Oхират ҳовлиси силсиласи: ЎЛИМ (12/12)

Oхират ҳовлиси силсиласи: ЎЛИМ (12/12)
Oхират ҳовлиси силсиласи: ЎЛИМ (12/12)


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло деди: Эй Одам боласи, мадомики сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, гуноҳинг қанақа бўлишдан қатъий назар, (уларнинг кўплигига ҳам) парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етса-да, Мендан истиғфор тиласанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!» (Ҳасан ҳадис, Саҳиҳул-жомиъ: №4338, Термизий: 2/270).Дунёга ҳам ҳаракат қилаверинг, борлиқни обод этишдан қолманг, мол-дунё ва тижоратдан ҳам юз ўгирманг, фақат бир шарт биланки, ҳалолдан топинг ва Аллоҳ жалла ва алонинг ҳаққини адо этинг.

Мен сизни дунёдан юз ўгиришга чорламайман, ҳаётдан умидсизлантиришни ҳам истамайман. Бор-йўғи аввало ўзимга, кейин эса сизга дунё охират учун экинзор эканини эслатиб қўйишни истайман. Шундай экан, фоний ҳовлини деб боқийлик ҳовлисидан маҳрум бўлиб қолиш ярамайди. Эртага барчамиз бу дунёдан кетамиз ва Аллоҳ таоло ҳузурига қайтамиз. Ўшанда сизга фақат ўзингиз билан бирга олиб келган амалингиз фойда беради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Маййитга уч нарса – моли, аҳли ва амали эргашиб боради. Сўнг иккитаси қайтиб кетиб, биттаси қолади. Аҳли ва моли қайтади ва амали қолади» (Бухорий: №6514, Муслим: 2960, Термизий: №2380).
Қабрга кираркансиз, ҳол тили билан сизга шундоқ хитоб қилинади:

Ер бағрини тилиб, ўйдилар,
Қабр ясаб, сени қўйдилар.
Ҳисоб учун турганинг онда
Асқотмагай сенга ҳеч банда.

Ҳа, энди у онда сизга дунёда қилган амалингиз-у, Абадий Барҳаёт Зотнинг раҳматидан ўзга ҳеч нарса наф бермайди.

Аёллар жамоаси

Абдуллоҳ ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: - “Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар......

Устунлик ким тарафда?

Бир аёл жонли эфирда бўлаётган "фатво" лойиҳасига қўнғироқ қилиб, Шайхга савол берди: - Нима учун ислом (дини) бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?......

Макка даври уч босқичга бўлинади

1) фатратул ваҳий ва махфий даъват босқичи — қарийб 3 йил давом этган (ҳижратдан аввалги 13-йил, нубувватнинг 1-йили рамазон ойидан бошланиб, ҳижратдан аввалги 10-йил, нубувватнинг 4-йилида тугайди / мил. 610 йил август — 613 йил)......

Яхшилик йўлларининг кўп ва турли-туман экани

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ لِيَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لا تَحْقِرَنَّ مِنْ الْمَعْرُوفِ شَيْئًا وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ» (رواه مسلم). Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Яхшиликдан бирон нарсани ҳақир-арзимас санама, ҳатто...

Yosin surasi fazilati

Ёсин сурасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий пайғамбар эканлари, Исо алайҳиссалом томонидан Антокия шаҳрига юборилган элчилар кўрган-кечиргани, Ҳабиб Нажжор исмли киши имон йўлида жонини фидо қилиши, қуёш, ой, юлдузлар илоҳий қонуният асосида ҳаракатланиши баён этилган. Шунингдек, жаннат ва дўзах аҳлларининг қиёмат кунидаги...

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоx, у билан азобни даф этувчи намоз каби бошқа ибодатни билмаймиз»....

Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти)......

Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарса

Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарса ҳужжат-далилни фаҳмлаш ва унга эргашиш, фақат эшитишнинг ўзи эмас. Чунки (инсон ҳам, ҳайвон ҳам) барчаси эшитади......

Сабр ҳақида

Домла минбарга чиқиб, зоҳидлик, сабр ва исрофни тарк қилиш ҳақида гапира бошлади. Кўча тозалайдиган ишчилардан бири унинг гапини бўлди: - Тақсир! Сиз ишга қимматбаҳо машинада, қимматбаҳо кийимларда , масжидни тўлдирар даражада хушбўй атирларни сепиб келасиз. Қўлингизда айфон. Йил ора умрага борасиз....

Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин......

Фикр қўшиш