Ўзбекистон коррупция рейтингида нечанчи ўринда туради?

Ўзбекистон коррупция рейтингида нечанчи ўринда туради?
Ўзбекистон коррупция рейтингида нечанчи ўринда туради?

2012-йилдан бошлаб Ўзбекистон "Коррупцияни тасаввур қилиш" индекси бўйича ўз поғоналарини сезиларли даражада яхшилаб келмоқда.

Транспаренcй Интернатионал халқаро нодавлат ташкилоти томонидан юритиладиган "Коррупцияни тасаввур қилиш 2019" индекси бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра Ўзбекистон Республикаси 25 балл билан 5 поғонага юқорилади ва 153-ўринни эгаллади.
Жаҳон миқёсида ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган Шарқий Европа давлатларидан, Грузия (56 балл), Белорус (45 балл) ва Черногория (45 балл) қайд этилган. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатларидан: Туркманистон 19 балл, Ўзбекистон ва Тожикистон 25 баллдан тўплашди.

2012-йилдан бошлаб Беларус, Қирғистон ва Ўзбекистон "Коррупцияни тасаввур қилиш" индекси бўйича ўз поғоналарини сезиларли даражада яхшилаб келмоқда.

Транспаренcй Интернатионал ташкилотининг 2019-йил ҳисоботига кўра, қуйидаги давлатларда коррупция ҳодисаси деярли кузатилмаётганлигини аниқлаган. Дания ва Янги Зеландия 1-ўрин (87 баллдан), Финландия 3-ўрин (86 балл), Швеция 4-ўрин ва Швейтсария 5-ўринни (85 балл) эгаллаб ижобий натижа кўрсатишди.

"Коррупцияни тасаввур қилиш" индекси 1995-йилдан бошлаб дунёнинг барча мамлакатларида давлат секторида коррупция даражасини аниқлаш бўйича экспертлар ва тадбиркорлар баҳолари асосида 0 (энг юқори) 100 (энг паст) шкала бўйича баҳоланади. Шунингдек,ушбу индекс Жаҳон банки, "World" Жустиcе Прожеcт, Африка тараққиёт банки, Эcономист Интеллигенcе Унит ва бошқа мустақил ва таниқли институтлар томонидан ишлаб чиқариладиган коррупцияга оид маълумотларининг турли манбаларини йиғиш орқали баҳоланади.

Фикр қўшиш