Нима учун қиролича Елизавета уйида ҳам сумкача тутиб юради?

Нима учун қиролича Елизавета уйида ҳам сумкача тутиб юради?
Нима учун қиролича Елизавета уйида ҳам сумкача тутиб юради?

Синчков ва эътиборли инсонлар Буюк Британия қироличасининг ҳамиша ва ҳар ерда кичик сумкача тутиб юришига диққат қаратганлари аниқ. У ҳеч қачон ушбу аксессуарсиз кўчага чиқмайди, уни ҳаттоки ўз уйи саналмиш сарой ичида ҳам олиб юради. Кўплаб хизматчиларга эга бўлган қиролича нима учун митти сумкачани ҳамиша ўз қўлларида ушлаб юришдан чарчамайди, биласизми?

Сумка - ишончли дўст
Шу кунга қадар таниқли сураткашлар томонидан олинган қироличанинг ҳар бир суратида унинг қўлларида сумка борлигини кўриш мумкин. Албатта, уларнинг ранги, шакли вақти-вақти билан ўзгариб ҳам туради. Лекин, Буюк Британия қироличаси ўз сумкасини ҳеч қачон бирор ерда унутиб қолдирмайди.

Қироллик оиласининг ёши улуғ вакиласи классик услубда ишланган сумкаларни жуда яхши кўради. Севимли рангли эса қора ҳисобланади. Қироличанинг аксарият сумкалари " Лаунер" бренди томонидан ишланган. Ушбу компания одатда кичик ўлчамли ҳамда ўта оғир бўлмаган сумкачалар чиқариш билан шуғулланади.
Қиролича сумкасининг ичида нималар бор?
Қиролича ҳам барча аёллар каби лаб бўёғининг ҳамиша ёнида тайёр бўлиб туриши учун сумкасидан асло воз кечмайди. Елизавета ИИ нинг севимли лаб бўёқ тури - "Элизабетҳ Арден" ҳисобланади.

Қиролича кўп сонли инсонлар билан мулоқот қилишини ҳисобга олсак, ҳамиша мусаффо нафасга эга бўлиши кераклигини муҳим деб билади. Шу сабабли ҳам суҳбатлар аввалида сумкасидан кичик конфет олади-да уни истеъмол қилади.

Сумканинг ичидаги яна бир доимий буюм - дурбин ҳисобланади. Қиролича аксарият ҳолатларда атрофни ушбу буюм ёрдамида томоша қилади. 
Сумка - сигнал бериш воситаси
Қироличанинг ўз сумкасидан ҳеч қачон айрилмаслиги борасида яна бир қизиқарли таҳмин ҳам мавжуд. Олийнасаб аёл учун мазкур аксессуар ўз ходимларига сигнал бериш воситаси саналади.

Мисол учун қиролича бирор инсон билан суҳбатлашиб турганда чарчаб қолиши мумкин, ана шу вақтда у ўз сумкачасини бир қўлидан иккинчи қўлига олади. Буни сергаклик билан кузатиб турган ёрдамчи эса суҳбатдан зериккан қироличани тезкор баҳона билан суҳбат мажбуриятидан ҳалос қилади.

Агар қиролича сумкасини полга қўядиган бўлса, демак бу ердаги суҳбат мавзуси унга маъқул келмаяпти. Қироличаларга хос тарбия суҳбатни дуч келган жойдан бўлиш учун имкон бермайди, шу тариқа Елизавета ИИ ўз ходимларига уни чалғитишлари кераклиги ҳақида сигнал беради.

Фикр қўшиш