Товук пишириш рецепти - тайёрлаш усуллари, мазали чикиши учун тавсиялар

Товук пишириш рецепти - тайёрлаш усуллари, мазали чикиши учун тавсиялар
Товук пишириш рецепти - тайёрлаш усуллари, мазали чикиши учун тавсиялар


Дуҳовкада мазали қилиб товуқ пишириш учун нима қилиш керак? Бир қарашда хар бир бекада бу саволга ўнлаб жавоб топилиши керакдек туюлади. Аммо аксарият холларда товуқ тайёрлаш кўникмалари юқори бўлмаслиги натижасида гўштнинг қуруқ ва қаттиқ бўлиб пишиши, ичи пишмай қолиши ёки пўсти қирсилламай чиқиши кузатилади. Бу холда нима қилиш керак? Бизнинг тавсияларга амал қилинг ва товуқ пиширишнинг оддий ва мазали рецептини ёзиб олинг.

ТOВУҚ ПИШИРИШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 2 соат | Портсиялар сони: 8
Дуҳовкада пиширилган товуқ байрамона дастурҳонни хам безатади. Ушбу таомнинг афзал томони – унинг тўйимлилиги ва миқдорида. Аҳир, битта товуқ бутун бир жамоага етади. Агар унга бироз сабзавот қўшсангиз, унда гарнир учун хам ажойиб ечим топган бўласиз. Бироқ, товуқ гўштининг таъми хам, кўриниши хам мукаммал бўлиши учун товуқни тўғри танлаш ва тайёрлаш сирларини билиш мухимдир.

МАЗАЛИ ТOВУҚ ПИШИРИШНИНГ 5 ТА СИРЛАРИ
Товуқ гўштини танлашда диққат қилсангиз, таомнинг ажойиб таъми кафолатланади. Фақатгина барра гўшт юмшоқ, сувли ва ажойиб ароматли бўлади. Сотиб олаётганда ўртача оғирлиги 1,5 кг гача бўлган товуқларга эътибор беринг. Уларда қалин ёғ қатлами бўлмайди, гўштнинг озуқавий қиймати эса юқорироқ бўлади. Бу холда, печда пиширилган товуқ калория қиймати минимал бўлади (100 грамм бошига таҳминан 190 Ккал), фойдаси ва мазаси эса жуда юқори.


Қуйидаги тавсияларга мувофиқ тайёрланган товуқнинг таъми ажойиб чиқади:

Товуқнинг териси ранги бир ҳил бўлганини танлаш керак. У оч-сариқ ёки бироз пушти ранг бўлиши лозим. Чиқиб турадиган ёғи оқ бўлиши, тўқималари таранг бўлишига эътибор қаратинг (босиб кўрилганда тезда бошланғич шаклига қайтади). Хиди – бироз ширин, бадбўй бўлмаслиги керак.
Товуқни дуҳовкада маҳсус идишда пишириш керак. Идиш қалин чўяндан ёки чиннидан бўлиши керак, ингичка метал ва шишадан бўлган идишлар тўғри келмайди. Чунки бундай турдаги идишларда гўшт тагига олиб, куйиб кетиши мумкин.
Товуқни пишириш учун қанча вақт кетиши унинг вазнига боғлиқ. Ўртача, хар бир килограмми учун 40 дақиқа етарли бўлади. Печда товуқни пишириш харорати 180-200 °C бўлиши керак. Яъни 1,5 кг оғирликдаги товуқ 1 соат пиширилади. Товуқнинг яримини 30-35 дақиқа мобайнида пиширса хам бўлади.
Товуқнинг пўсти мазали ва қарсилдоқ бўлиб чиқиши учун, пишириш вақтида печнинг хароратини ўзгартириш керак. Аввал 30 дақиқа максимал даражада пишириш даркор, шунда қобиқ «қуриб олади». Шундан сўнг харорат 200 °C гача туширилади ва пишириш якунигача шу даражада қолдирилади.
Товуқ тўши териси остига бир бўлак сариёғ қўйса, у янада мазали чиқади. Гўштнинг бу қисмида ёғ қатлами бўлмайди, шунинг учун у кўпинча қуруқ бўлиб пишади.
Товуқ хар томонидан бир ҳилда пишиши учун, уни мунтазам равишда айлантириб туриш керак. Даставвал уни ён томонга қўйиб, печга қўйинг. 15 дақиқадан сўнг, иккинчи ёнига ўгиринг, яна 15 дақиқадан кейин тўшини юқорига қилиб ётқизинг. Янада осонроғи панажара устида пишириш хисобланади. Бу холда, товуқ гўштини айлантириш шарт эмас, лекин панжара остига ёғини йиғиш учун идиш қўйиш керак.

НOРДOН OЛМА БИЛАН ТУРКCХА РЕЦЕПТ
Бу рецептнинг афзаллиги, таомнинг гарни товуқ билан бир вақтнинг ўзида пиширилади. У, албатта, сабзавотлардан иборат, шунинг учун таом мазали, тўйимли ва фойдали бўлиб чиқади.

Керак бўлади:

товуқ – 1 дона;
пиёз – 5 бош;
картошка – 5 дона;
сабзи – 3 дона;
олма – 1 дона;
ҳантал – 2 ош қошиқ;
лимон шарбати – 2 ош қошиқ;
петрушка ва тоғжамбил – 20 граммдан;
саримсоқ – 2 бошча;
шакар – 1 чой қошиқ.
Пишириш

Товуқ гўштини ювинг ва қуритиб олинг, ички ва ташқи томонидан қалампир ва туз суртинг.
Ичига бутун олма жойлаштиринг.
Лимон шарбати ва ҳантални аралаштиринг, сўнг майдаланган саримсоқ ва шакар қўшинг. Товуққа ушбу соусдан суртиб, пишириш учун шаклга қўйинг.
Сабзавотларни ўртача катталикдаги бўлакларга бўлинг, кўкатларни майдалаб, барчасини аралаштиринг.
Гўштнинг атрофига сабзавотларни териб чиқинг, барчасини устини қопқоқ ёки фолга билан ёпинг.
Қопқоқ остида 200 °C хароратда 30 дақиқа пиширинг, сўнг уни очиб, якуний тайёр бўлгунича пиширишда давом этинг.
Агар товуқ ичига қийма қўшмоқчи бўлсангиз, унда фақат тайёр бўлган начинка солинг, акс холда у пишмай қолади. Бу холда пишириш вақти ўзгармайди.

ЛИМOН ВА САРИМСOҚ БИЛАН
Лимон гўштга енгил барралик, саримсоқ эса ажойиб хид ва барчага ёқадиган аччиқликни беради.

Керакли масаллиқлар:

товуқ – 1 дона;
лимон – 1 та;
саримсоқ – 6 бошча;
қалампир, туз;
тоғжамбил – 2 шоҳча.
Пишириш

Саримсоқни “япроқчалар”, лимонни ингичка бўлаклар қилиб кесиб олинг.
Гўштга қалампир, туз суртиб, ичига лимон ва тоғжамбил солинг.
Товуқнинг ташқи томонини лимон ва саримсоқ билан қопланг, фолга билан ўранг.
180 °C да пиширинг.
ПАНИРOВКА БИЛАН
Ушбу ретсептда панировка учун суҳари ва саримсоқ ишлатилади, бу гўштга ҳушбўй аромат ва тилларанг қобиқ бағишлайди. Бу рецептда товуқни олдиндан кичик бўлакларга (оёқлари, қаноти, филе гўшт) бўлиб олиш керак.

Керак бўлади:

товуқ – 1 дона;
панировка учун суҳари – бир стакан;
саримсоқ – 1 чой қошиқ (қуритилган ёки янгиси);
туҳум – 2 дона;
қалампир ва туз;
сариёғ – 200 грамм.


Пишириш

Майдаланган саримсоқ ва суҳарини аралаштиринг.
Каттароқ идишда иккита туҳумни санчқи ёрдамида уриб олинг.
Бўлакланган товуққа қалампир ва туз суртиб, аввал туҳумга, сўнг панировкага ботириб олинг.
Баланд оловда ўсимлик ёғида тилларанг тусга киргунча қовуринг.
Сўнг гўшт бўлакларини пишириш учун идишга жойланг, устидан бир бўлак сариёғ қўйинг.
200 °C хароратда 40 дақиқа пиширинг.
Энди сиз товуқ пишириш усуллари хақида батафсил билиб олдингиз. Уни янги ёки пиширилган сабзавотлар, баргли кўкат ёки тузламалар билан дастурҳонга тортиш мумкин.

Оддий ва маззали осон тушликбоб таом.

Козонга  усимлик ёги солиб киздирамиз, сунг товук оёкларини солиб, кизргунча ковурамиз. Кизил ва яшил булгор калампирларни тозалаб ювиб катта-катта болакларга булиб козонга соламиз. Кетидан ярим ой шаклида йирикрок тугралган пиёз, йирикрок буланган саримсокпиёз солинади ва  2-3 дакика ковурилади. Сунг помидор кайласи солиб, уни хам озрок ковуриб,...

Гуручли товук шурва

Товук гушти козонга солиниб кайнатилади. Кайнаб чикканидан сунг купиги олинади. Олов ош дамланадиган пастликда пасайтирилиб, козон копкоги ёпилади. Ва шу холатда 3 соат кайнайди. Гуруч пишириладиган козон (кашаварка)да пишириб олинади. Пиёз ва кукатлар (кашнич, кук пиез) тугралади. Саримсок пиёз янчилади. Зираворлардан янчилган кашнич уруги,...

Куймок

10 та тухум идишга чакилади, ичига ун, разрыхлитель (кавартма), ёг ва таъбга кура туз солинади. Бу хамма масса блендерда яхшилаб аралаштирилади. Духовка листини ёглаб, ичига аралашма солинади.Ва унинг устига паррак килиб тугралган сосиска керакли микдорда солинади. Бу листни олдиндан киздирилган духовка ичига куйилади. Уртача оловда 10-15 дакика...

Кузикорин-картошкали рулет

Мазали, тез ва тўйимли. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ажойиб газак ўрнини ва мазали пирог ўрнини ҳам эгаллайди. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Котлет тайёрлаш рецепти - усуллари, сирлари, мазали гуштли кийма нисбати

Котлет тайёрлаш усуллари жуда кўп. Бироқ, улар сувли ва мазали чиқиши учун албатта синалган йўлдан борган маъқул. Қуйида уйда пишириш осон бўлган котлеталар рецепти сизга хавола этилади....

Тошкентча ош (палов)

Козонга ёг солинади. Ва у кизигач, гушт солиниб, кизаргунича ковурилади. Устига тугралган пиёз солиб, уни хам кизаргунича ковурилади. Ошни ранги пиёзни ковурилишига караб узгаради. Агар сиз окишрок ошни хохласангиз, пиёзни куп кизартириб ковурманг. Агар пиёзни гушт рангига якин кизартириб ковурсангиз, ош кизил тусда булади....

Дулма тайёрлаш - узум баргларидан коваток рецепти

...

Урдакли канапе

Мўжизавий газак! Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб, ўзгача лаззатланиш бахтини тақдим этувчи таъмни ҳосил қилади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Кукатли блинчик

Юмшоқ, нозик ва ҳушбўй блинчик! Таомнома учун янгилик. Эрталабки нонушта учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси эса сизни лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Тухумли греники

Эрталабки нонушта учун уневерсал танлов! Қарсилдоқ нон бўлаги ва нозик асос бир-бирига киришиб, мўжизавий лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун ажойиб янгилик! Тайёрланиши оддий, натижаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Фикр қўшиш