УЗОҚ КУТИЛГАН СОВҒА

УЗОҚ КУТИЛГАН СОВҒА
УЗОҚ КУТИЛГАН СОВҒА


Тарбиячи ётоқхонага кириб, болаларни паст овозда уйғота бошлади. Овозини пасайтиргани бефойда бўлди. Болалар уйғонар-уйғонмас чуғурлашиб кетишди. Гап бугунги байрам, қорбобо ва шунга ўхшаш яна алланималар ҳақида эди. Ёдгор уларга аҳамият бермасдан жимгина деразадан ташқарига қараб ўтирарди. Эсини билгандан буён шу – ҳар йили янги йил киришидан бир кун олдин ухламайди. Худодан эртага Қорбобо дадасини олиб келишини сўрайди.
"Меҳрибонлик уйи”га қачон келиб қолганини эслолмайди. Онаси уни дунёга келтириб оламдан ўтганлигини сал катта бўлгач билган. Тарбиячи айтган. Ҳали 11 ёшда эканлигига қарамасдан оғир-босиқ бўлганлиги учун тарбиячи унга ишонарди. Ҳар доим ҳам сир яширавермасди. Онасидан фақатгина тумор ўрнида қўлига тақиб юрадиган мунчоқ қолган. Доим онасини қўмсаса, мунчоқ билан гаплашади. Отаси борлигин қалбдан ҳис қиларди. Қачонлардир, албатта, излаб келишига қаттиқ ишонарди. Шунинг учун фақат Қорбободан ҳар сафар шуни сўрарди.


* * * 
Эрталаб соқолини олаётган Сарвар ўнг юзидаги нўхатдек холини тилиб юборди. "Яхшиликка бўлсин”,- деб қўйди ичида. Ўзи хотинидан ажрашгандан буён кам соқол олади. Тонгда заводга кетиб, кечга қайтар, кўча-куй, тўй-маъракаларга камроқ қатнашарди. Фақатгина бир одати бор, ҳар йили 31-декабрь куни барвақт туриб, ўзига қарайди. Бозорга боради. Ҳар хил совғалар олади. Кечқурун "Меҳрибонлик уйлари”га Қорбобо бўлиб боради. Аслида, болалар жон-у дили. Хотини билан ҳам фарзанд бўлавермагач ажрашган. Уйдагилари қанча қистаса ҳам бошқа уйланмади. Кейин билди, ажрашаётган вақтида хотини ҳомиладор экан. Ўғил кўрибди-ю, оламдан ўтибди. Сарвар ўғли ҳозир қайсидир "Меҳрибонлик уйи”далигини биларди. Бироқ, исми ҳам, ташқи кўриниши ҳам унга бегона. Қанчадан-қанча ҳужжатларни титкилаб чиқди, шаҳардаги ҳар битта архив идорасига бош суқди. Бўлмади. Энди эса умиди фақатгина тақдирдан. Бир томони ўз ўғлига ғамхўрлик қилолмаётганлигидан, яна бир томони ота-онаси вафот этган ёки ташлаб кетган норасидаларга кимдир меҳр кўрсатиши кераклигидан, қолаверса, кўнгилнинг бир четидаги ўғли билан учрашиб қолиш умидида ҳар Янги йил байрамида у Қорбобо кийимини кияди. 
* * *
"Меҳрибонлик уйи”да байрам бошланди. Дераза қор билан қопланган, оппоқ тун кўзни қамаштиргудек гўзаллик кашф этган. Ҳамма ўйин-кулгу билан банд. Ёдгор эса жимгина ташқарига тикилганча ўтирибди. 
Давранинг ўртасида йигит ва қиз – икки бошловчи қизиқарли ўйинларни ўтказаяпти. Қўшиқлар айтилиб, рақслар, саҳна кўринишлар намойиш этилди. Бироқ, барча ич-ичидан Қорбобони кутяпти. Кимдир янги йил ҳақида ёдлаган шеърини ичида такрорлайди. Яна кимдир нима совға олиши ҳақида ўйлайди...
Ниҳоят, болалар бор овозда бақира бошлашди: "Қорбобожон! Қорбобо!..”
"Мен сизларни олдингизга узоқ тоғ-у тошлардан, ўрмону дарёлардан ўтиб келяпман!” Қорбобонинг овозини эшитиб Ёдгор ҳам даврага қўшилди. Ҳамма хурсанд. Битта-битта шеър айтиш бошланди. "Навбат Ёдгорбекка!”-деди бошловчи. Ёдгор негадир Янги йил, Қорбобо ҳақида эмас, бошқача шеър бошлаб қолди:

Ўксимагин о, юрак
Бўлма хомуш, бўлма лол:
Менинг отам – оқтерак,
Менинг онам – мажнунтол.

Осмонда ой ёлғиздир,
Ёлғизман мен ҳам, ахир.
Менинг опам – ялпиздир,
Синглим лола қонбағир.

Тўшагим шу шўр тупроқ,
Кўрпам кўкда булутдир.
Менинг акам Улуғ тоғ,
Менинг укам бургутдир.

Табассумим чақмоқлар,
Ёмғирлар – кўз ёшимдир.
Арслон мени ардоқлар,
Қоплон қариндошимдир.

Ёв ҳисобин қилмайман,
Мард бўлса жон фидодир.
Дўстларим ким, билмайман,
Менинг ёрим – Худодир.

Ёшгина боланинг Муҳаммад Юсуфнинг шундай шеърини айтаётгани Қорбобонинг ҳам диққатини тортди. Бирдан эътибори боланинг ўнг юзидаги холига тушди. Ичидан зил кетди. Ҳаёлларида ҳар хил саволлар айлана бошлади: 
"Шу менинг ўғлиммасмикин?.. Айтаётган шеъри ғалати, юзидаги холи ҳам худди меникидек... Фарзандим шу бўлса?.. Наҳотки, 11 йил деганда ниҳоят, топдим!?.. Агар бошқа бўлса-чи? Ахир, одам одамга ўхшайди-ку?!. Ҳозир "Ўғлим” десам-у, бегоналигини билгач, ташлаб кетаверсам, кўнгли ўксимайдими?!..”
Ёдгор шеърни тугатиб жойига қайтди. Ўзига берилган совғани очиб ҳам кўрмади. Фикр-у ҳаёли Қорбобода, ич-ичидан ишонади: "Ана шу Қорбобо менга дадамни олиб келади”.
Байрам тугади. Қорбобо кетишга ҳозирлик кўра бошлади. Ёдгор югуриб борди-ю, Қорбобонинг енгидан тортиб, ўзига қаратди. Қорбобо ҳам энгашиб унинг юзига эмас, юзидаги холига қараб тураверди. "Қорбобо, кейинги келганингизда дадамни олиб келинг”,- деди Ёдгор мўлтираганча икки қўлини бир-бирига чалкаштириб. Шундагина Қорбобо боланинг қўлидаги хотини ҳар доим тақиб юрадиган мунчоқни кўрди-ю, Ўғлим! дея уни бағрига эркалаб, суюб босди.

Тунги суҳбат

Нажиб МАҲФУЗ Ҳатто зиёли кишилар ҳам уни кўчада учратиб қолсалар, ортидан ҳавас билан қараб қолишар, гўё саҳро сайёҳининг кўзига муздек зилол булоқ кўрингани каби нигоҳини узишга куч тополмас эди. Унинг эри тасбеҳ, тамаки ва гул каби майда-чуйдалар сотиш билан шуғулланарди. Турмуш ўртоғи вафот этганида Умму Аббос ҳали қирққаям кирмаган эди:...

ҲУРЛАР РЎЗАДОРНИНГ ЗИЁРАТИГА МУШТОҚ

ҲУРЛАР РЎЗАДОРНИНГ ЗИЁРАТИГА МУШТОҚ Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Қачонки, банда рўзадор ҳолида тонг отдирса, унинг учун осмон эшиклари очиб қўйилади ва унинг аъзолари тасбеҳ айтверади ҳамда дунё осмонидаги фаришталар унинг учун истиғфор айтаверадилар. (Бу жараён) қуёш ботишига...

СОҲИБҚИРОН АСКАРИНИНГ ЧЎНТАГИДАГИ КИТОБ

Ёхуд Расул Ҳамзатов тан олган ҳақиқат Одатда, грузинлар дейилса, машҳур шоир Шота Руставели, македонлар дейилса, афсонавий саркарда Александр Македонский, инглизлар дейилса, атоқли драматург Вилям Шекспир, рус адабиёти дейилса, бетакрор ёзувчи Лев Толстой, Америка дейилса, мустақиллик курашчиси Жорж Вашингтон, агар Доғистон, аварлар дейилса, "XX...

СИНФДОШИМ, ҚАЙДАСАН?..

— «Мавлуда, сенга анчадан бери айтолмаган гапимни айтмоқчиман… Сени яхши кўраман!.. Бу гапни юзингга барибир айта олмасдим. Шунинг учун хат ёзишга мажбур бўлдим… Жавобингни кутаман. Шуҳрат.»;СГЕ; Мавлуда сарғайиб, четларигача титилиб кетган бир парча қоғозни юзларига босганча узоқ вақт ўтириб қолди. Кўз ўнгида мактаб ҳовлиси, одмигина кийинган,...

ШАЙТАНАТ… (7-қисм. Биринчи китоб)

Элчин Янги йил кечаси Асадбекнинг қоронғи, совуқ уйида бўлиб ўтган суҳбатни Сибирда орттирган ошнаси Зелихонга айтиб берди. Қиррабурун, кўзлари бургутникидек ўткир Зелихон ўй сурганида ҳам нигоҳини бир нуқтада тўхтатмас эди. — Асадбек молодетс! Висший класс! — деди у. — Аниқ топибди. Энди у билан ҳазиллашиб бўлмайди. — Шошилма, — деди Элчин. —...

Онаси туфайли жиноятчига айланаётган болалар

Ушбу интернатда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг "қора" ўтмишидан кўпчилик хабардор. Ўғирлик қилган, жанжаллашган, тан жароҳати етказган… Бу каби ибораларни ўқувчилар ҳам яхши билади. Тўғри, бу ерда ҳеч ким бир-биридан қандай жиноят содир этганини сўраб ўтирмайди. Аммо кўпчилик янги келган ўқувчи бу ерга нима учун тушиб қолганини дарров англаб олади....

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ ҲЕЧ КИМ ТАНИМАЙДИГАН ОПАСИ…»

Бу аёл ҳақида машҳур сериал «Муҳташам юз йил»да ҳам ҳеч нарса дейилмаган. Тарихда эса у мавжуд фигура. Тарихий манбаларда ёзилишича, Хафса Хоним Султон исмли бу аёл усмонийларнинг ўнинчи султони Сулаймоннинг тўнғич опаси ҳисобланган. У яничарлар орасида алоҳида ҳурмат ва эътиборга эга бўлган....

БАХТ ЁҒДУСИ...

Бугун ишдан қайтаётганимда маршруткада орқароқда ўтирган бир қиз эътиборимни тортди. Оддий рус қизи, ёши йигирма бешлар атрофида. Бошқалардан ажралиб турадиган жойи йўқ, фақат биргина фарқи бор. Унинг юзида бахтни ўқиш мумкин эди. ...

Йош кизнинг изтироби: «Мен хеч качон она бола олмайман!»

— Хайотнинг зарбалари инсонни кийнаб кояр екан. Сонгги пайтлар хеч нарсага хафсалам йок. Азобларимнинг охири тугамайдигандай туюлади гойо. Биламан, киз бола дардини оммага дастурхон килиши чиройли иш емас. Аммо шу кадар тушкунликка тушиб колдимки… Тогри, хар бир одамнинг бу хайотда озига йетгулик дарди бор. Барчамизда бир муаммо. Аммо менинг...

Отамнинг вафотидан сўнг ваҳимага тушиб қолдим...

— Бундан уч йил олдин отам ҳаётдан кўз юмди. Шу воқеадан кейин яқинларимдан кимнингдир тоби қочса, ундан айрилиб қоладигандек ҳис қиламан ўзимни. Нега шундай, билмайман. Ўзимни қўлга олишга ҳаракат қилганим сайин янада кўпроқ ваҳима босади. Жуда қийналиб кетдим, дугоналарим каби ўйнаб-кулиб яшашни истайман, аммо қўрқувни енголмаяпман...»...

Фикр қўшиш