Ўзбекистонда энг қиммат ош қайси вилоятда?

Ўзбекистонда энг қиммат ош қайси вилоятда?
Ўзбекистонда энг қиммат ош қайси вилоятда?

Ўзбекистонда "Биг Мак" индексининг муқобили "Палов индекси" жорий этилди - Давлат статистика қўмитаси.

Ўзбекистонда "Биг Мак" индексининг муқобили - "Палов индекси" жорий этилди. Статистика қўмитаси қайси вилоятда ош энг қиммат сотилишини хабар қилди.

Янги индексни ҳисоблашда турли вилоятларда мол гўшти (700 гр), гуруч (1 кг), сабзи (1 кг), пиёз (300 гр), ёг; (300гр) ва зираворлар нархлари ҳисобга олинган.
Тайёр палов нархлари ҳар бир шаҳарда 3 тадан ошхоналар орқали аниқлаб ўртачаси олинган.

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда энг қиммат ош Самарқанд шаҳрида экан - 20.000 сўм бир портсиясига. Ундан кейин Бухоро (16.000 сўм), Тошкент шаҳри (15.500 сўм), ундан кейин Жиззах ва Қашқадарё (15.000 сўмдан).

Қўмита ушбу индексни доимий равишда эълон қилиб боришини таъкидлаган.

Фикр қўшиш