Қайнонам ёмонми ёки мен?!

Қайнонам ёмонми ёки мен?!
Қайнонам ёмонми ёки мен?!


— Бу ҳаётда, оилаларда қайнона-келин масаласи ҳеч қачон тугамаса керак. Бугун мен ҳам турмушимдаги айни мана шу мавзу ҳақида гапириб бермоқчиман. Газетанинг ҳар сонида берилаётган турли қисматлар ҳақида ўқиб, базан юрагим эзилади. Лекин гоҳида гўёки ўзимга бир дардкаш топиб олгандай бироз енгил тортаман. Назаримда, инсон зоти бошқаларнинг кечинмалари, изтироблари ҳақида билгач, бу синовли дунёда ҳамманинг бир ташвиши бор эканини тушуниб етади. Ва ўзининг муаммоларини бир четга суриб, ундан-да    қийинроқ вазиятда қолган инсонларнинг дардига шерик бўлади, шукр қилишни ўрганади. Мен ҳам ҳаётимдан нолиб, оҳ-воҳ чекмоқчи эмасман. Шунчаки, ичимдаги гапларни айтмасам… Шу сабаб мени тўғри тушунасизлар, қўлингиздан келганича маслаҳат берасизлар, деган умиддаман…

Ҳозир яшаб турган хонадонимга келин бўлиб тушганимга яқинда етти йил бўлади. Мана шу етти йил ичида қайнонамдан, очиғи, тўйиб бўлдим.     Дастлаб, янги келинлик чоғимда қайнонамни яхши кўрардим, меҳр билан бағримга босиб юзидан ўпиб қўйишни канда қилмасдим. Аммо ҳозир нима қилиб бўлса ҳам бу аёлдан айро яшаш орзум. Ҳозир бу сатрларимни ўқиётган бошқа қайноналар мени бераҳм, оқибатсиз, энг ёмон келин ролида кўраётган бўлса ҳайратланмайман. Чунки дардимни кимгадир айтсам, дарров ўзимдан айб қидиришади, қайнонамнинг кўнглига йўл топа олмаётганимни рўкач қилишади. Бироқ қайнонамнинг кўнглига ҳатто болалари ҳам йўл топа олмаса, мен додимни кимга айтай?! Ҳаммаси биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимдан сўнг бошланди. Табиийки, ҳомиладорлик одатий ҳаёт тарзига тасир кўрсатади. Гормонлар сабаб асабийлашганим, турли таомлар егим келгани эсимда. Лекин бу айб эмас-ку?!


— Ҳадеб кўчанинг овқатини буюртма қилмай, уйдаги овқатни есангиз нима қилади?!

Қайнонамнинг бу гапидан аввалига жуда қаттиқ хафа бўлиб, йиғлагандим. Лекин нима қилай, уй овқатини ҳеч кўнглим тортмас, бошқоронғилигим кучли бўлгани учун танлаб-танлаб овқатланганман. Бир неча кун қайнонамнинг жаҳли чиқмасин, деб фақат нон ва мева еб юрдим. Охири бўлмади, яна эримга айтиб, кўчадан овқат олиб келтира бошладим.

— Шу кўнглингиз жуда нозик экан-да, келинпошша, — деди қайнонам овқатланиб ўтирганимда ёнимга келиб. — Яна болам бечорани қийнаб, фалон пуллик нарсалар опкелтиряпсизми?!

— Ойижон, ўзлари ҳам кўриб турибди, тўрт-беш кун оч қолиб кетганимни, — дедим хўрлигим келиб. — Ахир озгина тушунсангиз бўлади-ку, уйдаги овқатни еёлмаяпман.

— Биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз, учтани туғиб, катта қилиб қўйганмиз…

— Ўғлингиз яхши топса, фарзандига озгина сарф қилса…

Бу гапдан кейин келинлик ҳаётимда биринчи жанжал кўтарилган. То кўнглим беҳузур бўлиши ўтиб кетгунча қайнонам еяётган ҳар бир овқатимни гапираверди. Ҳаттоки эрим бечора онасининг гапидан қўрқиб, кечқурун ул-бул нарсаларни беркитиб олиб келар, мен эса шоша-пиша еб олардим. Мана шу кунларимни эсласам, келинларни ўғритомоққа чиқаришлари асабимни бузади. Агар қайноналар томоғингизга кираётган луқманинг ҳам ҳисобини сўрамаганида эди, келинлар ҳам ўғритомоқлик қилмасди. «Келин эмас, қиз оляпман», дея аввалига тилларидан бол томади. Қайси она қизининг еб-ичишига нисбатан шу қадар пастлик қила олади? Ҳомиладор аёлнинг бази қайноналар учун заррача қадри йўқлигини ана ўшанда тушуниб етганман. Вақт ўтиб қайнонамнинг овқат қизғанадиган фели бошқа характерлари олдида ҳеч нарса эмаслигини тушуниб етдим. Ёши катталарнинг кўнглини топиш осон эмаслигини, қайноналар келинининг ишидан мудом қониқмаслигини жуда яхши билардим. Аммо менинг қайнонамчалик ошириб юборадиган аёл ҳеч қаерда топилмаса керак. Айниқса, меҳмондорчилик пайтида асаб толаларимни шу қадар кемирардики!..

— Ия, қатиқни нега бу пиёлага солдингиз? Бошқасига солинг.

— Хўп, ойижон.

— Ия, кўп солиб юбордингиз, бир қошиғини олиб ташланг.

— Хўп, ойижон!

— Энди камайиб кетди, яна бир қошиқ солинг.

— Хўп…

— Йўқ, йўқ, пиёланинг четига чиқиб кетди, бошқа идишга солинг.

—….

— Ия, қаймоғи қатиқнинг юзида турсин.

Сочиқларнинг қандай тахланиши, идишларнинг жойлашуви, бир чимдим тузнинг ошиб кетиши, хуллас, энг майда деталларгача қайнонамнинг айтгани-айтган, дегани-деган. Мен мана шу майда нарсалар ортидан чиқадиган катта жанжаллардан чунонам тўйиб кетганимдан сўнгги пайтлар фақат тинчлантирувчи дори ичиб юрибман. Эҳтимол, кимдир «Қайнонанинг келинга ўргатиши табиий ҳол», дейиши мумкин. Қўшиламан, биз кичиклар билмаганимизни қайноналаримиздан ўрганамиз. Аммо бу қадар майдалашиш… Келин ҳам темирдан эмас, уни эговлагандай ҳамма нарсани ўргатавериш, асаблари устида дутор чалгандай минғир-синғирлар билан эзавериш тўғрими? Биламан, гапларим жуда кескин. Аммо мен ортиқ сабр қила олмаслигимни тушуниб етяпман. Қайнонам уй ишларида, еб-ичишда мени қийнаши бу ҳали ҳаммаси эмас эди…

Турмушимизнинг илк йилларидаёқ эримни мендан рашк қиларди. Дастлаб эрим менга «Ойимнинг менга муҳаббати   бошқача, қўявер, аҳамият берма», деди. Янги келин-куёвни ҳеч ёлғиз қолдиришни истамайдиган қайноналарни оз бўлса-да, «Шунча йил боқиб ўстирган ўғлини қизғанади-да!» дея тушуниш мумкиндир, эҳтимол. Лекин уч ой ёз ўғлини «Каравотда бирга чақчақлашиб ётамиз», деб, хотинининг ёнига киргазмайдиган онанинг бу ҳаракатини англаш, қабул қилиш мумкинми?! Менга нисбатан қилинган бу ҳаракатни қайнонамнинг мени ёмон кўришидан бошқа нарса деб изоҳлай олмайман. Ва шу ўринда ўзининг ёшлигини, эри билан муҳаббатини унутган қайноналарга бироз инсоф сўрардим. Ахир нима учун ўз ўғиллари келинлари билан яхши муносабатда бўлишини бази худбин қайноналар хоҳламайди? Мана шу келин фарзанди билан бутун умр яшашини, бир-бирига ҳамдард ва суянчиқ бўлишини наҳот ўйлашмайди?..

Орадан етти йил ўтибдики, қайнонам мен билан эрим ўртасида ўтиради. Бошқа аёлларга ўхшаб, ўз эримга эркалик қилишга ҳам қўрқаман. Эрим билан бир-биримизга озгина кулиб қарасак борми, қандайдир баҳона билан жанжал кўтарилади.

— Болаларни олиб, қаергадир борайлик, уйда юрагим сиқилди, — дейман умид билан эримга.

— Ойимга ёқмайди, биласан-ку! — дейди у ҳам ночор.

— Хўш, унда қачон оилавий қаергадир борамиз?! Янги келинлигимда-ку, «Одамлар гапиради», деб бирга айланишга бормасдик. Ҳозир болаларимизни ҳам хиёбонга олиб боришга ҳақимиз йўқми?

— Менга нима дейсан, ойимдан сўра. Биласан-ку, хафа бўлиб олади…

Менга ақалли битта одам тушунтириб бера оладими? Нима учун бизда келинлар эри билан сайрга чиқиши глобал даражадаги муаммо? Ҳамманинг ҳам оиласида айни шу ҳолат дея олмайман, албатта. Аммо аксарият ўзбек йигитлари аёлини хурсанд қилишини қайноналар «бурнидан ип ўтказиб олишган», дея баҳолашади. Мана шу майда нарсалар шахсан менинг ҳаётимга, асабларимга нақадар катта тасир ўтказаётганини нариги хонада ухлаб ётган қайнонам тушунармикин? Алоҳида чиқиб кетиш мен учун шунчаки ушалмас орзу. Сабаби, эрим яккаю ягона ўғил фарзанд. Бутун умр мана шу аёл билан яшашни ўйласам, ҳаттоки эрим билан ажрашгим келади. Аммо уни жуда яхши кўраман. Аслида, эрим ҳам жабрдийда. Мен билан онасининг ўртасида ҳар сафар вазиятни юмшатишга уринаверади. Гоҳ менга, гоҳ қайнонамга кулиб, ҳадялар улашаётган, жанжалдан кейинги вазиятни юмшатаётган эримнинг бу ҳолига раҳмим келади. У ҳам нима қилсин, бири волидаси, яна бири севикли рафиқаси.

Мен қайнонасини чиқиштирмайдиган келинлар тоифасига кирмайман. Агар бази келинларга ўхшаб пухта-пишиқ бўлганимда эди, онасига қарши эримни аллақачон қайраган, билганимдан қолмай, безларча юрган бўлардим. Бундай ишларга виждоним йўл қўймагани учун ҳам тинчлантирадиган дори ичиб, бурчак-бурчакда йиғлаб юрибман. Менга кўп нарса керак эмас, Худога шукр, ҳамма нарсам бор, соғломман. Фақат қайнонам мени тинч қўйиши, менга душмандай қарамаслигини хоҳлайман, холос. Шунча йиллар давомида унинг кўнглини олишга кўп уриндим, натижа йўқ. Менга маслаҳат беринг, нима қилишим керак ўзи? Қайнонамнинг кўнглига қандай йўл топай?

Айтиш мумкинки, хар бир айрим кишида ва умуман хаммада хам малум максад болади, шу максадга интила туриб, улар бир йолларни етироф ет

Хайот мудом харакатда болмоги учун хохиш олмаслиги керак. С.ЖОНСОН...

Тақдир ҳукми ёки тириклай кўмилган чақалоқ

…Вужуди қақшаб, ҳолсиз ётган Зеби хола қўшни ҳовлидан келаётган карнай-сурнай овозига қулоқ тутди. Қўшниси Акрам ака билан Нигора опа бугун ўғли Анваржонни уйлантираяпти. Шодон кулгулар, қийқириқлар эшитилиб турган ҳовлида янги ҳаёт бошланаяпти. Хонадонларида урф-одатларни бажаришиб, никоҳ тўйини қайси бир тўйхонада қилишмоқчи экан....

Қайтар дунё

Қадимда бир заргар бўлиб, усталикда номи етти иқлимга тарқалган эди. Узоқ-яқиндан келган мижозларнинг кети узилмасди. У художўйлиги ва адолатпарварлиги билан ҳам ном қозонган тақво аҳлидан эди. Аёлларнинг парда ортидан узатилган бармоқларини ип билан ўлчаб, узук ясарди. ...

БАХТ ҚУШИ” Ҳалиманинг хўрликда, етимликда ўтган кунлари эсидан чиқадиган, бошига бахт қуши қўнадиган бўлди. Бахтиёрни учратди-ю, ўн еттига тўлса-да, ҳануз етимликнинг сарғиш туси ўчмаган икки юзи тўлишиб, тиниқлашди. «Наҳотки, дунёда мениям тушунади

БАХТ ҚУШИ” Ҳалиманинг хўрликда, етимликда ўтган кунлари эсидан чиқадиган, бошига бахт қуши қўнадиган бўлди. Бахтиёрни учратди-ю, ўн еттига тўлса-да, ҳануз етимликнинг сарғиш туси ўчмаган икки юзи тўлишиб, тиниқлашди. «Наҳотки, дунёда мениям тушунадиган, қадрлайдиган, сева оладиган одам бўлса? — дея хаёл қиларди у. —...

Бахтни ҳис қилиш, ҳақиқатни англаш учун вақт керак

Ҳаёт кутилмаган туҳфалари ва таклифлари билан инсонларни синайди. Бахтни ҳис қилиш, ҳақиқатни англаш учун вақт кераклигининг ҳикмати шунда. Фурсат етиб англайсиз... ТЎРТИНЧИ ҚИЗ «Мен ўзимни учаётгандек ҳис қилдим. Йўқ, қўлларим қанотга айланмаган, қизим қанотим бўлиб қолган....

ДОЗАХ ДОМИДА КОЛГАН КИЗАЛОК…

Россиянинг Брянск вилоят марказидаги коп каватли уйлардан бирида фожиа юз берди. Кутилмаганда токкиз ойлик кизалок Аня гойиб болди. кизалокнинг ота-онаси Александр Калугин ва Светлана Шрапсовалар барча хукукни мухофаза килиш ташкилоти ходимларини ойокка тургазишди. Аняни бутун мамлакат бойлаб кидира бошлашди… Оила   Александр хамда Светланаларнинг...

ЕРИМНИНГ МАШУКАСИ ОЗИДАН ЙИГИРМА ЙоШ КАТТА…

Сарлавхани кориб, хайрон колгандирсиз? Ха, бу хакикат, аччик хакикат. Аммо мен хозир дарди хол килиб, кундошиму еримга тош йогдирмокчимасман. Ерим уч болани тирик етим килиб, озидан йигирма йош катта айолнинг етагини тутиб кетиш сабабларини айтмокчиман. Зеро, яна кимдир мен каби такдир козонида куйиб колмасин......

ТАТАР КАМПИР…

Етмишдан отган, узок йиллик бел огриги каддини егиб койган Нина холанинг уч хонали квартираси хориж мусикаси, кичкириб сакрайотган маст-аласт еркак, айолларнинг дупур-дупуридан зир титрарди. Нина хола балконнинг бир четида мунгайиб отирган койи озича гудраниб коярди. — Илойим йер ютсин сендай келинни!.....

Қалблари қуёш яхши одамлар…

Ер юзидаги инсонлар бир-бирига бегона дея назар солмаса, мудом тинчлик ҳукм сурарди. Келинг, шу фикрга амал қилишни оиладан, маҳалладан бошлайлик. Атрофимиздаги яқин-узоқ инсонларга меҳр-оқибат кўрсатайлик... Қўшнининг илтифоти «Оиламизда қиз фарзанд йўқлиги учун тўрт ака-ука роса тортишардик....

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «ҚУЛЛИКДАН СУЛТОН ДАРАЖАСИГА ЕТА ОЛГАН КАНИЗАК»

Усмонийлар империяси тарихида ақлан заиф подшолар ҳам яшаб, ҳукмронлик қилгани кўпчиликка аён. Шундайлардан бири султон Аҳмаднинг ўғилларидан бири Иброҳим эди. У болаликдаги жаллодлар ташрифидан қўрқиш туфайли ақлан заиф ҳолатга етган. Шунга қарамай, ягона меросхўр сифатида империя тахтини эгаллай олган. Султон Иброҳимнинг севимли канизакларидан...

Фикр қўшиш