Сизга ачинаман...! узбекча шер

Сизга ачинаман...!
Сизга ачинаман...!

Сизга ачинмайман, кетинг унутиб,
Шундоқ ҳам армонлар юрагим чўқир!...
Не лаззат топдингиз қалбимни титиб...
Сиз...Сиз бир бедилсиз...шунчалар сўқир!...

Сизга ачинмайман, юзтубан бўлиб,
Пойимга йиқилса мағрур бошингиз...
Мен ўлиб бўлганман...ўша кун ўлиб,
Ҳаётга қайтара олмас ёшингиз...

Сизга ачинмайман, туринг нарироқ!
Юқмасин хиёнат, ёлғоннинг ҳиди...
Ўзгалар пинжига киринг сиз кўпроқ,
Ботқоққа ботгансиз...шу керакмиди?!?

Сизга ачинмайман, пок муҳаббатим,
Арзимас ёлғоннинг дастидан - мурда!
Кўз ёшга бўялиб ёзилган хатим,
Билмайман, айни дам қайси "чуқурда"...

Сизга ачинмайман, энди холисиз,
Етмас узоқликда тинмоқда оҳим...
Ҳали кўп эслайсиз...ҳали нолийсиз,
Унда кеч...юмилган бўлар нигоҳим!...

Фикр қўшиш