Дунёнинг энг чуқур жойлари ҳақида маълумотлар

Дунёнинг энг чуқур жойлари ҳақида маълумотлар
Дунёнинг энг чуқур жойлари ҳақида маълумотлар

Ернинг энг чуқур жойи қаерда? Бу ернинг марказидан жуда узоқдами? Агар сиз Эверестни ўша чуқур ерга қўйсангиз, у Ер юзасидан кўтарилармикин? Бугун биз дунёдаги энг чуқур жойлар, тешиклар, қудуқлар, ғорлар, табиий ва инсон қўли билан яратилган маконлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Италиядаги "Терме Миллепини" меҳмонхонаси шўнғишни ҳуш кўрувчи ғаввослар учун 40 метр чуқурликдаги туннел қазиш орқали ушбу жасурлик стратегиясини тақдим этади. Бу Й-40 бассейнидир. Й-40 чуқур ҳавзасининг энг қизиқарли жиҳати шундаки, у термал сув билан тўлдирилган ва ундаги ҳарорат 33 даражага тенг.

Киевдаги “Арсеналная” метро бекатининг Крисчатик ва Днепр стантсиялари орасидаги Святошинский-Броварская линияси чуқурлиги. Бу дунёдаги энг чуқур метро стантсиясидир.
Ҳа, бундай чуқурликка дарахтнинг илдизлари кириб бориши мумкин. Энг чуқур илдизга эга дарахт - Жанубий Африка, Оҳригстад яқинидаги Эчо ғорларида ўсадиган ёввойи  фикусдир. Унинг илдизлари деярли 122 метр чуқурликка кириб боради.
230 метр чуқурлик
Дунёдаги энг чуқур дарё  Марказий Африкадаги – Конго дарёсидир. 
Бу Япониядаги 53,85 км узунликдаги туннел. Туннел денгиз тубидан 100 метр пастликда, тахминан 240 метр чуқурликда ва дунёдаги иккинчи энг узун (Готтҳард базаси туннелидан кейинги) туннелдир.

240 метр
Норвегиянинг Море ог Румсдал провинциясида жойлашган Аиксунд йўл туннели Аиксунд ва Рянес шаҳарларини боғлайди. Қурилиш 2003 йилда бошланган, очилиш маросими 2008 йил 17 февралда, тўлақонли ҳаракат билан 2008 йил 23 февралда очилган. Узунлиги 7765 м бўлган туннел денгиз сатҳидан 287 м чуқурликка тушади ва у дунёдаги энг чуқур туннел ҳисобланади. Йўлнинг қиялиги 9,6% га етади.
Англиянинг Wоодингдеан Шарқий шаҳрида жойлашган ҳудудда 1858-1862 йиллар оралиғида қўлда қазилган дунёдаги энг чуқур қудуқ жойлашган. Қудуқнинг чуқурлиги роппа роса 392 метрни ташкил қилади.
Суратда ердаги энг катта қазилган чуқурликни кўрябсиз.  Юта штатидаги Бингҳам канёни карери дунёдаги энг катта техноген (қазилган) тузилмалардан биридир. 100 йилдан сўнг, чуқурлиги 970 метр ва кенглиги 4 км бўлган катта кратер ҳосил бўлди. Бундай ноёб канён 1966 йилда Миллий тарихий жой сифатида рўйхатга олинган.

Бурж Халифа, дунёдаги энг баланд бино, баландлиги 828 метр, у ушбу карерга тўлиқ жойлашади. У нафақат мос келади, балки унинг "тожидан" 140 метрдан кўпроқ жой ҳам қолади.

Фикр қўшиш