НАРИГИ ДУНЁДАН КЕЛГАН ОВОЗ… (Юраги заифлар ўқимасин)

НАРИГИ ДУНЁДАН КЕЛГАН ОВОЗ… (Юраги заифлар ўқимасин)

Қачондир сиз ёлғиз қолган пайтингизда кимдир исмингизни айтиб чақирганми? Чақирган бўлса, сиз чўчиб овоз келган тарафга қарагансиз-у, ҳеч ким йўқлигига гувоҳ бўлгансиз. Айримлар шу ҳолат бир неча марта такрорланса, юрагида қўрқув ҳиссини туя бошлайди. Аслида бундан қўрқмаслигимиз керак экан. Олимларнинг айтишича, исмимизни айтиб чақирган, бироқ бурилиб қараганимизда бўшлиқдан бўлак нарсани кўрмаганимиз ҳеч қачон бизга зиён етказмайди. У нариги дунёнинг элчиси. Сиз-у бизни худонинг буйруғи билан руҳан тетиклаштириш, эзгуликлар сари илҳомлантириш, қайсидир муаммони сира бартараф эта олмаётган бўлсак, уни биргаликда бартараф этишни истовчи фаришта, одам шаклини олмаган кўринмас борлиқдир.

Ёдимда, болалик пайтларимизда тунда кўчага чиқишга қўрқардик. Ота-боболаримиз бизни ажина билан қўрқитишарди. Кейин худди ўша ажина билан боғлиқ воқеаларни айтиб беришарди. Айтишардики, фалончини ярим кечаси эркак ёки аёл товушида кимдир чақираркан. Чақирганда ҳам дағдаға аралаш чақирар экан. Агар шу исм эгаси «Ҳов!» дея овоз бериб қўйса, оғзи қийшайиши ёки шол бўлиб қолиши тайин экан. Негаки, тунда келиб безовта қилган, дағдаға билан исмимизни айтиб чақирган нарса ҳақиқатан ажина, аниқроғи, ёвуз руҳ эканки, шайтони лаиннинг кўрсатмаси билан бизни балога йўлиқтириш учун келаркан. Хўш, унда нима қилиш керак? Чақирса ҳам жавоб бермай ётавериш керакми?

Шайтоннинг элчиси ўша ажина, ёки ёвуз руҳ исмимизни айтиб чақирганда, сира ўзимизни йўқотмай, «Кимсан?», ёки «Ким у?», дея сўрашимиз кифоя экан. Ёвуз руҳ, ёки ўша ажина бу саволлардан ўлгудек қўрқаркан. Тилимизга ўша жумлаларни кўчирганимиздаёқ ғойиб бўларкан.

Энди шайтон эмас, Раҳмоннинг элчилари масаласига тўхталамиз. Исмингизни айтиб чақиргандек туюлган нарса худонинг қудрати ва кўрсатмаси билан сизни ҳимоя қилиш, муаммоларни биргаликда ижобий ҳал этиш, тушкунликка тушиб қолган бўлсангиз, ўша жарликдан сизни эсон-омон олиб чиқишга ошифта бўлади. Тўғри, бир нарсани тан олиш керак. Реал ҳаётда ҳар кимни ҳам исмини айтиб кўринмас нарсалар чақиравермайди. Улар одам танлайди. Бундай бахтга ёки аксинча бахтсизликка эга бандаларни олимлар тилида «нариги дунёни эшитувчилар», «башоратчи-эшитувчилар» деб аташади. Агар оддий башоратчилар келажакни олдиндан кўриш орқали бизга тўлиқ маълумот етказса, башоратчи эшитувчилар кўрмаган ҳолда нариги дунё вакили ёки вакиласидан қулоқлари ёрдамида керакли маълумотни қабул қилиб олади. Лекин бу маълумотларни ўзгаларга етказа олмайди. Сабаби, эшитганлари фақат ўзигагина тааллуқли бўлади. Улар олдинда ўзларини нима кутаётганини қулоқлари орқали эшитиб, огоҳ бўлишлари мумкин. Демак, башоратчи-эшитувчилар бировларнинг келажагини эмас, фақат ўз келажагини, шунда ҳам асосий бир қисминигина эшитишади. Яна шу нарса борки, худо юборган ўша кўринмас элчилар дафъатан жуда баланд овозда исмимизни айтиб чақирганига гувоҳ бўламиз. Овоз аёлникими, эркакникими фарқи йўқ. У дағдаға эмас, балки шовқинли, хавотирли тарзда бизни чақиради. Бундай ҳолатларда кўринмас меҳрибонимиз қайсидир узоқда яшовчи ёки сафарда юрган жигаримизнинг кўнгилсиз вазиятга тушиб қолганидан бизни огоҳ этаркан.

Албатта, ҳар бир воқеа, мўъжиза, бахтли тасодиф, бахтсиз тасодифлар ёлғиз Оллоҳнинг инояти, хоҳиши билан содир бўлади. Шундай экан, азиз дўстим, башарти ҳаётингиз давомида тунлари сизни кимдир исмингизни айтиб чақираётганига гувоҳ бўлсангиз, қўрқманг. Яратганга у сизнинг борлигингизни билгани, сизга эътибор кўрсата бошлагани, нариги дунё ёрдамида, кўринмас фаришта ёхуд борлиқ орқали муаммоларингизни бартараф этишни хоҳлаётгани учун қайта-қайта, беадад шукрлар қилинг. Сизга-да фақат яхшилик олиб келувчи фаришталарнинг овозлари эшитилсин! Исмингизни фақат нариги дунёнинг эзгуликталаб вакилларигина тилга олсин!

Фикр қўшиш