Аср саодатини қаттиқ соғиндим узбекча шеър

Аср саодатини қаттиқ соғиндим
Аср саодатини қаттиқ соғиндим


Аллоҳдан устинроқ саналса мансаб
Кўнгиллар зулимга кетганда юмшаб
Усома Ибн Зайд Қўшинин қумсаб
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Асрларни отиб тезликла қўпиб
Ҳақийқат аҳлини шод бўлгум топиб
Ибну Ҳузофанинг бошини ўпиб
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Чўлоқ оёқ билан Жаннатни босган
Ибну жамуҳларни қўл ёниб ёзган
Қиёмотдан қўрқиб намозда озган
Аср саодатини қаттиқ соғиндим

Умарлар соғинган Абу Убайда
Айтинг энди айтинг дўстларим қайда
Гуноҳни демаган катта ё майда
Аср саодатини қаттиқ соғиндим .

Бугунги ҳолимни айладим ғорат
Йигит бошим билан йўқдир ҳарорат
Ҳафсанинг кўзида ёнган жасорат
Аср саодатини қаттиқ соғиндим .

Бугун фикр йўқдир фаққат иқтибос
Тафсирлар турфа хил баъзи райга мос
Ҳаммасини ром айлар ёш Ибну Аббос
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Абу Дардоларни қувган бу дунё
Ибн Авф қалбини ювган бу дунё
Абу Зар остида юрган бу дунё
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Ёшларни қалбини тутган қафаслар
Бугун чолларни ҳам эзар ҳаваслар
Юзга кириб ақли бутун Анаслар
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Ҳаббоб елкасида қизарган темир
Бас етар бўл қил тоғларни емир
Эй кўнглим оби раҳматни симир
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Ул куннинг ёниғ бир саҳифаси бор
Жанозадан қайтган Ҳалифаси бор
Сир билан кўмилган Хузайфаси бор
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Бугун юрсак ҳамки дўстларни сизлаб
Мушкул онг қўямиз уни ёлғизлаб
Ибодат бобида Муъозни излаб
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Соҳталик бўлмаган шу бугунчалик
Ёлғон саломларга ёлғондан алик
Ростликни ўргатсин Каъб Ибну Молик
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Энг буюк зотларга қилсам ҳаваслар
Расулуллох суйган ўлик жасадлар
Жаннатий Фотима Бинти Асадлар
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Сухайиб Румийни елкалаш учун
Қалбий риёларни тилкалаш учун
Саъднинг камонини бир силаш учун
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Одамлар Малакдан фарқ қилмас пайтлар
Ҳассондан таралган илоҳий Байтлар
Тўртта ёнингизда Жаннатий Зайдлар
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Бир боғнинг Жаннатий гул дарахти бор
Қиёмат келмасдан кўриш нақти бор
Талҳанинг боғида ухлаш бахти бор
Аср саодатини қаттиқ соғиндим .

Бугуннинг кунида бечора қолиб
Фахирланиш недур шажара солиб
Абу Аюб уйини ижара олиб
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Ташкил этсам ҳамкий кўп сайилларни
Қайтаман тополмай бир ҳайирларни
Қайдан топайин бугун Зубайирлари
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Маслаҳат бобинда дилга ҳам ҳонам
Завжидан ҳадислар сўзу кўзида нам
Онамга ҳам она Оиша Онам
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Икрима бахтидан қарз олай дея
Ўтган умрим учун арз олай дея
Вахшийдан мардликни дарс олай дея
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Илим бўстонида бўлмайин нобут
Изғисам бешикдан то манзил тобут
Қўлимдан ушласа Зайт Ибну Собит
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Жавобини топган саволлар даври
Жаҳолат томоман заволлар даври
Абу Талха деган рижоллар даври
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Чарчаган онимда шеър қофиядан
Асхоб ўртасида хилафиядан
Сўровим бор эди Муовиядан
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Диллари шод гарчи қўллар қадоғда
Завжининг меҳрига диллар дудоғда
Зайнаб Бинту Жахишлар энди қаёқда
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Ул давир тақдири юрмоқ пиёда
Ҳатто Амрлари устун ҳаёда
Қўрқмас болари мингдан зиёда
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Алининг ҳикматли сўзларин тинглаб
Ўзимнинг кимлигим тополсам англаб
Илим дарвозасин остида хўнгираб
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Қонига бўялган Қуръоним дея
Фитналарга қарши қўрғоним дея
Малаклар уялган Усмоним дея
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Умарнинг нигоҳи кўнглимни ютар
Адолат боғида қўлимни тутар
Шайтонлари бошқа кўчадан ўтар
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Абу Бакр бўлиб сувни тиндирган
Қалбига ғайибларни кулиб қўндирган
Имони тарозини босиб синдирган
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Бёғига кўлимни қалтироқ босар
Росулуллоҳ сўзини қанақа ёзар
Бошқа замонларда йўқ ўрин босар
Аср саодатини қаттиқ соғиндим.

Тун чоғи уйқуга қовушган жони
Ёмғирдек ўтмиш тамон ёғилдим
Тарих китобини энг Нурли они
Аср саодатини қаттиқ соғиндим...

Пайғамбаримиз Соллаллоҳу ъалайҳи васалламга, У Зотнинг Аҳли байтларига ва Асҳобларига салом бўлсин...

Хар бир гулнинг ранги бòлак, хиди бòлак

Хар бир гулнинг ранги бòлак, хиди бòлак, Хар бир дилнинг Ишки, ёнар òти бòлак, Хар бир кòлнинг ёрга ёзган хати бòлак, Бахтим шуда,ёлģиз кòнгил берганим бор, Бахтим шуда танлаганим севганим бор....

Узингдан утканин узгалар билмас

Дард чексанг огрикни тананг билади Кийноклар озорин бошкалар билмас Кимлардир устингдан хандон кулади Узингдан утканин узгалар билмас......

Байроқ ҳақида сара шерлар тўплами

Кўкда ҳилпирар мағрур, Ўзбекистон байроғи Дилларга солар ғурур, Ўзбекистон байроғи “Ўз байроғим” деб халқим, дилда қилар ифтихор Ундаги ҳар бир рангнинг, ўз рамзи, маноси бор......

Чимилдик кургунча сабр кил Синглим

Сабр кил ишонма пичирлаб севаман деса, Етиб булмайдиган вадалар берса. Гул хазон гар унга нопок кул тегса, Чимилдик кургунча сабр кил Синглим...❤️❤️❤️...

Илохим мен хам булай ТАЛАБА!

Oппок орзуларим канотларида, Шухрат чуккисини этсам галаба. Илмлар конини излаб кун-у тун, Илохим мен хам булай ТАЛАБА!...

Бахтли бул бир умр азиз синфдош

Базинхор курмайин, кузларингда ёш, Сен учун порласин, кокларда куёш. Айрилик конглимда булди огир тош, Бахтли бул бир умр азиз синфдош......

Оғриб урди кўксимда юрак

Оғриб урди кўксимда юрак. Айтар нега севолмаяпман. Балки уни кечириш керак. Бир марта ёр деёлмаяпман......

Сиз барибир севиб коласиз. олсам хакида шер

Ериб кетар калбингиз тоши  Окар кöздан ожизлик йоши  Йетмас екан инсон бардоши  Сиз барибир севиб коласиз. ...

Гул узра кукламнинг шабнами яхши

Гул узра кукламнинг шабнами яхши Бахорда юз очган хар дами яхши Яхшимас кечаги кундан суз очмок Уйнаб кол бу кунинг хар дами яхши...!...

Хар кимки...

Хар кимки лайк босса лайк кайтгусидур, Хар кимки подписка ташаса подписка кайтгусидур, Яхши профил курмагай ёмонлик харгиз, Хар кимки ёним булса блок топгусидур......

Изохлар 2

  1. Офлайн
    Марям
    Марям 4 января 2024 09:31
    Жуддаям рельный шерлар
  2. Офлайн
    Sardor
    Sardor 22 января 2023 01:10
    Kim buni muallifi

Фикр қўшиш