ЎЗИМНИНГ БЕҚАДРГИНАМ…

ЎЗИМНИНГ БЕҚАДРГИНАМ…
ЎЗИМНИНГ БЕҚАДРГИНАМ…


Тошқўзи пахта пунктидаги сменасини топширгач, ҳар галгидек эрталабки соат ўн бирга яқин уйига қайтди. Хотини Фарзиниса қовоғини уйганча ток остидаги сўрида ўтирар, қур-қур хўрсиниб оларди. Тошқўзи аста юриб келиб сўрининг бир четига чўкди-ю, дастурхондаги ноз-неъматлар устига ёпилган матони олди ва яна Фарзинисага ер остидан боқди. У эса совуққина саломлашиш билан чекланиб, қайтадан кўкка тикила бошлаганди.
"Шунақа жонимга тегдики, — ўйларди Тошқўзи асабий лаб тишлаб косадаги қаймоқни ўзига яқинроқ суриб. — На ўзига қарашни билади, на гапида маза бор… Туришини қаранглар! Рўпарамда ўтирибди-ю, ундан анқиётган қатиқ ҳиди менгача келиб уриляпти. Хотин киши деган сал ўзига оро бермайдими? Ҳе сендақа фаросатсизни хотин қилганниям…”
— Ўв, намунча томоғига нон тиқилган аҳмоққа ўхшаб инқиллайсан-а? — гапни дўқлашдан бошлади Тошқўзи. — Чойинг совиб қопти-ку! Ўласанми мундай қарасанг?..
— Вой, кечиринг, хўжайин, — Фарзиниса беихтиёр ўрнидан сапчиб турди-да, дастурхон четидаги чойнакни қўлига олди — Хаёл қурсин! Опкетиб қопти аллақаёқларга. Чарчамай ишлаб келдингизми?
— Тағин сендан қатиқ иси келяпти, — бурнини жийириб юзини терс бурди Тошқўзи. — Ўлиб қоласанми шу патак сочингни шампунга ювсанг? Ўзи сенда фаросат деган нарса борми? Туғмаганингни-ку, айтмасам ҳам бўлади. Неча йилдан бери шу аҳвол. Вей, ғалча, синфдошларимнинг болалари мактабга чиқди! Эшитяпсанми?
— Мен нима қилай? — Фарзиниса эрининг сўнгги гапидан ранжиб лаблари пулкиллаган кўйи ер чизди. — Худо бермаса мен қайга борай?

— Худо бермасаймиш… Ишонасанми, гузарга борсанг, кўрасан. Аёллар уёқ-буёғини бўяб, ёқимтойгина бўлиб юришади. Нонни қара! Шуям нонми? Эссиз ун! Умуман, қачон одам бўласан ўзи? Умримни хазон қилдинг-ку, ит эмган!..
— Мени ҳақорат қилаверманг, — Фарзиниса дафъатан чойнакни жойига қўйди-да, нари кетиб Тошқўзига терс ўгирилди. — Жа кўнглингиз бўлмаётган бўлса, талоқ қилинг! Қутуласиз-қўясиз. Ҳа, мен шунақа "полпис”ман. Чунки куним оғилхона, томорқа, ошхона, тандирхонада ўтади. Бўянишга вақтим йўқ. Майли, ўзим ҳам сиздан худонинг берган куни танбеҳ эшитавериб чарчадим. Жавобимни бериб қўя қолинг!..
— Ие, шунақами ҳали? — Тошқўзи даст ўрнидан туриб хотинига яқин борди. — Тилинг бир қари-ич! Тўғри-да, сен манжалақини ўзим бошимга ўтқазиб қўйганман. Ҳамма айб ўзимда!
— Хўп дедим-ку, — дея йиғлаб Тошқўзига жавдиради Фарзиниса. — Нима десангиз денг”! Аммо жавобимни беринг! Онамнинг тор қорнига сиғган, кенг уйигаям сиғиб қоларман.
— Шунақами? Сенга жавоб керак бўлдими? Бўпти, жуда яхши бўлди! Баҳонада сен исқиртдан қутуламан.
Фарзиниса индамай ичкари хонага кириб кетди-ю, чамаси беш-ўн дақиқадан сўнг қўлида каттакон тугун билан қайтиб чиқди.
— Ана, энди айтинг айтадиганингизни, — деди у тугунни қаттиқроқ кўксига босиб. — Мана, лаш-лушларимни олдим. Катта кўчга энам билан бирга келамиз.
Азбаройи жаҳл отига минган Тошқўзи бир муддат сўри четини муштлаб тургач, хотинига юзланди.
— Қарорлари қатъийми шунчалик? — истеҳзо аралаш сўради у Фарзинисадан. — Жавоб олгилари келдими?
— Ҳа, мендақанги исқирт, манжалақи сизга муносиб эмаскан. Тенгингизни топарсиз. Ўша сочини шампунларга ювиб, юзига алламбалоларни чаплаб кўнглингизни олсин! Мен розиман. Фақат жавобимни берсангиз, мени тинч қўйсангиз бас.
— Ростданам жавоб керакми сенга? Охирги марта сўраяпман. Вей, кейин афсусланасан барибир. Шунинг учун яхшилаб ўйла!
— Афсусланишдан худо асрасин, — деди Фарзиниса. — Бўла қолинг!
— Уч талоқсан! — деб юборди Тошқўзи беихтиёр. — Эшитдингми, менга ҳаромсан энди! Йўқол менинг уйимдан!..
Нима бўлганда ҳам Фарзиниса учун бу гапни эшитиш жуда оғир эди.
Додлаганча жонҳолатда кўчага чопди.
 
***
 
Бошқа биров бўлса, жаҳлдан тушгач, тутиб қўйган нотўғри иши учун пушаймонлар қиларди. Аммо Тошқўзи кейин ҳам қилмишидан афсус чекмади. Аксинча, ўзини худди онадан қайта туғилгандек енгил ҳис эта бошлади. Азбаройи мамнунликдан гўё еттинчи осмонда парвоз қилаверди.
— Ана энди қариндош-уруғлар ҳам эшитишади, — деди ўзига ўзи. — Ишонаман, улар ҳам Фарзи билан ажрашганимдан хабар топишса, елкамга қоқиб алқашади. Мен бўлсам, ростакам аёлни топаман… Ҳа, шаҳарликка уйланаман. Улар ўзига қарашниям, эрни парвариш қилишниям қотириб қўйишади. Фарзи эса билганини қилсин. Менга деса энди эрталаблари юзиниям ювмасин, сочини бир тоғора қатиқда ювсаям, этим жунжикмайди. Чунки у бундан буён менга бегона. Ўшанақанги бефаросатдан қутулганим рост бўлсин! Э, ҳали қараб турсин, Тошқўзи қандай аёл билан яшаши кераклигини кўрсатаман. Янги, нозанин, соҳибжамол, кетворган хотинимни қўлтиқлаб шундоқ уйининг ёнидан ўтиб кетмасам, отимни бошқа қўяман!..
 
***
 
Ҳар ниятга фаришталар омин деркан. Тошқўзи бир ой ўтиб-ўтмай, катта шаҳарда Майсара деган аёлга уйланди. Тайёр уй-жой, бир-биридан мазали таомлар, ёнида айни ўзи орзу қилган фариштасимон хотини нозланиб, эркаланиб ўтирса, бошқача бўларкан. Тошқўзи Майсара билан гаплашиб ҳам роҳатланарди. Шундай турмуш ўртоғига рўбарў қилгани учун худога шукр қиларди. Бағрига ҳадеганда шамол тегиб, кўнгли баҳордек ёшариб, Майсаранинг дийдорига сира тўймай, ишга қатнайверди. Тунларни эса мисоли жаннат гулзори янглиғ яйраб ўтказаверди…
Афсуски…
Тошқўзи илк маошини киссага уриб, йўл-йўлакай дўкондан майда-чуйда қилди-ю, уйга чопди. Майсара кечки овқат пишириш илинжида ошхонада куймаланаётган экан. Тошқўзи салом-аликдан сўнг уни залга етаклаб кирди-да, киссасидаги пулларни стол устига ташлади.
— Мана, жоним, бугун илк маошимни олдим, — деди меҳри товланиб, Майсаранинг елкасидан қучаркан. — Айт, гўзалим, нима олиб берай?
Майсара стол устида сочилиб ётган пулларга истамайгина назар ташлади-ю, негадир энсаси қотиб, аста ортга қайтди.
— Сенга нима бўлди? — Тошқўзи ҳеч нарсага тушунмай, унинг ортидан чиқди. — Бирор гап бўлдими? Нега қовоғинг осилиб кетди?
— Бор маошингиз шуми? — лаб буриб Тошқўзига луқма ташлади Майсара. — Ё яна борми?
— Ш-шу, — деди дудуқланиб Тошқўзи. — Нимайди?
— Биласизми, ҳали менга манави савил шохонакдан бўлак арзирли тилла тақинчоқ оберганингиз йўқ, — Майсара зарда билан курсилардан бирига ўтирди-да, гапни гина-кудурат, миннатдан бошлади. — Уйни таъмирлашни-ку айтмай қўя қолай. Эр бўлиб ярақлаган кўйлаклар обермагансиз. Маошингиз эса стол устида сочилиб ётган майда-чуйда пуллар экан. Уялмаяпсизми?
— Нега уялишим керак? — Тошқўзи жаҳли бўғзига тиқила бошлаган бўлса-да, аранг ўзини босиб савол ташлади. — Нима гуноҳ қилдим?
— Вой, бу кишимни қаранглар-а, — янада жонланиб даст ўрнидан турди-ю, икки қўлини белига тиради Майсара. — Ичкуёв бўлиб меникига кирволганингизнинг ўзи уят эмасми? Тайёр уйнинг тўрига чиқволиб, тағин тилингизни узайтирасизми менга?
— Ахир… Ўзинг…
— Бас қилинг, сизнинг гапиргилигингиз йўқ, — Тошқўзининг гапини кесди Майсара. — Қоп-қоп ун, гуруч, жарақ-жарақ пул опкелиб қўйган одамдай чиранманг! Ҳозир бу уйда хотин менмас, сиз! Чунки сизни уйимга опкириб қўйибман! Тавба-а, тағин уялмай гапиргани-чи!..
Шундай деб Майсара балконга чиқиб кетди. Тошқўзи эса ҳақиқатан нима дейишни, ўзини қандай оқлашни билмасди. Айтишга сўз йўқ эди. Шайтон қалбига ўрлаб, Майсарани айтган ҳақоратли сўзлари учун аямай калтаклашга ундарди. Аммо Тошқўзига оёқлари сира бўйсуна қолмасди. У энди-энди қандай кечирилмас, қўпол хатога йўл қўйганини англай бошлаганди.
Шунга қарамай, ошхонадан туриб қичқирди:
— Вей, қарагин лекин, ҳозир кетиб қолишим мумкин! Охирги марта айтяпман!
— Қанийди тезроқ кетсанг! — унга жавобан Майсара саннаб берди. — Битта қишлоқи, пандавақи камроқ! Ана, катта кўча!..
Шу гапнинг ўзи Тошқўзи учун етарли эди. Бўшашган кўйи кийимларини шкафдан чиқариб олиб сумкага жойларкан, хаёлан сўзланарди.
— Фарзи ҳеч қачон бетимга қараб жаврамасди. Кўчадан келсам, дарров қўлимга қайноқ сув қуярди, икки кўзи билдирмасдан менинг қош-қабоғимга қарарди. Феълимга, кайфиятимга қараб сўз бошларди Фарзи! У мени ҳеч қачон пандавақи деб сўкмасди. Нега шундай хокисор хотиннинг қадрига етмадим? Нимага аҳмоқлик қилиб жавобини бердим? Энди ўша қатиқ ҳиди уфурган сочларига зор бўламан-ку! Энди нима қиламан? Худойим, бир мўъжиза кўрсатсайдинг, мен бир марта бўлсин Фарзимнинг ғўзапоя тимдалаган қўлларини ўпиб тавба қилсам! Тавба қилдим, худойим, тавба қилди-и-им!!!

Икки ут орасида... (Вокеа реал хаётдан олинган)

Рахима телефон гушагини жойига куйди-да, бушашганча диванга утириб колди. Сал нарида олти яшар угли Адхам хайрон бокиб турар, на онасига якин келишни, на ташкарига чикиб кетишни билмай аросатда эди......

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ”

Бу воқеа 1994 йили бўлиб ўтганди. Мен ўшанда заводнинг механика цехида ишлардим. Бир куни директор олдига чақириб қолди. Цех бошлиғини поезд уриб кетганмиш. Айтишича, танаси бўлак-бўлак бўлиб кетибди. Менга цехни бошқаришни топширди…...

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ!

БАРВАҚТ ТУРИШГА ОДАТЛАНИНГ! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!” деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Улар фарзандларини ҳам шунга ўргатиб боришган. Миллий...

БИР ТУТАМ КУЛГИМ БОР, КУЛМАЙСИЗМИ?..

— Дадаси, мен сиз билан жиддий гаплашиб олмоқчиман. — Бўпти, сен бошлаб туравер, мен ғизиллаб дўконга чиқиб келаман!   * * *   Эр: — Сенга уйланишга қарор қилганимда ғирт аҳмоқ эканман. Хотин: — Қаранг, сизни шу қадар қаттиқ севиб қолган эканманки, аҳмоқлигингизни пайқамабман-а!...

Уйланиб уйсиз қолдим

— Тўрт йилдан буён ёзда тўй қилишни ният қилиб юрган ота-онамнинг ахийри сабри тугади. Бўлажак қудаларнинг олдида ҳам уятли бўлдик. Тўй қилишга эса сира имкониятимиз  бўлмади ва ниҳоят, яшаб тутган уйимизни сотиб, тўйни бошлашга мажбур бўлдик. Уйимизни сотиб олган одам инсофли экан, уй топгунимизга қадар шу уйнинг ўзида туришимизга рози бўлди. ...

ОТ ЭГАСИ…

Иноднинг учта бойлиги бор эди. Бири — сой бўйидаги сердарахт қишлоғи; қишлоқ четида босмачилар билан урушда ҳалок бўлган отасининг қабри дўппайиб турар, Инод гоҳо уни зиёрат қилгани борарди. Иккинчи бойлиги — қишлоқ ўртасидаги тепада ўрнашган икки хонали мактаби эди; бу мактабга тоғнинг олис-олис бурчакларидан отли, эшакли бўлиб ўқувчилар қатнар,...

КЕЛИНОЙИНИНГ КИРДИКОРЛАРИ...

Шерали қизчасини айвонда эркалаб ўтирган Бувсарага ер остидан боқаркан, юраги ҳаприқиб-ҳаприқиб кетар, шайтон уни кеннойиси томон чорлаб, қучишга, эркалашга ундарди. — Нималар бўляпти ўзи? — ўз уйи, ичкарида супур-сидир қилиш билан банд хотини Мадинага ўғринча кўз ташлаб ўйларди у. — Акамнинг хотинини яхши кўрсам, ўз жуфти ҳалолим билан овунгим...

Бир хил одамлар ҳақида икки хил фикр ёки... хулоса сиздан

- Қизингиз яқинда турмушга чиққан эди. Ҳаёти қандай кечаяпти ? - Қизимни бахти бор экан, шундай яхши йигитга турмушга чиқди. Куёвим қизимни жуда яхши кўради, қўлини совуқ сувга урдирмайди, оғзидан нима чиқса олиб беради, тилло узуклар, тақинчоқларни айтмай қўяқолай, яқинда мошина олиб берди. Ҳар куни ишдан қўлида гул билан келади. ...

ТИРНОҚҚА ЗОР АЁЛНИНГ АЛАМЛИ КЕЧМИШИ… (журналист билан суҳбат)

— Эр-хотин фарзанд кўрмадик. Яратганнинг тирноқ беришини кута-кута анча йил бирга яшаб қўйдик. Бир неча бор шифокорлар кўригидан ўтдик. Улар эримда «айб» борлигини айтишди....

Жиддий хонимнинг найранглари

«Макр»ларни ўқиб, гоҳида кулиб ҳордиқ чиқарсам, гоҳида ибрат оламан. «Мен ҳам ҳаётимда мана шу ҳийлани ишлатиб, вазият чиқиб кетсам бўларкан» деб қоламан. Ўйлаб қарасам, мен ҳам анча-мунча айёрликлар қилган эканман. Албатта, уларни ўзим ўйлаб топмаганман. Ёнимдагилар ёрдамида амалга оширганмиз. Шукрки, найрангларимнинг ҳаммаси яхшиликка хизмат...

Фикр қўшиш