Нечун ишқим чиройи, бунчалар захарлайди...

Нечун ишқим чиройи, бунчалар захарлайди...
Нечун ишқим чиройи, бунчалар захарлайди...


У тонгдек  яшарди, мен эса тундек.  Аслида хам у тонг эдию, мен эса  кеча. Бирга тонг бўла олдик, хатто кундуз хам. .. Лекин тун эмас бирга.Мен хануз тунман, у эса тонг. 

У хануз кимларда, мен эса ёлғиз...

Бағри дилим қон бўлди, халоватим топсайдим, тоғда қирлар бағрида, лолаларни қучсайдим.  

Бағримдаги қонларни ховурини боссайди , лолаларнинг рангидан қайғу ранг йўқотсайди...

Кўчада учраганни, ғирт бегона бўлса хам, бир қўчоқлаб йиғласам, овунарми бу дардим.

Душманимни уйига кўтариб борсам дардим, ўз дўстимга сиғмаган овунарми қайғуим...

Менга бугун азизроқ, мени ёмон кўрганлар, уришсин хўрласинлар, ахмоқ севги шайдосин.

Илонларнинг захридан ором олар холдаман, бугун сенга дардларим раво кўрмай душманим.

Бугун кулар устимдан душманиммас дўстларим, эгилди мағрур бошим, мухаббатнинг захридан.


Қайга қочиб кетсайким, хамма бўлса бегона, бугун менга азизроқ, мен билмаган ошиён.

Бугун менга яқинроқ дардирсар Мажнун чўли, энди билдим не учун чўлни  истар дард юрак.

Дардларимни чўлларда оловлатиб қутулсам,   совуғи бас келмаган иссиғида ёнсайдим.

Севгидан зада бўлдим, чидолмасман захрига, бугун менга яқинроқ душманимнинг хўрлаши.

Унинг захри йўқ асло, қалбимдан ололмас жой, хўрлаб кулар балки хам, юрагимни оломас.

Нечун севгим шодлиги, атрофга байрам берди,  нечун унинг қайғуси оламни мотам этди.

Нечун  ишқим чиройи бунчалар захарлайди,  нечун севгим нигохи мени бемор айлайди,

бошқаларга билинмас,  менга эса бир олам, сенинг бир томчи ёшинг,  менинг учун жаханнам...

Менга яна яқинроқ бу оташин оловлар,  севганимга аталган икки оғиз аламлар

Узоқларга қочади  хотиржам халоватим,  уни хамма эслатар  кўчадаги одамлар

Куйган оғиз йўқ демас, ишқнинг берган дарсидан , яна яна ёнсам дер, суйганини бағридан.

Нечун  юрак танлови, бизга хеч мос бўлмайди,  нечун уни ало деб  фақат юрак атайди

Бошқаларга билинмас, бизга бўлар бир жахон,  унинг бир кулишидан юрак жаннат сезади

Мендан яна йироққа, ақлу хушим кетади, юрак бўйнимга солган арқон дорга элтади....


                                                                ..нечун ишқим чиройи бунчалар захарлайди...




Шахардан асал хиди келмоқда, гап бахор ва атроф гуллаганида эмас, сен билан ўтган лахзаларимиз  шахарни эгаллагандек.

Кўчалардан ширин хид келмоқда, гап куз келиб мевалар ғарқ пишганида эмас, гап сен билан мени мухаббатимиз ширин пайти кўчаларни яшнатганида.

Биз учун хар фаслда кўчаларда тотли ифор тараннум этади. Бахорда гулу асал, ёзда райхонлар,   кузда шафтоли,  қишда апелсин! Мухаббат қалбни эгаллаганда, унинг ифори шахарни эгаллаб бўй таратиб туради.

Севишганлар учун айни бахор палласида шахардан азоб иси келмасин, ёзнинг қайноқ эхтиросидан   алам ёндирмасин,  кузнинг ёмғирлари  соғинч кўз ёшлари бўлмасину...қишнинг изтиробли айрилиғи бўлмасин...

Шахардан  хамиша асал иси келсин!

 

Қафасга тушдинг қушча, питир-питир этасан, бағримни қон тимдалаб яна нима истайсан. Озодликдан тўйдингму, махбус бўлиб нетасан, топган қафас юрагим, уни юмдаб нетасан.

 Кенг далалар каммиди, боғда ниманг излайсан, шунча гуллар турганда тиканни не танлайсан, 

Бағринг қондир сени  хам, дилинг бўлди энди ғам, соғлар  туриб айт нечун, телбани сен танларсан.

Жон деб қўйворардиму, рахмим келиб холингга,   анчайин пайт   хеч кимса тушмаганди қафасга

 Лойиқмассан тиканга қувнаб учгин дейману,  сен хам кетиб қолсанг гар тиканларим  ейману

 Мен хам асли қафасмас, тикан хам эмас эдим, мухаббатдан энтиккан содда бир қушча эдим

Гул деб урилганимни тиканлари тиғлади,  ишқ саройи аслида  қафас билан ўралди.

Бора-бора қанотим темирдан қафас бўлди,  қалбимни химояга темирдан девор бўлди.

Менку гулга боргандим,  сен ахволим кўрдингку, менку алданган эдим, сенчи билиб келдингку.

Питир-питир этасан ахмоққина қушгинам, яраланган қалбимни яна тирнаб нетасан...


Шу қафасга киргунча саройин сўрамадинг,   шу тиканга қўнгунча, гулини кўрмагандинг...

Икки ут орасида... (Вокеа реал хаётдан олинган)

Рахима телефон гушагини жойига куйди-да, бушашганча диванга утириб колди. Сал нарида олти яшар угли Адхам хайрон бокиб турар, на онасига якин келишни, на ташкарига чикиб кетишни билмай аросатда эди......

Қайтар дунё

Қадимда бир заргар бўлиб, усталикда номи етти иқлимга тарқалган эди. Узоқ-яқиндан келган мижозларнинг кети узилмасди. У художўйлиги ва адолатпарварлиги билан ҳам ном қозонган тақво аҳлидан эди. Аёлларнинг парда ортидан узатилган бармоқларини ип билан ўлчаб, узук ясарди. ...

Тоғда адашган одам (Бўлган воқеа)

Айғир. Отлар уюрининг бошчиси. Ўн-йигирмата отни ортидан эргаштириб, йўл-йўриқ кўрсатиб, хавф-хатардан асраб юради. Оҳангаронлик Зоир аканинг ҳам ўша тўдада оти бор. Айғир бўлмаса-да, чайир, олғир, ақлли от....

Йигламайдиганлар окисин....

"Бугун яна ишга кайтдим. Орадан бир йил ўтибди, мен ногиронлик сабабидан ишга бормаятганимга. Мен ишлаган заводда портлаш юз бериб, икки кулогим гаранг бўлиб колганди. Мени ишга кайтишим чексиз кувонч бўлди. ...

ЖИН… (марҳум қизиқчи Ҳожибой ТОЖИБОЕВ бисотидан)

Бойвачча ярқираган «Мерседес»ида светофорнинг қизил чироғига келиб тўхтаганди, орқадан «Запорожец» келиб урилди. Азбаройи тутоқиб кетган бойвачча зарда билан пастга тушди. Қараса, «Запорожец» рулида ёши 80 дан ошган бир чол ўтирибди. — Хўш, ота, нима қип қўйдингиз? — бақирди бойвачча. — Машина ҳайдашни билмасангиз, уйда ўтирмасизми жи-им? Нима қип...

Нияти ёмон келиннинг жазоси

Янги келин бало чикди. Чирой-буёк, ширинкалом билан эрнинг бошини айлантириб, онага карши куйди, бу билан «остонаси тилло уй»нинг янги бекаси кимлигини исботлаб куйди узича......

Бир хил одамлар ҳақида икки хил фикр ёки... хулоса сиздан

- Қизингиз яқинда турмушга чиққан эди. Ҳаёти қандай кечаяпти ? - Қизимни бахти бор экан, шундай яхши йигитга турмушга чиқди. Куёвим қизимни жуда яхши кўради, қўлини совуқ сувга урдирмайди, оғзидан нима чиқса олиб беради, тилло узуклар, тақинчоқларни айтмай қўяқолай, яқинда мошина олиб берди. Ҳар куни ишдан қўлида гул билан келади. ...

ГУЛИХОННИНГ ГУЛЗОРЧАСИ… / Анвар ОБИДЖОН

Гулихон ойнаванд айвонда нонушта қилиб бўлиб, ташқига чиқди-ю, тўғри гулзорча томонга чопқиллади. Бу – ўз-ўзининг гулзорчаси. Бувиси эрта баҳорда ариқча ёқасидаги ернинг супрадеккина жойини кетмонда юмшатиб берди. Гулихон гул уруғларини сепиб, ёғоч сопли қуштирноқда уларни тупроққа аралаштирди. Мана, кунлар зувиллаб ўтиб, печакгул-у сапсарлар,...

Яҳшилик

“Бир куни менинг қабулимга ёши олтмишлардан ўтган киши ўзининг тахминан ёши ўттизларда бўлган ўғли билан кирди. Йигит отасининг қўлидан ушлаб олган, унга ниҳоятда ғамхўр эди. Унинг уёқ-буёқларини тузатиб қўяр, унга беҳад эътиборли эди. Унинг отаси бемор экан. Уларнинг муаммосини сўраш ва анализларга кўз ташлаш асносида отасининг ҳаракатлари...

Ёшгина келин қилмай, менгина ўлай!

Ўғлим ўқишни битирди-ю, кўнглимга ғулғула тушди. Тенгқурларимнинг бири қўйиб бири, келин олиб, қиз узатаётгани қалбимдаги ҳавас торларини чертиб юборди-да! "Маҳаллада дув-дув гап” филмидаги Меҳри хола ёдингиздами? Худди ўша аёлдек мен ҳам ёнимда сочлари тақимини ўпадиган, чаққонгина келиним етти букили-иб чой узатаётганини тасаввур қилдим....

Фикр қўшиш