Козон кабоб

Козон кабоб

Ўзбекча қозон-кабоб нима? Қирсилловчи қобиқ хосил қилгунча қовурилган гўшт ва ўсимлик мойи ва гўшт ёғида тилларанг тусга киргунча қовурилган кичикроқ картошка. Гўшт эса олдиндан қуруқ ёки нордон маринадда маринадланган. Учта қозон-кабоб тайёрлаш тури фарқланади: қўй, парранда (асосан товуқ) ва мол гўштидан. Ўртача катталикдаги товуқ бўлаклари қизиб турган ёғда 20-25 дақиқа, шу катталикдаги қўй қовурғалари 25-35 дақиқа, мол гўшти эса яна бироз кўпроқ қовурилади. Гўшт сувли бўлиб пишиши сирлари хам мавжуд. Агар фақат гўшт сирти қизартириб пиширилса, албатта, бунда сувлиликка эришиш мумкин, лекин гўштга картошка солинганида, гўшт суви билан аралашиб, унинг кўриниши бузилади. Гўшт тайёр бўлгунича қовурилса, бундай холатнинг олдини олиш мумкин, лекин унинг юмшоқлиги йўқолади. Ҳўш, мазали қозон кабоб қандай тайёрланади? Бунинг учун шунчаки гўшт бироз димланади. Ва, бу холда, қовуришнинг анъанавий тартибини бузиш хам мумкин.

ҚOЗOН КАБOБ УЧУН КЭРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
1 кг мол гўшти;
100 грамм қўй ёғи;
2 кг картошка;
2 та ўртача катталикдаги пиёз;
3 та ўртача катталикдаги сувли помидор;
100 мл ўсимлик мойи;
3 ош қошиқ зираворлар аралашмаси (янчилган зира ва кашнич уруғлари, қуритилган райхон, қизил аччиқ қалампир);
Туз;
5-7 шоҳчадан шивит ва кашнич.
ҚOЗOН КАБOБ ТАЙЁРЛАШ БOСҚИЧЛАРИ
Тайёргарлик вақти: 6 соат | Тайёрланиш вақти: 30-35 дақиқа

1-ҚАДАМ
Гўштни катта бўлакларга кесиб олинг, 2 ош қошиқ зираворлар арлашмасини қўшинг ва аралаштиринг.

2-ҚАДАМ
Пиёзни ярим халқа қилиб, помидорни – ингичка доира шаклида кесиб олинг. Пиёз, помидор ва гўштни аралаштириб, 5-6 соат давомида совутгичга қўйинг. Ингичка қилиб кесилган лимон қўшиш хам мумкин.

3-ҚАДАМ
Картошкани тозаланг, каттароқларини икки бўлакка бўлинг. Қўй ёғини кубикларга бўлиб олинг. Қозонда ёки бошқа ости қалин бўлган каттароқ идишда ўсимлик мойини қиздириб, сўнг йўгни солинг ва жиззаси қолгунча эритиб олинг. Жиззасини ажратинг.

4-ҚАДАМ
Картошкани қозонга солинг. Доимий аралаштириш керак эмас, фақатгина вақти-вақти билан пастки томонини юқорига кўтариб қўйиш кифоя. Картошка ёрқин тилларанг тусга киргунича қовуринг. Сўнг картошкани қозондан бошқа идишга жойлаштиринг. Картошкадан оқадиган ёғнинг бир қисмини қозонга қайтариб солинг.

5-ҚАДАМ
Гўшт бўлакларини қозонга солинг, баланд оловда жигарранг тусга киргунича қовуринг. Бунинг учун гўшт аввал сувини ажратишни бошлашини кутиш керак, суви буғланиб кетгачгина гўшт қовурила бошлайди.

6-ҚАДАМ
Гўшт жигарранг тусга кирганда, оз миқдорда сув қуйинг (у гўштни қопламаслиги керак). Қопқоқни ёпинг ва гўштни паст хароратда 20 дақиқага димланишга қолдиринг.

7-ҚАДАМ
Қозон қопқоғини очинг ва қолган сувни буғлантириб юборинг. Сўнг картошкани солиб, туз сепинг. Қолган зираворларни қўшиб аралаштиринг, ёпиқ қопқоқ остида 10 дақиқага димлаб қўйинг.

8-ҚАДАМ
Кесилган шивит ва кашнич сепиб, кенг идишда дастурҳонга тортинг.

Фикр қўшиш