Зираворлар ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар

Зираворлар ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар
Зираворлар ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар

Айрим ўсимликлар зираворлари мева ва сабзавотларга қараганда ўн баравар кўпроқ антиоксидантларга эга.
Ҳар бир зираворда турли миқдорда антиоксидантлар бор. Уларнинг асосий вазифаси организмда ёшга доир ўзгаришларни ортга суришдир. Зираворлар нафақат саломатлик балки чиройли қомат учун ҳам фойдали саналади.

Ҳар бир зираворнинг ўзига ҳос мазаси ва таъми бор. Шунга кўра улардан таом тайёрлашда, пишириқларда ёки ичимликларга ҳушбўй таъм беришда фойдаланиш мумкин. Озишни истаганлар эса зираворларнинг тотли таъмидан кўра фойдасига аҳамият қаратганлари маъқул.
Чойқошиқнинг тўртдан бир қисми миқдорида долчин қўшиб ичилган чой метоболизмни тезлаштиради. Шунингдек, ёғ қатламларининг парчаланишига ёрдам беради. Долчин қўшилган ширинликлар, таомлар ва салатлар ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди.
Куркума организмга тушган заҳоти ҳазм аъзоларини “уйғотади”. Асосий фойдаси эса -пархездан сўнг вазнни меъёрда ушлаб туради. Яъни пархез тугагач, таомномага янгилик киритишни истасангиз, таомларга куркума зираворини қўшинг.

Занжабил ўсимлик ҳолида ҳам зиравор ҳолида ҳам жуда фойдали. Эрта тонгда занжабил ва асалли сув ичилса, метоболизм “юради”, иштаха яхшиланади, тана қувватга тўлиб, иммунитет тизим ўзини тиклаб олади.
Қора мурч. Унинг таркибидаги пиперин моддаси ортиқча калорияни парчалайди. Овқатга мурч қўшиб истеъмол қилинса, маҳсулотларнинг организмга сингиши осон кечади. Қиш кунларида қора мурч иситувчи ҳусусияти билан ажралиб туради.
Зира. Ушбу зиравор таомларга қўшилганда ҳушбўй таъм беради. Зира ҳар қандай маҳсулотга қўшилган тақдирда ҳам ҳазм жараёнини яхшилайди. Қалампирмунчоқ ва кориандр ҳам айнан шу ҳусусиятни ўзида мужассам қилган.
Саримсоқпиёз. Ортиқча вазн билан ҳайрлашишни истасангиз, қуритилган саримсоқпиёзни таомга қўшиб тановул қилинг. Аммо меъёрини ошириб юборманг. Бордию саримсоқпиёз ошқозонда оғирликни пайдо қилса, уни бошқа зиравор билан алмаштирган маъқул.

Таомга зиравор қўшиб истеъмол қилинганда кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади.

Фикр қўшиш