БИР ТУТАМ КУЛГИМ БОР, КУЛМАЙСИЗМИ?..

БИР ТУТАМ КУЛГИМ БОР, КУЛМАЙСИЗМИ?..

— Дадаси, мен сиз билан жиддий гаплашиб олмоқчиман.

— Бўпти, сен бошлаб туравер, мен ғизиллаб дўконга чиқиб келаман!

 

* * *

 

Эр: — Сенга уйланишга қарор қилганимда ғирт аҳмоқ эканман.

Хотин: — Қаранг, сизни шу қадар қаттиқ севиб қолган эканманки, аҳмоқлигингизни пайқамабман-а!

 

* * *

 

Хотин:

— Эртага бизникига онам келаркан.

Жимлик.

— Гапимни эшитдингизми?

Жимлик.

— Нима, онам келишидан хурсанд эмасмисиз?

Жимлик.

— Мана бу бошқа гап. Жаҳлингиз чиқмаслигини билардим.

Оғир хўрсиниш.

— Менга бақирманг!

 

* * *

 

Хотин:

— Сиз мени ҳеч қачон севмагансиз. Қасам ичиб айтаманки, ўлганимдан сўнг эртаси куниёқ бошқасига уйланиб оласиз.

Эр:

— Қасам ичишнинг нима кераги бор? Шундоқ ҳам гапингга ишонаман.

 

* * *

 

Эр хотини билан жанжаллашиб қолиб, кўч-кўронини йиғиштирди-да, кетиш олдидан деди:

— Мен албатта космонавтликка ўқийман. Сен билан яшагандан кўра метеоритга урилиб ўлганим яхши.

Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, қайтиб кириб деди:

— Омадинг бор экан! Ташқарида жала қуйяпти.

 

* * *

 

— Эшитдингми, Тошматвой ака томорқасига жудаям қўрқинчли ёғоч ҳайкалча қўйиб олибди!?

— Йўғ-э!

— Ҳа, ҳайкалча шу қадар қўрқинчли эканки, ўтган йили дон ўғирлаб кетган қарғаларнинг ҳаммаси ўша донларни қайтариб беришибди.

 

* * *

 

— Дўхтир, раҳмат! Мени бойлик васвасасидан халос этдингиз! Хўш, хизмат ҳақингизга неча миллион сўм сўрайсиз?

 

* * *

 

Жуҳуд хотинини бегона эркак билан тутиб олди. Судда ундан сўрашди:

— Нега ўша эркакнинг пешонасига тўппонча тирадингиз-у, отиб ташламадингиз?

— Мен тўппончани унинг бошига тираганимда: «Шу тўппончанг учун қанча сўрайсан» деди. Ўзингиз ўйланг, тижорат ҳақида гапирган одамниям ўлдириб бўларканми.

 

* * *

 

Бойваччанинг ўғли институтга кириш имтиҳонини топширяпти. Имтиҳон олувчи ундан сўради:

— Охирги савол. Рус-япон уруши қайси давлатлар ўртасида бўлиб ўтган?

 

* * *

 

— Итингиз зотдорми?

— Ҳа, итим аристократлар хилидан. Афсуски, гапиришни билмайди-да! Агар гапиришни билганда, сиз билан ҳам, мен билан ҳам гаплашиб ўтирмаган бўларди.

Фикр қўшиш