Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари: "Намоз, намоз(га эхтиёт бўлингиз!) Қўл остингиздаги чўрилар ҳаққида Аллоҳдан қўрқингиз!", деган сўзлар бўлган эди.

***
Хулқлар ичида ёлғончиликни жуда ёмон кўрардилар.

***
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам учун энг суюмли амал оз бўлса ҳам давомли бўлгани эди.

***
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши, энг сахий ва энг шижоатли инсон эдилар.

***
Агар одамларга имомлик қилсалар намозни енгилроқ, ўзлари ёлғиз ўқисалар узунроқ ўқирдилар.
***
Агар ёнбошласалар ўнг қўлларини ўнг ёноқлари остига қўярдилар.

***
Агар қазои-ҳожат қилмоқчи бўлсалар, ерга пасламагунларича кийимларини кўтармасдилар.

***
Агар бирор бир хурсандчилик хабари етса, Аллоҳга шукр қилган ҳолда саждага йиқилардилар.

***
Агар бирон қавмдан хавф қилсалар: "Аллоҳим, уларнинг қаршисига биз Сени қўйгаймиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўраймиз", дердилар.

***
Агар уйларига кирсалар, тишларини мисвоклардилар.

***
Агар бирон бир касални кўргани бориб ҳузурига кирсалар: "Ҳеч қиси йўқ, Аллоҳ хоҳласа гуноҳлардан покланасан", дердилар.

***
Агар бирор бир ёқтирган нарсаларини кўрсалар: "Аллоҳга ҳамду сано бўлсинким, Унинг неъмат-(тавфиқи) ила солиҳ амаллар баркамол бўлур", дердилар.

***
Агар маййитни дафн қилишдан фориғ бўлсалар, қабр олдида туриб: "Биродарингиз учун истиғфор айтингиз ва унга собитқадамликни сўрангиз, чунки у хозир сўралмоқда", дердилар.

***
Агар аҳли оилаларидан бирон киши бетоб бўлиб қолса, унга муаввизот ("Ихлос", "Фалақ", "Нос" суралари)ни ўқиб дам солардилар.

***
Агар оғриб қолсалар, муаввизотни ўқиб, ўзларига дам солар ва баданларини масҳ қилардилар.

***
Болалар ва аёлларга ўта меҳрибон эдилар.

***
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги келинчакдан ҳам ҳаёлироқ эдилар.

***
Энг кўп қиладиган дуолари: "Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик ва охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин!", деган дуо эди.

***
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукути узоқ, кулгиси оз бўлган зот эдилар.

***
Соқоллари мўл, ҳайбатлари улкан эди.

***
Таҳажжуд намозини ҳеч қолдирмасдилар. Агар бетоб бўлсалар, намозни ўтириб ўқирдилар.

***
Сафарда ҳам, ҳазарда ҳам тўлин ой кунларининг рўзасини қолдирмасдилар.

***
Ухлаганларида мисвок бошларининг олдида турарди, агар уйғонсалар тишларини масвоклардилар.

***
Таҳоратларида, оёқ кийим кийишларида, соч тарашларида ва барча ишларида имкон қадар ўнгдан бошлашни яхши кўрардилар.

***
Аллоҳни ҳар доим зикр қилардилар.

***
Зуҳо намозини тўрт ракаат ўқир ва уни Аллоҳ хоҳлаганича зиёда қилардилар.

***
Ҳадяни қабул қилар ва уни муносиб тақдирлардилар.

***
Агар ёш болаларнинг олдидан ўтсалар, уларга салом берардилар.

***
Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутардилар.

© Абудавуд Юсуф

Банда зурриётларини салоҳиятли бўлиши йўлида

Банда зурриётларини салоҳиятли бўлиши йўлида уч нарсадан кўра афзал кўмак топа олмайди......

Кечки зикр

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَيَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ Аллохумма анта роббий, лаа илаха илла анта, холақтаний ва...

Қурт тушган олма ҳикмати

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши хар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди......

Хар саждага боришингизда

Хар саждага боришингизда ота-онангизга мағфират сўраб,бир марта "Аллохуммағфирлий валивалидайя (Аллохим ота-онамни мағфират қил!) деб, дуо қилиб қўйишга одатланинг! Шунда, улар учун бир кунда 64 марта Истиғфор айтган бўласиз!......

Малъун иблис биргина сажда сабабли

🌱🌹Малъун иблис биргина сажда сабабли Аллоҳнинг раҳмати-ю жаннатидан қувилган экан, кунига беш вақт намозни тарк қилган кишининг аҳволи қандай бўларкин?...

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоx, у билан азобни даф этувчи намоз каби бошқа ибодатни билмаймиз»....

Истиғфор дуолари ва уларнинг ўқилиши ва таржималари:

1 - غفرانك Ўқилиши: Ғуфронака Маъноси: Аллоҳим мен Сендан мағфиратингни сўрайман......

Кўп истиғфор айтсангиз

Ҳасан Басрий айтдилар: Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман. - Нима учун? дейишди. - Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди? деди. - Аллоҳ, дейишди. - Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб яна азоблаши мумкин?! деди......

Истихора намози

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар кишини бирор иш ташвишга солса, икки ракаат нафл намоз ўқисин. Сўнгра:.....

Қалб Аллоҳнинг назаргоҳидир

«Эй Одам фарзанди! Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни фош қилади. Гуноҳ қилар экансан, гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик қилаётганингга қара! Озгина ризқланар экансан, ризқингнинг озлигига эмас, ким бераётганига назар сол! Гуноҳи сағирани кичик санама, чунки сен қайси гуноҳ билан Аллоҳга осийлик...

Фикр қўшиш