Қандай мевани ёқтиришига қараб инсоннинг феъл-атворини билиш усуллари

Қандай мевани ёқтиришига қараб инсоннинг феъл-атворини билиш усуллари
Қандай мевани ёқтиришига қараб инсоннинг феъл-атворини билиш усуллари

Психологлар инсон характерини билишда турли усулларни таклиф қилади. Улар орасида киши ёқтирган мева номига кўра аниқланадигани энг осон ва оммабоплиги билан ажралиб туради. Тушунганингиздек, бугунги мавзуйимиз инсон феъл-атворини янада яхши билишда у ёқтирган мева орқали айрим маълумотларга ойдинлик киритишдир.

Олма
Танишингиз олма (навининг аҳамияти йўқ) ни ёқтиради. Ушбу мевадан тайёрланган пишириғу шарбатлар унинг жону дили.

Олмани севучи инсонлар тўғрисўз ва киришимли эканликлари билан ажралиб туришади. Бундай инсонлар ўз олдиларига бирор бир мақсад қўйдими, албатта, унга эришмагунича тинмайдилар. Ушбу мева ихлосмандлари хизмат пиллапоясидан осонлик билан кўтарила олишади. Сабаби улар қандай ҳаракат қилиш ва нима истаётганликларини жуда яхши билишади. Оилавий муносабатларда олма севучилар яна оғир вазмин ҳам бўлишади.
Банан
Бананни ҳуш кўрувчи кишилар очиқкўнгил, камтар бўлишади. Аммо айрим вазиятларда кайфият ўзгарувчанлиги кузатилиши мумкин. Бундай пайтларда асабийлик атрофдагиларга қўрс муомлада бўлиш ҳолатлари ҳам кузатилади.

Бананхўрлар соатлаб хаёл суришни ёқтиришади. Баъзи ҳолларда ўйга толиб реал ҳаётдан узилиб қолганликларини ҳам сезмай қолишади.
Нок
Бу мевани ҳуш кўрувчилар сафи у қадар кўп эмас. Шундай бўлса ҳам, нок истеъмол қилишни ёқтирувчи инсонлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтамиз.

Бундай инсонлар учун осойишта муҳит зарур. Улар шовқин суронни ҳушламайдилар. Дўстлари кўп. Янги танишувлар ҳам уларга омад келтиради.

Нокни севучилар билан сен-менга бормаган маъқул. Боиси уларнинг жахли бурун учида туради. Ранжиса бир неча кун (токи сиз биринчи қадамни ташламагунингизча) чехрасини очмайди.
Узум
Узумни ҳуш кўрувчилар ҳар нимага ранжийвермайдилар. Доим позитив фикрлашга ҳаракат қиладилар. Муаммога дуч келса, сир бой бермайди. Шу сабабли ҳам уни тушкун кайфиятда учратиш қийин. Оилавий муносабатларда яқин сирдош, ишончли дўст бўла олади.
Шафтоли
Яхши маънода ўз ўрнини билувчилар шафтоли мевасини ёқтиради. Бу тоифадагилар пичинг қилишни ҳам қойиллатадилар. Аммо тўнини тескари кийса, яқинига йўламаган маъқул. Унинг феъли бироз инжиқ.
Малина
Малинани ҳуш кўрувчилар ҳамиша режа билан иш кўради. Бирор муаммога дуч келганида иккиланиш, ваҳима кузатилса-да, у тезда ўтиб кетади. 
Апелсин
Цитрус мева ишқибозлари, одатда, самимий суҳбатдош, бағрикенг инсонлар бўлишади. Улар атрофидагилар билан осон тил топиша олади. Ўта маъсулияли бўлади. Улар ўз муаммолари билан ўзгаларга юк бўлишни исташмайди. Шу боис кўпгина масалаларни ўзлари мустақил ҳал этишади.

Фикр қўшиш