ТУЙҒУЛАР

ТУЙҒУЛАР

Қадим замонда туйғулар макон тутган орол бор эди. Улар Бахт, Қайғу,Билим, Севги ва бошқалар бўлиб, бир пайт орол чўкаѐтганлиги ҳақида хабар келди. Шу заҳоти ҳаммаси оролдан кетиш пайида қайиқларни ҳозирлашди. Бу оролда фақатгина Севги ѐлғиз қолиб, сўшти дамларини шу маконда ўтказишни истади. Аммо орол сувга ғарқ бўлаѐтганини кўргач, ѐрдам сўрашга мажбур бўлди. Бойлик улкан кемасида ўтиб кетаѐтганини кўриб, Севги унга шундай деди:
- Бойлик, мени ҳам ѐнингга оласанми?
- Йўқ, ололмайман. Кемамда жуда кўп олтин-кумушлар бор, сенга жой йўқ.
Севги жуда чиройли елканлар ичида турган Кибрдан ѐрдам сўради.
- Кибр, илтимос менга ѐрдам бер!
- Сенга ѐрдам бера олмайман. Чунки жиққа ҳўлсан,
елканимни расво қиласан.
Кейин шу яқин атрофда Қайғуни кўриб, ундан ѐрдам сўради:
- Қайғу, сен билан кета қолай.
- Уфф, - деди Қайғу. - Йўқ, жуда хафаман, ѐлғиз қолишни хоҳлайман.
Бахт ҳам Севгининг ѐнидан ўтди, аммо у шунақанги хурсанд эдики, Севгининг овозини ҳам эшитмади. Шу пайт Севги ѐқимли бир овозни эшитди:.
- Кел Севги! Сени ѐнимга оламан!
Бу туйғу Севгидан анча улугроқ эди. Севги ўзини шу қадар омадли ва бахтли
ҳис этдики, уни ким ѐнига чақирганини билолмади. Қуруқликка борганларида, Севгига ѐрдам кўрсатган халоскор йўлида давом этди. Унинг олдида нақадар қарздор эканини билган Севги Билимдан «Менга ким ѐрдам берди?» - дея сўради.
- У Вақт эди, - деб жавоб берди Билим.
- Вақтми? У нега менга ѐрдам берди?
Билим кулимсираб шундай деди:
- Чунки фақатгина Вақт Севгининг нақадар буюк туйғу эканини тушуна олади.

Фикр қўшиш