Вафли тайёрлаш рецепти - босқичлари + расмлар, тавсиялар, 2 ҳил усули

Вафли тайёрлаш рецепти - босқичлари + расмлар, тавсиялар, 2 ҳил усули
Вафли тайёрлаш рецепти - босқичлари + расмлар, тавсиялар, 2 ҳил усули


Ушбу рецепт бўйича тайёрланадиган мазали ва хушбўй вафли етарлича кўп бўлади. Ширинликни конус ёки трубочка қилиб ўраб, таъбга кўра ичига начинка қўшишингиз мумкин.

Вафля тайёрлашда унинг қандай бўлиши маргариннинг қўшилишига боғлиқ. Агар ҳамирга бироз юмшаган маргарин қўшилса, пишириқ жуда қарсилдоқ ва нозик бўлади. Агар у зичроқ бўлишини истасангиз, у холда маргаринни тўлиқ эритиб қўшиш лозим (мос равишда ун хам бироз кўпроқ қўшилади). Иккала холатда хам пишириқнинг мазаси бир ҳил чиқади.


ВАФЛИ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 10
Керакли масаллиқлар:

1 стакан – 250 мл

Ун – 1 стакан
Шакар – 1 стакан
Қаймоқли маргарин – 200 г
Ванилин – 1 г
Йирикроқ туҳум – 4 та
Тайёрланиши

Туҳум шакар ва ваниллин билан хажми 2-3 баробарга кўпайгунча ва ранги бироз очлашгунча уриб кўпиртирилади. Кўпчиликка шакарни миқдори кўп кўриниши мумкин, лекин унинг миқдорини камайтирманг, акс холда натижа ушбу рецептдагидек бўлмайди. Ваниллин ўрнига қирғичдан чиқарилган лимонли ёки апелсин пўстини қўшиш хам мумкин.
Аралашмага ҳона хароратида юмшатилган маргарин қўшилади. Бир ҳил масса хосил бўлгунча аралаштирилади.
Эндиги навбатда аста-секин элаган холда ун қўшилади ва миксернинг энг паст тезлигида аралаштирилади. Ҳамирнинг қуюқлиги қаймоқдек бўлиши керак. Агар ҳамир эритилган маргарин қўшиб тайёрланадиган бўлса, бу холда 1,5 стакан ун қўшилади.


Биринчи вафлини пиширишдан олдин, қурилманинг ёҳуд тованинг сирти ёғлаб олинади. Бир солганда бир ош қошиқ ҳамир қуйилади. Вафли эса қурилманинг кўрсатмаларига биноан пиширилади. Агар пишириқ ёпишиб қолаверса, бироз ун сепиб олиш кифоя.


Вафлялар пишгач, уларни иссиқлигидаёқ дархол трубочка ёки конус қилиб ўраш керак. Пишириқнинг эгилувчанлиги хар сонияда камайиб боришини ёдда тутинг. Дастурҳонга чой ёки қахва билан тортиқ қилинади. Ёқимли иштаха!

Олмали пирог

Бугун сизларга Цветаевнинг олмали пирогини тайёрлашни ўргатаман. Уни тайёрлашни ҳатто, пазандаликни энди ўрганаётган уй бекаси ҳам бемалол пишира олади. Пирог рецепти жуда ҳам оддий. Тайёрлаш учун кўп вақт кетмайди....

Пиширишсиз шоколадли чизкейк

Чизкейк десерти ҳаттоки ширинликни ҳуш кўрмайдиганлар учун ҳам маъқул десерт. Эътиборингизга тез тайёрланадиган, нозик ва мазали чизкейк рецептини тақдим этамиз. Дастурхон даврасида ширин суҳбат ва иссиқ чой билан танаввул қилиш учун ажойиб танлов!...

Печеня "Киви"

Стол устида бундай кизикарли, хушбуй ва мазали печеняларни курган болажонлар хайратдан лол колишлари турган гап. Азиз бекажонлар тез тайёрланадиган мазали печеняларни тайёрлаган захотингиздаёк улар уз-узидан гойиб булиш хусусиятига хам эга. Шу сабабли печеня рецептини саклаб колишни унутманг!...

Бодом

Бодом  Бодомнинг ачик ва чучик турлари  мавжуд. Абу Али ибн Сино ачик бодомнинг уруги ва мойи йуталда, астмада, упка силида кон тупиришда ишлатган. Ишлатиш учун Ачик бодом ёгидан сикиб ёги олинади ва шу ёгдан бир чой кошикдан кунига 3-4 махал овкатдан ярим соат олдин ичиб турилади. Мой (ёг) олишни иложи болмаса Ачик бодомнинг данагини уруги билан...

Туркча бисквит

Кўркам ва юмшоқ. Эътиборингизга Турк ошхонасининг рецептларидан бирини тақдим этамиз. Ҳар қандай торт учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси сизни лол қолдириши турган гап....

Бисквит тайёрлаш - рецепти, сирлари, керакли масалликлар, пишириш усуллари

Тўғри бисквит кўтарилган ва хаводор бўлиши керак. Аммо у хар доим ва хаммада хам шундай чиқавермайди. Аҳир бисквит бу ажойиб торт, пирожное ва печенйелар асоси хисобланади....

Ажойиб десерт: "Малика" торти

Ушбу торт швед қандолатчилари томонидан ўйлаб топилган бўлиб, уни Швециядаги исталган ширинликлар дўконидан топишингиз мумкин. Бир неча қаватли бисквит, мазали мураббо ҳамда ванилли крем кўпиртирилган қаймоқ билан қопланади, унинг устидан эса юпқа ва ширин марсипиан қатлами илова қилинади. Торт илк марта 1920 йилда Енни Окерстрё томонидан тайёрлаб...

Малина-шоколадли торт

Ҳудди орзудагидек десерт тайёр бўлади. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Рогалик булочка

2 стакан унга илик сут, шакар, ачитки ва туз солиниб, аралаштирилади ва 1 соатга иссик жойга ураб куйилади. Тухум ва ёг аралаштирилиб, ошган массага солинади. Ва кулга ёпишмайдиган юмшок хамир корилади. Хамир 5 булакка булиниб, хар бир булак ёйилади......

Эклер тайёрлаш рецепти - ширинликнинг классик варианти, уй шароитида пишириш

Эклер – франсузча десерт, қайнатма ҳамирдан тайёрланадиган юмшоқ ширинлик. Кўпинча начинка сифатида қайнатма крем ишлатилади, бироқ ўзгача таъмларни ҳуш кўрадиганлар учун мақолада шунингдек пишлоқ ва творогдан тайёрланадиган крем турлари хам келтириб ўтилади....

Фикр қўшиш