар олиб келди, албатта. Эски йилни кузатар эканмиз, шу йил мобайнида орамиздан кетган машҳурларни эслаб ўтишни лозим топдик.

Рустам Убайдуллаев
2019 йилнинг 9 январ куни Достон Убайдуллаевнинг отаси – таниқли санъаткор, машҳур доирачи Рустам Убайдуллаев 66 ёшида вафот этди.

Рустам Убайдуллаев 1952 йилнинг 2 сентябр куни Тошкент шаҳрида туғилган. Доира санъати устаси бўлган. 

Дилбар Абдулазизова
2019 йил 15 март куни Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди. 

Дамир Салимов
2019 йил 29 март куни таниқли режиссёр Дамир Салимов 82 ёшида вафот этди.

Дамир Салимов 1937 йилда Самарқандда таваллуд топган.1960 йилда Бутуниттифоқ киноматография институтининг режиссёрлик факултетини тамомлаган. Кўпгина бадиий филмлар ҳамда бир неча ҳужжатли филмларга режиссёрлик қилган. “Шум бола”, “Йўлдош Охунбобоев” шулар жумласидан.

Мирғиёс Соатов
2019 йил 9 май куни Тўти Юсупованинг турмуш ўртоғи, дубляж устаси Мирғиёс Соатов 88 ёшида оламдан ўтди.

Яйра Абдуллаева
2019 йил 14 май куни Ўзбекистон халқ артисти, актриса Яйра Абдуллаева 89 ёшида вафот этди.

Яйра Абдуллаева 1930 йил 14 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. У кўп йиллар давомида Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритиб келди. 1964 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлди. 1998 йилда “Дўстлик” нишони, 2011 йилда эса “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

Тоҳир Малик
2019 йил 16 май куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 72 ёшида вафот этди.

Асл исми Тоҳир Абдумаликович Ҳабилов, 1946 йил 27декабр куни Тошкентда туғилган. 2002 йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвони билан тақдирланган.

Ортиқ Отажонов
2019 йил 19 май куни Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 72 ёшида вафот этди.

Ортиқ Отажонов 1947 йил 30 январ куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида таваллуд топган. 1991 йилда Ўзбекистон, 1993 йилда эса Қорақалпоғистон ҳамда Туркманистон халқ артисти унвонларига сазовор бўлди. 

Гулбаҳор Йўлдошева
2019 йил 12 июн куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актриса Гулбаҳор Йўлдошева 60 ёшида вафот этди.

Гулбаҳор Йўлдошева 1958 йилда туғилган, 2012 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган эди. 

Гавҳар Шарипова
2019 йил 19 ноябр куни актриса Гавҳар Шарипова 39 ёшида вафот этди.

Гавҳар Шарипова 1980 йил Навоий шаҳрида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият олийгоҳининг драма-театр ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган.  

Тоҳир Миралиев
2019 йил 5 декабр куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Миралиев вафот этди.

Фикр қўшиш