МУҲАББАТ ЙЎҚ ЭКАН ДУНЁДА…

МУҲАББАТ ЙЎҚ ЭКАН ДУНЁДА…
МУҲАББАТ ЙЎҚ ЭКАН ДУНЁДА…


Қуёш уфққа бош қўйиб, дарахтлар устида қуш бозори бошланган маҳал Тилаволди қизғиш рангга бўялган темир дарвозадан анча нарида турар, ҳовлига кириб чиқаётганларни зимдан кузатарди. Карнай ҳар ғат-ғут қилганда ичининг аллақаерида томирчаси узилаётган каби танасига игналар санчиларди…
Тилаволди шу тахлит бир неча ўн дақиқалар туриб қолди. Кўнглидаги ғашлик тумани тобора қуюқлашса қуюқлашдики, тарқай қолмади. Тиззалари худди ўғирлик қилиб қўлга тушган бола каби дағ-дағ титраб, оромини бузаверди…

У қалби йиғлай-йиғлай, аста ҳовлига қадам қўйди.

Ҳовлини хотин-халаж босибди. Аммалари, холалари, узоқроқ қариндошлар бир гапириб ўн кулганча уёқдан буёққа чопишмоқда.

Тилаволди улар билан саломлашишга тутинди. Афсуски, уни пайқашмади. Ҳатто, қараб қўйишга-да ярашмади…

Қизиқ, анави Фарзи аммасига қанча яхшиликлар қилганди. Бошига ташвиш тушдими, дарров Тилаволдининг олдига келарди. Кўз ёш қилиб турволарди. Нима қилсин? Жигар экан-да. Пул сўраса пул берарди, бўлмаса муаммосини ҳал қилиб берарди.

Ҳозир эса шу аммаси ҳам юзини терс бурмоқда. Тилаволди шунчалар оғир гуноҳга йўл қўйдими? Шунинг учун ҳаммалари юзкўрмас бўлишдими?..


Йўғ-э, нималар деяпти? Ахир…

Тилаволди шундагина ўзининг ўлганини ёдга олди.

Ахир, у аварияга учраб ўлганди-ку! Машинаси «КАМАЗ»нинг тагига кириб кетганди. Кейин нима бўлганини эслай олмайди. Ҳушига келганда, мана, ўз уйи ҳовлисида турганига гувоҳ бўлди…

Нимага булар йиғилиб хурсандчилик қилишмоқда унда?..

Шу саволни кўнглидан ўтказди ҳамки, ўнг елкасига аллақандай оғир юк тушгандек бўлди. Сўнгра кимдир қулоқлари остида оҳиста шивирлади.

— Хотининг Нилуфар турмушга чиқяпти-ку! Билмасмидинг? Ёдингдан чиқдими? Куни кеча эслатдим. Шунинг учун келдинг-ку бу ерга!..

— С-сен кимсан? — сўради Тилаволди беихтиёр ортга тисланиб. — Нега елкамга ўтирволдинг? Туш пастга!

— Мен қўриқчи фариштангман, — дея жавоб қилди юк эгаси. — Қўрқма. Мен сени балолардан асраб тураман.

— Балолардан асрармиш, — юзини терс буриб ғудранди Тилаволди. — Авария бўлганимда қаердайдинг? Асрамадинг-ку жонимни!

— Ўзинг айбдорсан, — деди фаришта. — Худойимнинг ғазабини қўзғамаслигинг керак эди. Тириклигингда на намоз ўқидинг, на Оллоҳни ёдга олдинг, на унинг ғазабидан қўрқдинг. Ўша куни ҳам зиёфатдан келаётгандинг. Молдек бўкиб ароқ ичгандинг. Хўш, шундаям мендан, Оллоҳдан паноҳ кутганмидинг? Қурони Каримни, пайғамбар ҳадисларини ўқиш керак эди. Бандачиликни эсдан чиқармаслик керак эди. Жон бечораликда умр кечириш керак эди, эркак…

* * *

Тилаволди фариштага жавобан ҳеч нарса демади. Дегани билан барибир яна ўзини айблайди…

Демак, ҳамма айб ўзида экан. Ким қўйибди худонинг хоҳишига қарши боришга? Йўқ, нега унда арши алода эмас? Ўлганлар Оллоҳнинг ҳузурига кетишмайдими? Ҳа-я, эшитгани бор. Оллоҳнинг ҳузурига тақвода бўлганлар, пайғамбари, Яратганнинг хоҳиш-иродасини унутмаганлар, жаноза ўқилганлар борса керак. Бундан чиқди унга жаноза ҳам буюрмабди. Шунинг учун икки дунё оралиғида қолиб кетибди…

— Фаришта, — беихтиёр қичқириб юборди Тилаволди ичкаридан бошига узун оқ рўмол ташлаганча уч-тўрт хотин-халаж қуршовида ҳовлига чиқиб келган хотини Нилуфарга кўзи тушгани ҳамоно. — Хотиним нимага бировга турмушга чиқади? У менинг хотиним-ку! Нега менга хиёнат қиляпти?..

Фариштадан жавоб бўлмади. Тилаволди силкина-силкина фариштани қидирди.

Йўқ, ўнг елкаси енгиллабди. Демак, фаришта уни тарк этибди…

— Худойим, — дея кўкка боқиб нола қиларди Тилаволди ҳануз хотин-халаж қуршовида кўча юзида турган юк машинаси томон оҳиста юриб бораётган Нилуфарнинг ортидан қолмай. — Нимага Нилуфарим бошқага тегиб кетяпти? Қачон қараса, қулоғимга «Сиздан бошқаси мен учун ҳаром», дея тавалло қиларди-ку! Айтганлари ёлғонмиди? Ё менинг пулларимга учгандими? Шунинг учун хотин бўлиб юрганмиди? Нимага хиёнатга қўл уряпти? Нима учун сен жазосини бермаяпсан? Нега мени шундай шармандаликка тик қаратиб қўйиб ўзинг сукутга толдинг?..

Ҳа-а, энди англамоқдаман. Ёруғ дунёда берилган вадалар, солинган аюҳаннослар, тиз чўкиб тазим қилишлар, кетма-кет ҳадя этилган бўсалар, лаззатли онларнинг бари дунёнинг ўзига ўхшаб ёлғон экан-да!?.

У ҳолда нега муҳаббатни яратдинг? Мендайларнинг олдига похол солиш, аҳмоқ қилиш учунми?..

Ишон, бир мулладан эшитганим бор. Нимаймишки, эр-хотиннинг бири ўлса, тирик қолганига ҳаром ҳисобланармиш. Буни ҳам ўша мулланинг миясига ўзинг қуйганмидинг, эй худо?..

Ахир… Ўзинг эмасмидинг муҳаббат абадий дея мен шўрликка уқтирган? Қани ўша абадий муҳаббат? Ана, қара, жондан севган хотиним, менсиз бир қултум сув ҳам томоғидан ўтмаган хотиним бошқанинг этагидан тутганча кетмоқда! Нима қилай? Йўлини тўсайми? Тўса олмайман. Негаки, сен мени аллақачон арвоҳга айлантириб қўйгансан. У мени кўрмайди, эшитмайди, ҳис этмайди. Ғамига ҳам келмайди. Эрининг қўйнига киради-ю, дунёни унутади…

Эссиз! Мен энди-энди англаб етяпман. Илгари кўзларим кўр, қулоқларим кар бўлган экан. Ёлғончи, қасамхўрларнинг ошёнига айланган ёлғон дунёнинг жозибасига учганча яшабман. Севаман дейишса, гўё еттинчи осмонга қанот бойлаб учибман…

Адашибман! Қаттиқ адашибман! Мен… Мен энди бу дунёсига қайтмас бўлдим.

Кўнгилгинам куйиб кетди, худойим! Бундан буён хотиржамлик ато эт! Арвоҳга айлантирган, гулдек хотинимга мени ҳаром қилган ҳам ўзинг! Энди хотиржамлик ато эт! Боқий дунёимни бер!..

Ёруғ дунёйингда муҳаббат йўқ экан. Бу дунёингда садоқат, меҳр-оқибатнинг бир пулчалик қиммати йўқ экан…

Мени олиб кет бу хилқатлардан, худойим! Олиб кетки, ҳеч қачон бу ёлғонга қоришиқ қалбларга, саробимга тўйинган бағирларга қайтмайин!

Ўзинг билан қолайин! Фақат ўзингга юкинайин! Ёлғиз ўзингга топинайин! Биргина ўзингни севайин, суяйин, ишонайин! Фақатгина ўзингдан умид қилайин!..

Тилаволди ҳайқира-ҳайқира юк машинаси то кўздан ғойиб бўлиб кетгунча чопиб борди. Сўнгра бирдан тўхтади.

Бир муддат бошини эгганча ер чизиб турди-да, қулочини ёзди.

Шу заҳоти уни фаришталар ердан юқорига кўтариб олишди.

Тилаволди худди оппоқ булут шаклига кирди ва осмон-у фалакка сингиб кетди.

“Болаларингизга ўқиб беринг” “БЎРИ БИЛАН СИЧҚОН”

Оч Бўри подадан бир қўйни судраб Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга. Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап, Тилкалади кўзи тўлганча қонга....

Маликамиз романтикага қарши!

Яна ҳар хил хаёлларга бориб юрманг: мен хотинимдан шикоят қилмоқчи эмасман. Худога шукур, беш йилдан бери бинойидек яшаб келяпмиз. Фақат... шу келингизнинг ўта реалистлиги, ҳисоб-китобга ўчлиги бор-да... Ахир инсон сал гўзалликка, орзу-ҳавасга, борингки... романтикага мойил бўлиши керак-ку?...

Яҳшилик

“Бир куни менинг қабулимга ёши олтмишлардан ўтган киши ўзининг тахминан ёши ўттизларда бўлган ўғли билан кирди. Йигит отасининг қўлидан ушлаб олган, унга ниҳоятда ғамхўр эди. Унинг уёқ-буёқларини тузатиб қўяр, унга беҳад эътиборли эди. Унинг отаси бемор экан. Уларнинг муаммосини сўраш ва анализларга кўз ташлаш асносида отасининг ҳаракатлари...

ФОЛБИННИНГ КАСРИ…

Сония фолбин рўпарасида ўранибгина ўтирган ёшамол аёлнинг кўзларига қаттиқ тикилганча, фол кўрарди. Ичида нималардир деб пичирларди-да, қўлидаги тасбеҳ билан аёлнинг елкаси, белларига уриб-уриб қўярди. Сўнгра оғир уф тортиб бошини норози силкитиб-силкитиб оларди. — Вой Худойим, — деди ниҳоят пичирлашдан тўхтаб. — Уйингизни инсу жинслар ўраб олган,...

ҚАПЧУҒАЙ ҚАРОҚЧИСИ…

Аёл ўзининг нафосати, назокати, ибоси билан гўзал. Надоматлар бўлсинки, бази аёлларимиз ўзларининг чиркин мақсадлари йўлида мана шу буюк номга доғ туширишдан-да тойишмайди… * * * Шаҳардаги сершовқин бозорда ҳаёт қайнайди. Олди-сотдининг тобини олганлар жонини жабборга бергудек қичқириб нуқул харидор чорлайди. Олдинга чўзилган қўллари ҳавода...

«АЁЛЛАР САЛТАНАТИ»НИ БОШЛАБ БЕРГАН КЎСЕМ СУЛТОН

Кўсем султон (1590–1651) Усмонийлар сулоласи султони Аҳмад I нинг биринчи ёки иккинчи хотини ҳамда султонлар Мурод IV ва Иброҳим I нинг онаси. Ўғиллари ҳукмронлик ҳилган даврда волида султон мартабасини эгаллаб, Усмонийлар империясисдаги энг нуфузли аёллардан бири саналган ва «Аёллар салтанати» деб аталадиган даврни бошлаб берган. Бу даврда...

Адибнинг сўнгги нуқтаси

Кунлардан бир куни ҳаётида рўшнолик кўрмаган бахтиқаро бир йигит ўз жонига қасд қилишга қарор қилди, тўғрироғи, ўзини отмоқчи бўлди.Йигит бахтсиз бўлиш билан бирга жуда уятчан ҳам эди. Шу боис бирор зотнинг этиборини тортмаслик ва безовта қилмаслик учун ўзини ўлдириш мақсадида қабристонни танлади. Худкушликни қоқ ярим тунда, ой тўлган кечада...

Йетим ва ногирон кизалок хакида

Автобусда одам унчалик коп емасди. Бекатда 35 йошлар атрофидаги башанг кийинган айол автобусга чикди. Кун жуда иссик, аксига олиб хамма жойлар банд Факат оркарокдаги ориндикларнинг бирида 14-15 йош атрофидаги кизча жимгина кочани томоша килиб кетарди. Айол оша томонга юрди....

Жума куни масжиддаги кутилмаган ҳолат.

Ўғлим энди 5 ёшни қарши олди. Аммо илм ўрганишга чанқоғи сероб. Намоз ўқишни севади... "Мени ҳам масжидга олиб боринг", деди жума куни тонгда. Жуда ҳам севиндим. Боламга севгим ҳар қачонгидан ошди. Пешинга яқин йўлга, масжидга отландик. Ўғлимни елкамга ортиб, йўлда Саодат асрига оид ривоятларни айтиб келардим. Масжид дарвозасига яқин қолганимда...

Кайнонам ургатган бола парвариши боламдан айирди

Бекат. Анчадан буён автобус кутяпман. Узимни чалгитиб атрофни кузата бошладим. Бекатда мен ва либоси одми булса-да, узига жуда ярашган аёлдан бошка хеч ким йук......

Фикр қўшиш