Куз бахори

Куз бахори

Дарвоке, кузнинг хам оз бахори бор. Кечагина хунук кориниб турган юлгунларнинг пушти койлаги сайхонлик, далаю йол четларига гойо коклам келтиргандек.
Електропоезд вагони деразасига термулиб кетайотган шахарлик бола онасига дейди:
— Онажон, каранг чиройлилигини! Кузда хам дарахт гуллабди. Окитувчимиз дарахтлар факат бахорда гуллайди, дегандилар-ку...
— Оглим, бу дарахт емас, бута, уни юлгун дейишади. Кузда мана шундай рангга киради. Кузда барча екинлар, мевалар пишади.

Фазо сахросида секундига 30 километр тезликда харакатланайотган Йер саййорасининг Марказий Осийодаги бир болагида хар йили цумбулада ок ранг пайдо болади. Бу ок булут йоки кор хам емас, балки инсон мехнати билан яратилган можиза — Озбекистон пахтазорларидир. Ха, бебахо бойлигимиз — пахтамиз юртимиз жамолини осмонларга хам коз-коз килади, Озбекистон кузининг охшаши йок тимсоли болиб жахонни хайратлантиради. Яна шу дамларда Йернинг оша болагида осмонни ранго-ранг мушаклар безайди. Озбекистон тантанавор либосга бурканади. Олтин куз зархал сахифа — Биринчи сентябр — енг улуг, енг азиз байрам — Мустакиллик аййоми билан бошланади. Озбекистон кузи ана шундай улуг кунлар билан хам тароватлидир, салобатлидир. Ва шу боис хам у биз гулларга бурканган бахордек согиниб кутадиган фаслдир.

Ватан кузини довонлар оша от чоптириб кетайотган чавандозга кийослайман. У корли-кировли, сумалакли-жамалакли, саратон тафтида копчиган тупрокли-тошли йоллар оша таг-тубига игна тушса, коринувчи зилол сувли сумбулага йетиб келгунча йер хам Бобо куйош атрофини бир айланиб болади. Коинот кенгликларидаги миллион-миллион километрли бу масофа Йер хисобида кеча-кундузли 365 кундир. Уч юзу олтмиш беш куннинг хар 90 кунида Озбекистон чехрасида турфа ранглар жилваланади. Олтин куз Ватан табиатидаги барча ранглар жамланадиган, уйгунлашадиган бетакрор фаслдир. Бу фаслни фасллар интихоси деб болмайди. Куз табиати гох йозни, ахйон совуклари еса кишни еслатади.

Дарвоке, кузнинг хам оз бахори бор. Кечагина хунук кориниб турган юлгунларнинг пушти койлаги сайхонлик, далаю йол четларига гойо коклам келтиргандек.

Електропоезд вагони деразасига термулиб кетайотган шахарлик бола онасига дейди:
— Онажон, каранг чиройлилигини! Кузда хам дарахт гуллабди. Окитувчимиз дарахтлар факат бахорда гуллайди, дегандилар-ку...
— Оглим, бу дарахт емас, бута, уни юлгун дейишади. Кузда мана шундай рангга киради. Кузда барча екинлар, мевалар пишади.

Ехтимол, ошанда болакай бирин-кетин отиб борайотган пахта далалари, маккажохоризор, галла екилган далалар, полизу сабзавот майдонлари, бог-роглар, кишлоклар кийофасида улкан саватда хам гул, хам мева-чева, пахта-ю дон — хуллас, ози билган барча ноз-не’матларни котариб олган келбатли Куз бобони тасаввур етгандир.

Кузнинг хам йози бор. Аникроги, туни куз, куни йоз палла хозир.

Сармишнинг офтоб нурларига тойинган узумларини танлар екансиз, кайси бошини тарозига койишни билмайсиз: хаммаси сархил, хар донаси ширали, болли.

Бахмал олмаларини шохидан узишга козинг киймайди. Шигил, ранго-ранг мевали боглар келинчак уйи мисол чиройли, коркли.

Шолизорлар багридан палов хиди уфуради, тою тантаналар оханги таралади.

Хатто бугун тиконли-нишли янток хам дон-уруг боглади. Тадбиркор чорвадор янтокзорни ориб-йигиб гарамлар уйиб койди. Бу — янток хам керак дегани, ерта, кахратонда бу тиконли озука кой-ечкиларнинг тойимли йемиши дегани. Ха, Озбекистоннинг янтогида хам ризк бор, насиба бор.

Полизларда енди хар кандай тарвузу ковунни йейиш мумкин болади. Мезон шаббодалари палакнинг енг учидаги ковунга хам ширали та’м беради. Буни халкимиз кузда газанак хам йозда пишган «обиноввот» билан тенглашади деб тарифлайди. Зовур ва дала четларидаги йоввойи жийдалар болакайларни озига чорлайди. Йонгок шохида загизгонлар пайдо болади. Кечки сабзавот пайкаллари олачипор далалар хуснига хусн кошади. Тунги салкинда жунжиккан бодринг палаклари чошгохда яна озига келади. Сокин куз мусикасига хамоханг, хавода мезонларнинг гох мувозанатли, гох учкур ракси бошланади. Овлок далаларда чияборилар тунги овга чикади, увиллашлари кишлок хонадонларига йетади. Нохасдан полиз оралайотган дехконнинг ойоги остида тустовук пириллаб колади, лекин туткич бермайди. Боиси парранданинг кучга толган, ети хонадон товуклариникидай семирган палла хозир. Омборлари кокламгача йетгулик йемишга толган чоги, чумолилар аста-секин козга ташланмай коладилар. Дарвоке, бу паллада одамлар казногида хам харакат сезилади. Кечагина бошаб турган шиша идишлар мева-чева шарбатлари, мурабболар билан яна токчаларни толдиради.

Кузни онанинг коз йошига кийослайман. Аммо унинг хомиладорлик муддати токкиз емас, он икки ойдир. Бу жарайон шудгордан бошланиб то сонгги чаноклардаги пахта толаси териб олингунга кадардир. Пурвикор пахта хирмонлари Олтин Куз фарзандларидир. Бугун бу хирмонларнинг тугилишига минглаб чевар коллар доялик килмокда. Дарвоке, пахта теримининг гашти бор, таровати бор. Лоппи-лоппи, момик толаларни чанокдан ажратиб олар екансиз, бегуборлиги, майинлиги конглингга ажиб бир завк багишлайди, бугун кенгликни коплаган оклик ичида озингни гаройиб денгизда сузиб борайотгандек хис киласан, гойо.

«Екзотика» деган соз бор. Назаримда, бу калом бизнинг «антика» созимиз маносини беради. Айтишларича, бир гурух хорижликлар пахта даласини кориб бир-бирларига «Екзотика! Екзотика!» деб кийкиришган ва оппок пахтазорда тушган расм­ларини енг нойоб манзара деб бахолашган екан.

Кузда хам бахор борлигини дехкон бобонинг юзларига табассум югурганда хис киламан, пахтанинг аллакачон саранжомлаб хосил чогидан хотиржам тортган конгилларда кузатаман. кайси бир фермернинг аник-тиник ишлайдиган калкул­ятор деб аталувчи хисоблагичга ишонмай ески чоти билан хашаматли уйининг четида, невараларидан панадаги кичкина хона ешигини тамбалаб даромадларни хомчот килишга отирганини тасаввур киламан. «Хош, хош» дея хар замонда салмокли ракамларни охиста тилга олайотган дехконнинг шукронасини ешитгандек боламан. Яна бировни топган даромадига семиришга мойил кочкорми, хокиз харид килайотганида учратаман. «Молларни семиртирадиган мавсум бошланди», дейди кимдир. Хак гап. Енди молнинг йегани хам, ичгани хам етига тортадиган пайт. Салкин хаво, куриб суви кочган от-пичан, хатто озгина кепакми, кунжара сепилган ширали почок хам бордокига богланган хокизни пишкиртирадиган палла хозир.

Яна бу дамлар келин-куйовларнинг умр бахорлари хамдир. Тойлар мавсуми — асад ва сумбулада никохланган минглаб йош оилаларда асал ойлари кечайотган дамлар хозир. Сунбулада тойи болган келинчак хали бошдан харир йопинчигини олмаган еса-да янги ховлида еркинрок кадам ташлай бошлади. Янги хонадонга коникиб, енди хайоти илдизлари умрбод шу йерга кадалганини хис килиб йетди. Сал шабадага хид таратайотган райхонлар кишлок келинчаги гулдонининг енг коримли чечагига айланган. Шу кунларда кошларига османи калин-калин, енли-енли койиб олган киз-жувонларнинг тилида хазиломуз, аслида мантикли янги макол: «Куз осмаси кокламгача...»

Ха, кузнинг оз нафосати бор. Яна бу фаслда ажиб бир сокинлик бор, лекин тин олиш йок. Ерта-индин дарахтлар олтину зафарон тусга киради. Ойокостига хазон тошак тошайди. Аммо табиат ухламайди. Озгина иликлик кунгай кирликлар багрида нимжон майсалар пайдо килади. Галла екилган майдонлар ям-яшил либосга бурканади. Кузда сепилган бедаю пийоз уруглари аллакачон томир кадаб кад ростлаб олади. Отказилган дов-дарахт кочатлари хам киш тушмайок тупрок билан тиллашиб болади. Шудгорланган далаларда тупрок куч топлашга киришади. Коз олдингдан шундай манзаралар отар екан, кузни асло фасллар охири, ма’юс мавсум деб та’рифлашга тил бормайди.

...Електропоезд даричасига термулиб Озбекистоннинг кичик бир болагини томоша килиб борган бола, уйга йетгач чарчокдан уйкуга бош койди. Ва тез орада ажойиб туш корди. Тушида у такир-тукур електропоезд вагонида емас, ок-оппок пахталар огушида учиб борайотганмиш. Дарахтлар кийгос гуллаган, чор-атроф бахор чаманидек чечаклар билан безанганмиш. Шунда у пахтазор ва чаманзор орасида турган Бахорой ва Куз Бобони кориб колди. Билишича, дадаси ва онасининг еркаси, жажжи синглиси Хуршидадек Бахор Кузнинг йолгиз, суюкли кизалоги емиш...

Фикр қўшиш