Мўъжиза

Мўъжиза
Мўъжиза


Ширакайф уч оғайни нимқоронғуда "Мўъжиза" деб номланувчи чойхонадан чиқишди. - Машинани йўлнинг у четига қўйганман, - деди Нодир тишлари орасидан "чирт" этиб тупуриб. - Йўл-йўлакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб ўтаман. Улар катта йўлни кесиб, дарахтлар орасидан ўтишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёғи билан ўтларни пайпаслаётганини кўришди. - Ие, бу одам нима қилиб, адашиб юрибди, - деди Нодир беписанд. - Кечирасизлар, жўралар, - деди ожиз киши. - Адашиб қолдим. Маҳаллот кўчаси томон йўлга солиб юборсанглар, илтимос. -Тавба, ўзинг кўр бўлсанг, қоронғуда кўчада бало борми, - деди Нодир ғудраниб, - Мана бу томонга юрасиз, - дея тескари томонга буриб юборди уни. - Бекор қилдинг, - деди Жамшид, - ахир, ожиз одам бўлса... - Иккинчи бемаҳалда кўчаларда тимирскиланиб юрмайди. - Балки бирор ҳожат билан чиққандир. - Ташвишини ейишни қўй ўшани. Яна суриштириб ўз йўлини топиб олар... Улар машинага ўтириб, кўздан ғойиб бўлишди. Бу воқеа уларнинг ёдидан ҳам чиқиб кетган эди, лекин... Орадан уч ой ўтиб Нодирнинг хотинини тўлғоқ тутиб, туғруқхонага олиб келишди. Шифохона эшиги олдида машина калитини ўйнаб келаётган Нодирга онаси дуч келди. - Ҳа, онажон, сизни набира билан табрикласам бўладими? - Болам, хунук хабар. Хотининг ўғил туғди. Лекин бола ногирон, икки кўзи ҳам ожиз. Ҳайронман, бизнинг уруғдан бундайлар ўтмаган. Нодирнинг вужуди титраб, қулоқлари ғувиллай бошлади. Беихтиёр кўз олдида ўша аравачадаги ногирон одам гавдаланди. Тили айланмай тошдай қотиб қолди...!

Бўрининг доктор бўлгани ҳақида эртак… / Ertaklar bolajonlar uchun

Нелар бўлмас жаҳонда!.. Ер гўё терс айланди. – Докторликка, ўрмонда, Йиртқич Бўри сайланди....

Қайнонам ўргатган бола парвариши боламдан айирди

Бекат. Анчадан буён автобус кутяпман. Ўзимни чалғитиб атрофни кузата бошладим. Бекатда мен ва либоси одми бўлса-да, ўзига жуда ярашган аёлдан бошқа ҳеч ким йўқ....

ОНАЛИК МУҲАББАТИ

ОНАЛИК МУҲАББАТИ Қизалоқ эсини таниган кундан бошлаб онасидан чексиз меҳр кўрганди. Онаси уни ширин сўзлар айтиб эркалар, қизини беғубор, гўзал малика дер, қизалоқ онасидан эшитган бу сўзларга ишониб улғаяётганди. Онаси унга юзларидан нур таралишини, оҳу кўзли эканини айтишдан чарчамасди. Онасининг биттагина фарзанди эди у....

Етти кунлик бахтим, етти йиллик армоним...

"Ҳар гал сизга хат ёзаман-у, ўзим ўқиб, ўзим йиртиб ташлайвераман. Жўнатишни истамайман. Чунки уларнинг ҳар бирига кўз ёшларим қоришиқ. Сиз эса йиғлаганларни ёмон кўрасиз. Бир марта «Йиғлаганингни кўрмай, йиғлаганларни ёмон кўраман», дегандингиз. ...

«АЁЛЛАР САЛТАНАТИ»НИ БОШЛАБ БЕРГАН КЎСЕМ СУЛТОН

Кўсем султон (1590–1651) Усмонийлар сулоласи султони Аҳмад I нинг биринчи ёки иккинчи хотини ҳамда султонлар Мурод IV ва Иброҳим I нинг онаси. Ўғиллари ҳукмронлик ҳилган даврда волида султон мартабасини эгаллаб, Усмонийлар империясисдаги энг нуфузли аёллардан бири саналган ва «Аёллар салтанати» деб аталадиган даврни бошлаб берган. Бу даврда...

Бой аёл бир...

Бой аёл бир камбагалнинг уйи ёнидан утиб кетаётиб, уйдагиларнинг хурсандчилик килаётганини, кулаётганини эшитиб колди. Аёл хизматкорига шу уйга кириб, кандай байрамни нишонлашаётганини сурашни буюрди......

ТАШЛАНДИҚ

Унга молхона чироғининг хира нурида, қора латталар орасидан икки кўз тикилиб турарди. – Вой ўлмасам, бу бечора болани ким бу ерга ташлаб кетди экан-а? Бола заиф овоз чиқарди. Совуқдан унинг лаблари кўкариб кетган,  ҳолсизликдан йиғлашга ҳам мажоли йўқ эди. ...

Юрагимда сақлаганларим: Қорқизнинг дарди

Гуноҳим шунчалар оғирмидики, ота-онам мени кўришни истамайди, хавотирга тушмайди. Мактублар бизга турли инсонлар тақдиридан кичик лавҳа келтирувчи элчи, воситачи. Ҳар бирини ўқиганимиз сари Аллоҳ одамларга ўхшаши йўқ қисмат битганига амин бўламиз. Гоҳ ҳайратга тушамиз, базан қайғуга ботамиз, айрим чоғларда севинамиз ҳам. ...

У ҳам ўз вақтида бир подшоҳдур

Камол Хўжандий барча замондошлари ва ўзидан кейин яшаган шер аҳли қаторида Соҳибқирон ва Ҳазрат Навоийнинг ҳам меҳрини қозонган эди. Хожа Камолиддин Абу Аҳмад Муҳаммад Хўжандий форсийзабон шоирлар орасида ўз номи, тили ва услуби билан ўчмас из қолдирган. 1321 йилда Хўжанд шаҳрида таваллуд топган шиор кейинчалик адабиётда Камол Хўжандий номи билан...

Ниятим амалга ошганидан афсусдаман

Яратган сизга фарзанд ато этади, бирок унинг жинсини сиз режалаштиролмайсиз, хатто у соглом тугиладими-йукми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-сог одамлар хам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар куришганининг гувохи булганман. Бунга балки кандайдир сабабларни рукач килиб курсатиш мумкиндир (масалан, якин кариндошлар...

Фикр қўшиш