Гўзал, лекин одобли эмас!

Гўзал, лекин одобли эмас!
Гўзал, лекин одобли эмас!


Биринчи Тошкент тиббиёт институтининг стоматолигия бўлими. Рўза ойи бўлишига қарамай талай кишилар шифокорга навбат кутишмоқда. Кимдир тиш олдиргани, кимдир тиш солдиргани, яна кимдир фарзанди ёки набирасини етаклаб ҳамроҳ бўлиб келган. Дам институт ўқувчилари, дам шифохона ходимлари йўлакдан у ер-бу ерга юриб, навбат кутаётганларни чалғитгандай бўлади. Навбат кутиш, турли-туман дориларнинг ҳиди, ғиз-ғиз ишлаётган аппаратларнинг тўхтовсиз овози, рўзадорлик, куннинг иссиғи баъзиларнинг юзига чарчоқ солган, бетоқат қилган. Кимдир эса енгил мудроқ уйқуда. Ҳеч ким биров билан ортиқча гаплашишга тоқати ҳам, хоҳиши ҳам йўқ. Иши битса-ю, тезроқ шу зерикарли маскандан кета қолса…

"Шарақ” этиб йўлак эшиги очилди. Бир хилликдан безиб турган беморлар дарҳол ўша томонган қаради: Ораста кийинган, ҳусни жамоли ўзига ярашган ўрта ёшлардаги бир келин қайсидир кабинет шифокори етовида кириб келди. Ҳақиқатда гўзал ва хушбичим бу аёл кўпчиликнинг эътиборини тортди. У "кутиб туриши” кераклиги ишорасини олгач, шифокорининг хонаси олдидаги ўриндиққа оҳиста ўтирди. Аммо, ёнидаги ёши катталарга салом бермади. Чиройли сумкачасини очди. Катта телефонини қўлига олиб, тинмай жиринглаётган қўнғироққа жавоб қилди: "Алло, ҳа, нима двурасиз? Ўзи ҳози келдим. Қаттан етиб бораман, очерд кутвомман. Шунақа даҳмазалариз боракан, олдинроқ этмисми?! Бопти-бопти, нервим чиқди уже, неварезга телефонни беринг! Алло, Малишка, манга қара, бувинг кечга ифторга опа-сингилларини чақирибди. Ҳаммаёқни ялаб чиқ, айвон, меҳмонхона, коридорни пелесос қил. Баняларни уборка қил. Хўўш, брусчаткаларни геллаб юв. Бувингмас, ўзинг столни накриват қиб қўй. Сервисларни ишлат, додам замонидаги тарелкаларни обчиқиб таша. Овқатни ўзим бориб қиламан. Сан компот қайнатиб қўйсанг бўлди. Нима-а? Мактабим? Этган ишларимга улгурсанг, кетавер. Пока что, уйда бўласан. Ман-ми? Зубнойдаманку дура! Бўттан чиқиб, бир-икки ишим бор. Потом уйга бораман. Всё! Бувингга эътибор қима, билиб-билиб ишини қил!” Кўринишидан мулойим ва латофатли кўринган бу келинчакнинг дағал овози-ю, қаттиқ зардалари кўпчиликни лол қолдирди. Очиғи буни кутмаганди.
Келинчак асабийлашганча телефонини ўчирди. Сумкачасидан кичкина "coca-cola”ни олди. "Писсс” этиб гази чиққан ичимликка кўпчилик қараб қўйди. Индамай бошига кўтарганча ичимликни сипқирди, унга ҳам қониқмади шекилли, "криешки” қарсилдоғини олди. "Қасур-қусур” қилиб қотган нонларни атрофдагиларга безрайиб қараганча ея бошлади. Ичкаридан шифокор ҳамшираси чиқиб, "Киринг, синглим”, деди. У шошганча, қолган ичимлигини тикка туриб ғарғара қилганча, ичиб олди. Доктор хонасига кириб кетди.
Ёши катталар бош чайқаганча: "Афсус, гўзал аёл, аммо бетарбия ва одобсиз экан. Рўза тутмасанг ҳам, рўзадорларни, рўза ойини, ўзингдан катталарни ҳурмат қилса бўларди… Ким табия берган экан-ааа?!” дея ачиниб қўйишди.
Ҳақиқий гўзаллик ва фусункорлик Аллоҳнинг буйруқларига бўйинсуниб, шариатга амал қилишдадир. Зеро, қанчадан-қанча хурлиқо ва таманнолар борки, турмуш ўртоқлари уларнинг бадфеъллари, итоатсизликлари ва ёмон хулқлари учун суймайдилар, аксинча кўнгиллари безиллаб туради. Уларнинг мисоли далада чиройли очилган сассиқ гулларга ўхшайди. Алҳол, қанчадан-қанча чиройи у даражага етмаган, вазни, қомати хушбичим бўлмаган солиҳа аёллар борки, жуфти ҳалоллари уларни кафтиларида тутадилар, меҳр аямайдилар. Ширинсўз ва итоаткор аёллари ёнига шошиладилар. Бу каби аёллар жамбулни эслатади. Ўзи жозибадор бўлмасада, мазаси ва фойдаси учун қишин ёзин рўзғордан аримайди.

Миллат юрагидаги игналар

Фарғонада танасидан ўн олтита игна топилган чақалоқ хақидаги хабарни ўқиганимдан буён юрагим симиллаб, азоб беради. Табрикламайсизми?! Яна довруқ қозонамиз. Тирик гўдак танасидаги игналар сони билан ҳам Гиннеснинг "Рекордлар китоби”га кирадиган бўлдик....

Жиддий хонимнинг найранглари

«Макр»ларни ўқиб, гоҳида кулиб ҳордиқ чиқарсам, гоҳида ибрат оламан. «Мен ҳам ҳаётимда мана шу ҳийлани ишлатиб, вазият чиқиб кетсам бўларкан» деб қоламан. Ўйлаб қарасам, мен ҳам анча-мунча айёрликлар қилган эканман. Албатта, уларни ўзим ўйлаб топмаганман. Ёнимдагилар ёрдамида амалга оширганмиз. Шукрки, найрангларимнинг ҳаммаси яхшиликка хизмат...

Куёвининг жавобидан йиғлаган қайнота

Марв шаҳри қозиси, қизининг бўйи етиб қолганини сезиб, унга мос куёв қидира бошлади. Ҳар куни эшигини совчилар тақиллатиб келар, лекин қози жаноблари шошилмасди. Чунки сўраб келганларнинг ҳеч қайси бири у кишининг дидга мос тушмасди....

Кариялар уйидаги отанинг истироби

Салом оглим!  Балки бу хатим сенинг колларингга тушмас балки йетиб борса хам окимассан..  Лекин негадир бугун йозгим дардларимни шу хатга тушургим келди. Такдир шундай екан кексайиб колиб невараларимни йонида келинимни колларидан чой ичиб хордик олиб кексалик гаштини сурар чогимда кариялар уйига олиб келиб ташладинг. ...

Мехрибон

Собира календарга каради. Ун еттинчи феврал… Эртага угли билан учрашади. Иккиларининг хам тугилган кунлари......

ОҚСОЧНИНГ МУҲАББАТИ ​(ГИ ДЕ МОПАССАН, ТАРЖИМОН РУСТАМ ЖАББОРОВНИНГ “ЙЎЛДАГИ АЁЛ” АСАРИДАН)

Ташқарида эсаётган бесар кузак шамоли дарахт шохларида қолган сўнгги япроқларни юлқиб, ҳавода чирпирак қилиб ўйнарди. Овчилар кечки овқатни ейишарди, улар ҳатто этикларини ҳам ечмасдан, қизариб-бўзариб, ҳазил-ҳузул қилиб ўтиришарди. Улар асосан ярим зодагон, ярим деҳқон, бой ва ҳўкизнинг бўйнини қайиришга қодир кучга эга бўлган кичик норманд...

Ёмғир тинмаган кун

Шанба тонги бошқа кунлардан фарқли ўтди. Уч кундан бери ҳукм сураётган баҳор ҳавоси ниҳоясига етди. Куз борлигини эслатиб қўйгиси келди шекилли, шомдан кейин уюлган қош-қовоғи тонгга бориб янада тундлашди. Бор аламини ичига ютгандек кечаси билан бир томчи ҳам ёш тўкмади....

СИНОВ

Бахром йошлигидан аклли бола болиб улгайди. У хукук сохасига кизикар, суд иши билан боглик киноларни мирикиб томоша киларди. Мактабни ало бахолар билан тугатгач, олий окув юртига имтихон топшириш максадида пойтахтга йол олди. Кириш анчагина кийин болса хам яхши ният билан Юридик институтига хужжат топширди....

УЗОҚ КУТИЛГАН СОВҒА

Тарбиячи ётоқхонага кириб, болаларни паст овозда уйғота бошлади. Овозини пасайтиргани бефойда бўлди. Болалар уйғонар-уйғонмас чуғурлашиб кетишди. Гап бугунги байрам, қорбобо ва шунга ўхшаш яна алланималар ҳақида эди. Ёдгор уларга аҳамият бермасдан жимгина деразадан ташқарига қараб ўтирарди. Эсини билгандан буён шу – ҳар йили янги йил киришидан бир...

🌱🌹​​ИЙМОН қадрини биламизми?

Бир даъватчи домла ҳикоя қилади: Америка вилоятларидан бирида қайсидир бир мавзуда маъруза қилаётган эдим, маърузам асносида бир киши ўрнидан турдида: - Домла, бу кишига калимаи шаҳодатни айтдириб, талқин қилиб юборсангиз, – деб, ёнида ўтирган америкалик - сариқдан келган кишига ишора қилди......

Фикр қўшиш