ТОБУТДАГИ ТИРИКЛАР

ТОБУТДАГИ ТИРИКЛАР
ТОБУТДАГИ ТИРИКЛАР


Шарофатнинг кўнгли ҳамон алағда, қўшни аёлга оғзидан гуллаб қўйганидан бери ҳаловатини буткул йўқотди. Бу гап маҳалла бўйлаб тарқаганида эса эри унинг ярим тунда қабристонда нима қилиб юрганини сўраб, ҳол-жонига қўймади. Йўл яқинроқ бўлсин учун мозорлар оралаб ўтгани ҳақидаги баҳонасидан кейин индамай қўйган бўлса-да, эрининг бу важга ишонмаганлигини ўзи ҳам сезди. Толиб бир нимани пайқаб қолгудек бўлса, хотинини ҳам, Каримни ҳам соғ қўймайди. Дурустгина уй-жойли ва фарзандли аёлнинг она сути оғзидан кетмаган бир йигитча билан қабристонда учрашиб юриши... Сир очилса, бегумон қиёмат қойимнинг бошланиши турган гап.
Карим эса ўша кеча номардлик қилди. Қизиқ-қизиқ латифалар айтиб кулдираётган йигит бирдан жимиб қолди-да:
– Кўп қиқирлайверманг, кулишингиз арвоҳларга ёқмаслиги мумкин, – деди томдан тараша тушгандай.
– Арвоҳ деганингиз ўзи борми?

– Соддасиз-да! – кулди йигит. – Арвоҳ нима қилади?
Шу дам кутилмаганда «Арвоҳ бор!» деган ғалати ва қўрқинчли овоз эшитилди. Тошдек қотган йигит ва жувон сағаналар оралаб қадам ташлаб келаётган аллақандай шарпани кўрди. Атроф айтарли қоронғу бўлса-да, шарпанинг қип-яланғочлиги сезиларди. 
– Арвоҳ! – деди талвасаа тушган Карим қабристон эшиги томон югураркан.
Шарофат эса жойида қотиб, вужудининг бурчак-бурчагигача қалтираб кетди. 
– Карим! – деди ҳануз чопиб бораётган йигит орқасидан эргашмоқ бўлиб.
Аммо бир нимага тўқнашиб, йиқилиб тушди. Юраги қинидан чиққудек урар, бутун вужуди таҳлика ўтида ёнарди. Ўз жонидан умидини узиб, минг азоб билан бошини кўтариб қараганида... арвоҳ ортига қайтган эди. 

* * *
– Энди бунақа чўпчакларингни йиғиштир, – деди бозордан қайтган эри Шарофатга. – Бугун Қодир девонага садақа қилдим. Биласанми, у нима деди: "Бу қаро тун асли дунё демакдир, Қуёш, ою аёл – бари эрмакдир”.
– Қизиқ.
– Нимаси қизиқ? – деди Толиб толиққан оёқларини чўзиб, думалоқ ёстиққа ёнбошларкан. – Қодир деганлари фақат Гётенигина эмас, баъзан Петрарканинг сонетларидан ҳам айтиб юради. Рассомлигини айтмайсанми! Киприкларинг донасигача аниқ-тиниқ чизади. Шундай одамнинг жиннисифат девонага айланиб қолишини қизиқ десанг бўлади.
Шарофат бошқа гапирмади. Шу аснода у эрига тамомила ёт бўлган нарсалар хусусида ўйлар, бетайин сирининг ошкор этилмоқ хавфи уни беҳад азоблар эди. Назарида, эри ёстиқдошининг алланечук ўзгариб қолганини пайқар, фақатгина арвоҳдан эмас, яна ўзга нималардандир қўрқиб, безовталанаётганини идрок этарди. Тўғри, Толиб Дайлам подшоҳи эмас ва Азудаддавла Жамилага қўллаган шармандали усулга қўл уролмайди. Бироқ қишлоқдошлари орасида ўз мавқеига эга бўлган йигитдан бу можарони фожиа йўли билан тугатиш эҳтимолини ҳам кутиш мумкин.

* * * 
Толиб бир тун қўшни қишлоқдан қайтаётганида қабристон олдига етди-ю, беихтиёр арвоҳ ҳақидаги овозалар ёдига тушди. Кеча ниҳоятда ойдин бўлгани учун хийла қўрқув, озгина жасорат ва кўпроқ қизиқувчанлик билан мозорот ўртасидан кесишган йўлак бўйлаб юрди. Қабр атрофидаги темир панжарага суяб қўйилган тобут ёнига яқинлашиши билан қўрқуву қизиқувчанлик бараварига бир поғона кўтарилди ва... тобут қимирлай бошлади. Толибнинг юрак тепиши тезлашди. Қўл-оёғи қалтираб, қочишга ҳам мажоли қолмаган аснода арвоҳ тобутдан бош кўтарди. Кейин бор бўй-басти яққол кўзга ташланди. У хотини таърифлагандек яланғоч эмас, балки кўҳликкина костюм-шимда эди. Вужудида жони бор-йўқлигини аниқ идрок этолмай қолган Толиб тобутдаги арвоҳни танигандек бўлди. Бир зум кўзларига ишонмай, турган жойида тош бўлиб қотди. Жимликни арвоҳ бузди:
– Худо кўтарсин бунақа тунни!
– Полвон, сизмисиз? – деди Толиб титроқ овозда.
– Юракдан ҳам бор экан-ку, ука! – арвоҳ сакраб тобутдан тушди. – Улфатлар билан роса отамлашдик. Кейин қишлоқдаги гап-сўзлар ҳақида гурунг кетди. Мен ҳеч қанақа арвоҳ-парвоҳ йўқ дедим. Ҳамма гапимга қарши чиққач, ёлғиз ўзим қабристонда тунашга гаровлашдик. Ҳозиргина уйқудан уйғонувдим. Қадам товушингни эшитиб, мен ҳам сал-пал қўрқдим, ука. Лекин энди кўриб турибсан, иккаламиз ҳам арвоҳ эмасмиз.
– Демак, хотинимга ҳам...
– Э, йўқ, – деди Чори полвон кўзларини ишқалаб. – Хотинингга йўлиққан арвоҳ мен эмас. Ҳайронман, у қаердан топди ўзи бунақа гапларни.
Шу пайт нарироқдаги бошқа тобутнинг оғзи шарақлаб очилди-ю, Толибга ҳам, Чори полвонга ҳам, умуман, барча қишлоқ аҳлига яхши таниш бўлган хиргойи эшитилди: "Бу қаро тун асли дунё демакдир, Қуёш, ою аёл – бари эрмакдир”. Сўнг қўлида қандайдир қоғоз тутган ҳақиқий арвоҳ тобутдан бош кўтарди. У Шарофат таърифлаганидек, яланғоч кўринишда эди. Қоғозга кўзи тушган Толибнинг эса аъзойи баданини совуқ тер босди: унда ўз хотини ва дўкончининг бекорчи ўғли Каримнинг қучоқлашиб турган тасвири туширилган эди...

Ёғоч кавуш

Исажон СУЛТОН Бу воқеа узоқ йиллар аввал, Хитой императорларининг Тан сулоласи замонида, яни бундан бир минг уч юз йил олдин рўй берган. Бу – ҳаёт шафқатсизлиги ҳамда меҳрибон ота ҳақидаги ҳузунли бир ҳикоядир. Ронзян деб аталмиш қишлоқда бир одам яшар эди. У қотма, озғин киши бўлиб, жуда қашшоқ ҳаёт кечирарди. ...

Муҳаббат ҳақида 10 та қизиқ факт

1. Олимлар шундай тажриба ўтказишган. Бир қанча жуфтликларни бир ярим соат давомида бир хонага қамаб, фақат севги ҳақида гаплашиб, кейин эса,ярим соат бир-бирининг кўзига термилиб туришни буюришган. Орадан кўп ўтмай, ҳалиги жуфтликларнинг ярмидан кўпи бир-бирига кўнгил қўйиб, турмуш қуришган....

МИЯ АЛМАШТИРИШ ОПЕРАЦИЯСИ (ҳажвия)

Хосият «ҳакка» (лақаби шунақа) нинг худодан тилаб-тилаб олган эри Мирзақул мироб аварияга учради-ю, ҳаммаёқнинг тўс-тўполони чиқди. Айтганларнинг айтгани рост бўлса, мироб машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган экан. Бошқа бир машина келиб уларга урилганда, мироб калласи билан олд ойнани тешиб чиқиб кетибди. Мана, энди бир олам муаммо пайдо бўлди....

Хазонли кунлар. Тузок... 1-кисм

Ишдан чарчаб келган Шухрат ака мехмонхона сари йул олди. Ичкарига муралар экан, хозиргина мехмонлар келиб кетганини сезди, чунки хали дастурхон егиб олинмаган эди. Уз хонасига кирар экан, эшик огзида Мехри хола унга пешвоз чикди......

ВИРУС

Ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар йўқ, вақтида қабул қилинмаган қарорлар бор. Эдмунд Бёрк Чақалоқнинг қорни тўйиб, кўзлари сузилиб кета бошлади. Бироздан сўнг ухлаб қолади. Боягидай ютоқиб эммаётган бўлса-да, кичик оғизчаси кўкракни қўйиб юбормайди. Аммо эмиш оралиғи узайиб бораверади. ...

Cобиқ севиклим совчиларни айнитяпти

 Бундан уч йил олдин бир йигит билан танишиб қолдим. Аввалига дўстона гаплашиб юрдик. У менга чиройли сўзларни айтар, кўнглимни олиш учун меҳрибонлик қиларди. Унинг ширин гаплари эс-ҳушимни ўғирлади, жуда ҳам боғланиб қолдим. У ҳам менга бефарқ эмасдек эди. Аммо... Ҳозир умуман кўришмаймиз, гаплашмаймиз. Мен уни ортиқ қизиқтирмай қўйдим. Бироқ...

УЧ ДОСТ йохуд ИККИ КИЙОФА

Хасан, Хусан ва Дилмурод мактаб давриданок калин дост едилар. Бу инок учликка бошка болалар хавас билан карашар еди. Уларнинг интилишларию ният-максадлари хам бир хил. Мактабни тамомлагач, ТошДУнинг молия факултетига хужжат топшириш ва келажакда йетук банк мутахассиси болиш орзусида едилар....

​ЎҒЛИНИНГ УЙИГА СИҒМАГАН ОНА

Ҳашаматли ҳовлининг нақшинкор эшиги секингина очилиб, ундан кенг этак кўринди. Этакка ўралашган бир оёқ тимирскиланиб остонада чалкашиб ётган пойабзаллар орасидан ўзининг униққан, қалин матодан тикилган оғир шиппагини топди. Оёғи ерда мустаҳакам туриб олганига ишонч ҳосил қилгач, эшик дастасига икки қўллаб осилганча пардек жуссали кампир кўринди....

Кабрдан тирик чиккан йигит

 Уша пайти мен 20 ёшда эдим, - деб гап бошлади бир танишим. Кутилмаганда иссигим кутарилиб ваража кила бошладим. Худди бошимдан челаклаб сув куйгандек бутун танамдан тер шовуллаб окарди. Орадан чамаси бир соатлар утгач хеч канака дори дармонсиз иссигим тушгандай булди. ...

Онам

Охирги марта уйга, 22-февралда телефон килган еканман. 14 минутлик созлашув давомида, отам, онам ва янгамлар билан гаплашган едим. Алока сифатининг яхши емаслигидан, айникса, онам билан гаплашиш роса кийин болди. Бунинг устига, ташкарида кучли шамол шекилли, онам мени овозимни ешитолмас еди. ...

Фикр қўшиш