Сизнинг ҳаёлингизга ҳам келмаган ғаройиб фактлар

Сизнинг ҳаёлингизга ҳам келмаган ғаройиб фактлар
Сизнинг ҳаёлингизга ҳам келмаган ғаройиб фактлар

Дунёдаги барча нарса ҳақида билишни истаймиз. Нимадандир ҳайратга тушамиз, ниманидир ҳаётда синаб кўрамиз, яна нимадандир эса ҳайрону-лол қоламиз. Агар сиз етарли даражада қизиқувчан бўлсангиз, унда ушбу маълумотлар сиз учун.

Туз ананасни янаям ширин қилади
Гап ананаснинг шираси кўпайишида эмас, бизнинг мазани қандай қабул қилишимизда. Ош тузи маҳсулотларнинг аччиқ ва тахир мазасини камайтириш хусусиятига эга. Шунинг учун у ананасга қўшилганда, у тахирини камайтиради. Мияга биз ачимсиқроқ нарса еганимиз ҳақида сигнал етиб бормагандан кейин, ширинликни яхшироқ қабул қиламиз.

Инсон уйқуда аксирмайди
Уйқу вақтида мия акса уриш рефлексини блокировка қилади. Агарда сиз ухлаётганингизда ҳавода чанг, патлар учиб юрса, ёки ёнингизда мушук ётсаю, унга нисбатан аллергиянгиз бўлса, акса уриш учун сиз албатта уйғониб кетасиз.

Лотереяга ютиб олиш эҳтимоли метеорит уришидан ҳалок бўлиш эҳтимолидан анча кам
Сизнинг лотереядан нарса ютиб олиш имкониятингиз 195 млн га 1 та, метеорит, астероид ёки комета зарбасидан ҳалок бўлиш эҳтимоли эса 600 000 га 1 та.

Инсон ДНК си бананники билан 60% ўхшаш экан
Инсон ДНК си шимпанзеники билан 96% га ўхшашлиги ҳеч кимга сир эмас, бундан ҳеч ким ҳайратга тушмайди ҳам. Бироқ яна бир ақл бовар қилмас факт бор: биз банан ДНК си билан 60% га ўхшар эканмиз.

Кубик Рубикни яратган Эрно Рубик, Кубикни ўйлаб топгандан кейин уни йиғишга бир ой сарфляган
Архитектура профессори ўқув воситасини яратишни хоҳлади ва у Рубик кубини яратишда муваффақ бўлди. 2018 йил июн ҳолатига кўра, уни йиғиш бўйича жаҳон рекорди 4,22 секундни ташкил этади, аммо уни йиғиш учун муаллифнинг ўзи бир ойдан кўпроқ вақт сарфляган. Шундай қилиб, агар сиз Рубик кубини тўплашингиз учун кўп вақт керак бўлаётган бўлса, тушкунликка тушманг! 

Икки эгизклар орасидаги энг кўп вақт оралиғи 87 кунни ташкил этади
Кети ва Эми Жонс-Эллиот 87 кун фарқ билан туғилган эгизаклардир. 2012 йилда уларнинг ҳомиладор онаси – Марияни муддатидан 4 ой аввал тўлғоқ тута бошлади ва у Эмини туғади, аммо Кети яна 3 ой она қорнида қолишга муваффақ бўлади.

Фикр қўшиш