АЯЖОН… / Саид АҲМАД

АЯЖОН… / Саид АҲМАД
АЯЖОН… / Саид АҲМАД


Поезд Тошкентга яқинлашган сари Қундузхоннинг юраги қаттиқроқ ура бошлади. Бундан икки йил аввал шу станциядан унга оқ йўл тилаб қолган она энди йўқ. У ўтган йили баҳорда туғруқхонада ўлган. Қизнинг назарида, она перронда ҳамон рўмол силкиб тургандек эди.
Поезд станцияга кириб келди. Перрон тўла одам. Ҳамма вагон эшигига қараб югуради. Улар орасида фақат она, Қундузхоннинг онаси йўқ, холос.

Қиз чамадончасини кўтариб вагондан тушди, одамлар орасидан туртина-туртина четга чиқиб, дадасини қидира бошлади. «Телеграмма етиб келмаганмикин» деб дилидан ўтказди Қундузхон. Йўқ. Дадаси одамлар орасида кўринмади. Онаси бўлса, албатта, чиқар эди. Гул тутиб кутиб оларди. Қизнинг атрофга жавдираб турган кўзлари хомуш ерга боқди. Қиз кўнгли ўксиди.

Не-не орзу-умидлар билан ўстирган фарзандининг балоғат ёшини кўролмаган оналар, фарзандлик қарзини ўтолмай армонда қолганлар қалбини тирнаб келган дарду аламини ифода қилиб бўлармиди.

Атрофни қувноқ кулгига тўлдирган мана шу одамлар орасидан Қундузхон бундан икки йил аввал йўқотган онасининг меҳрибон-мунис сиймосини қидиради. Қани у, кўзи ёриб, бир парча этда ўз истиқболини кўролган ва унга бахт тилаган она! Ёшлик йиллари унинг сочларини майда қилиб ўриб қўядиган меҳрибон қўллар қани? У энди абадиян йўқликка кетди.

Қундузхон бўшашиб чамадончасига ўтирди. Иягини кафтига тираб, бир нуқтага тикилганича хаёлга толди.

Она ўлди. Туғруқхона дояси қўлида йиғлаб турган чақалоқ ҳали кўз очмай она сутидан, висолидан бегона бўлди. У кунлари Қундузхон Москвада ўқишда эди. Бу қайғули хабарни қизига қандай қилиб билдиришни билмаган ота узоқ вақт сукут сақлади. Охири ёзишга мажбур бўлди.

Қундузхон ўзини ҳар қанча тутишга уринмасин, оғир йўқотишнинг азоби уни қийнар, эзар эди. Ёзги имтиҳонлар бошланди, бир фандан йиқилди. Қайта топшириш учун ёз бўйи тайёрланди. Яна ўқиш бошланиб, Тошкентга келолмай қолди. Уни фақат синглиси, ҳали на онасини ва на опасини кўрмаган чақалоқнинг аҳволи қийнар эди. «Онасиз ҳоли нима кечди экан?» Қундузхон фақат шу ҳақда ўйларди.


Қундузхон бош кўтариб атрофга қаради, одамлар аллақачон тарқаб кетган, уни тўрт сутка йўл босиб олиб келган поезд бир зумда бўшаб қолган. Газета киоскаси олдида сочига оқ оралаган, ўрта ёшлардаги бир хотин унга қараб турарди.

— Сиз Қундузхон эмасмисиз? Дарров танидим, суратингизга ўхшар экансиз. — Хотин тез-тез юриб келиб, у билан қучоқлашиб кўришди. Ҳали ўзини ўнглаб олмаган Қундузхон бу хотиннинг бағрида кўпдан унутилган ўз онасининг исини туйди.

Бир эслаб кўринг! Оналарда қандайдир бир ис бўлади. Болалик йилларимизда она бағрида эркаланиб ётарканмиз, димоғимизга ўрнашиб қолган ўша она исини катта бўлганимизда ҳам унутолмаймиз.

— Дадангиз зарур бир иш билан идорада банд бўлиб қолдилар. Ўзим чиқдим.

Қундузхон бир сўз демади. Бу хотин ким, нима учун у Қундузхонни кутгани чиқди. Бу тўғрида ўйлаб ҳам кўрмади. Она исидан маст бўлган қиз итоат билан унинг кетидан шаҳар майдончасига чиқди.

Ҳаво очиқ, куз офтоби тилла ранг япроқлар устида чақнар, тиниқ осмонда кумушдек ялтираб каптарлар учарди. Машина асфалт йўлдан текис сузиб, куз шамоли тўккан баргларни икки томонга учириб борарди. Машина ойнасидан баланд, ҳушқомат иморатлар лип-лип ўтиб турибди. Кўчалар гавжум, туғилиб ўсган, гўдаклик йилларининг энг беозор кунлари ўтган «Шарқ» кинотеатри олдидан ўтаркан, Қундузхоннинг кўз олдида яна ўша мунис-меҳрибон онанинг ёқимли сиймоси гавдаланди.

Машина курант рўпарасидаги уч қаватли бино олдида тўхтади. Хотин чамадонни қўлига олиб ерга тушди-да, Қундузга йўл берди. Катта дарвоза олдидаги саҳнда ўртоқлари билан ўйнаб юрган икки ёшлардаги қизча югуриб келиб хотинга ташланди.

— Танияпсизми? — Хотин Қундузга ўгирилди, — Синглингиз Лолахон.

Қундузхон қизнинг кўзига қаради-ю, унда ўз онасининг кўзини кўрди. Юраги тез уриб кетди. Қизчани кўтариб бағрига босди. Лола ётсираб ўзини четга тортди ва хотинга қараб талпинди.

— Вой, опанглар-ку, Москвадаги опанглар-ку, — деди хотин Лолани бағрига босиб.

Лола кўзларини катта-катта очиб Қундузга қаради.

— Менга нима олиб келдингиз?

— Сенгами, анча нарса олиб келдим.

— Ухлайдиган қўғирчоқ ҳам олиб келдингизми? Қундуз жавоб ўрнига унинг юзидан ўпди.

Уйга киришди. Хотин ичкари хонага кириб йўл-йўл халат кийиб чиқди-да, стол устига ёйиб қўйилган дастурхонни очиб юборди.

— Қундузхон, аввал бир душга тушиб оласизми-а?

— Майли, — Қундузхон гўё сеҳрлангандек жавоб берди.

Вақт жуда тез ўтарди. У душдан чиқиб артинаёттанда ҳам «бу хотин ким, нега мунча меҳрибончилик қилади?» деган савол миясидан нари кетмасди. Хотин кирди, қўлидаги хитой шоҳисидан тикилган халатни унинг елкасига ташлар экан, қўшиб қўйди:

— Размерингизни билмадим. Кенгроқ бўлса тузатиб берарман.

Шу пайт Лолахон ҳали енги ўрнатилмаган кўйлакни этагидан судраб кирди.

— Опа-чи, опа, аям менга кўйлак тикиб бердилар. Жудаям кўйлагим кўп. Қизил кўйлагимни кўрсатайми?

Хотин югуриб келиб унинг қўлидан кўйлакни олди.

— Вой, қизим тушмагур-э, ҳали битгани йўқ-ку. Қундузхон турган ерида қотиб қолди. Синглисининг «аям», бу хотиннинг «қизим» дейиши унинг қулоғига ўқдек қадалди. Демак, демак, у…

Қундуз юзини панжалари билан беркитиб, ичкари уйга югурди, ўзини каравотга ташлаб, йиғлаб юборди. Унинг кўзи олдида яна она гавдаланди. У қизига хомуш термилар, нимадир демоқчи бўлгандек лабларини жуфтлаб турарди. Қундуз кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетган ёстиқни суриб қўйиб, ўнг ёнбошига ағдарилган эди, деворда, зарҳал рамкадан кулиб қараб турган онасининг суратига кўзи тушди.

Эшикдан мўралаб турган Лола ҳайронликда кўзини пирпиратиб, орқасига қайтди.

— Ая-чи, ая, опам йиғлаяптилар.

Хотин хомуш ўтириб қолди. Электр чойнагининг жўмрагидан париллаб буғ кўтарилар, тўлқини адашган радиоприёмник муттасил хириллар эди.

— Сиз ҳам йиғлаяпсизми? — Лола хотиннинг елкасига осилди. Хотин қизчани тиззасига ўтқазиб, унинг бошини силади.

— Бошингиз оғрияптими?

— Ҳа, қизим, бошим оғрияпти.

Хотин машаққат билан ўрнидан турди-да, аста-секин юриб Қундузхон ўтирган уйга кирди. Қундузхон ҳамон онасининг суратига термилиб, хомуш ўтирарди. Хотин ҳам суратга қаради.

«Қани эди, ўз болаларингга ўзинг бош бўлсайдинг, бахтини кўрсайдинг. Мен сенинг бахтингга шерик бўлмоқчи эмасдим… Сенинг йўқлигингни билдирмасам, болаларинг аёзда совқотмаса, кири ювуқсиз, қозони осиқсиз қолмаса, дейман. Уларни ўзинг ният қилгандек тарбия қилсам, дейман. Байрамларда, тў-ю тамошаларда ўксинмаса, етимлиги билинмаса, дейман…»

Хотин рўмолининг учи билан кўз ёшларини артиб олди-да, қўлини Қундузхоннинг елкасига қўйди.

— Ҳаммасига тушунаман. Оғир, жуда оғир. Бироқ менга ҳам… Ўзганинг фарзандига она бўлишдек оғир иш йўқлигини биламан.

Хотин юрагини тўлқинлатиб турган фикрларни айтиш учун сўз тополмади. Хўрсинди.

Дарҳақиқат, она ўз боласини шўхлик қилганда уришади, вақти келганда жазо беради. Аммо ўзганинг боласига шундоқ қилиб бўладими. Уларга оналик қобилиятининг энг нозик воситалари билан ёндашмоқ керак.

Ўгай оналар ҳақида эл оғзига тушган турли-туман латифалар, чидаб бўлмас таналар тушунчамизга елимдек ёпишиб қолган. Бу муносабатлар ҳамон улар хизматини камситиб келади.

Қундузхон кечки овқат вақтида ҳам хомуш ўтирди. Ечиниб ўрнига ётаркан, томоғини бўғиб келаётган алам ва изтиробни қайтармоқчи бўлиб ҳарчанд уринса ҳам бўлмади. Бегона хотинни она деб аташга тили бормас, бунга уни мутлақо ҳуқуқсиз деб биларди.

Қўшни хонада чироқ ўчди. Девордаги соат ўн бир марта занг урди. Хотин ҳамон ухлолмай, уй ичида куймаланиб юрарди. Лоланинг ижирғаниб йиғлаган овози эшитилди. Яна чироқ ёнди.

— Вой, қизим, иситманг бор-ку. — Бу хотиннинг овози эди.

Қундуз шошиб, ёстикдан бош кўтариб, қулоқ солди. Шкаф эшикчаси ғийқиллаб очилди. Оёқ товуши. Лола ҳамон инграрди.

Қундуз қия очиқ эшикдан қўшни хонага қаради. Хотин Лоланинг қўлтиғига қўйган термометрни олиб чироққа солиб қаради-да, уни бир силкиб стол устига қўйди. Лоланинг каравотчасига энгашиб, унинг кўз милкларини йириб кўрди ва кўтариб, уйнинг у бошидан бу бошига юра бошлади.

Қундуз ўрнига келиб ётди. Ўзганинг фарзандида ўзига нисбатан фарзандлик ҳиссини қўзғатолган хотинга юрагининг аллақаерида муҳаббат учқуни йилт этиб кетганини сезмай қолди.

Кўзини уйқу босди.

Дадаси ишдан кеч қайтди. У иш кийимини ечиб, болаларини уйғотиб юбормаслик учун оёқ учида юриб Лоланинг каравоти тепасига келиб энгашди.

— Қундузхон келди.

— А?! — У хотинининг кўзига қаради.

Унинг бу қарашида уч мано бор эди. Бири, кўпдан соғинган қизини кўришга шошилиш, иккинчиси, севган онасидан ажралган қизнинг изтиробли ҳолатини кўришга юраги дов бермаслик, учинчиси ўгай онага бўлган муносабатда бирон кўнгилсизлик бўлмаганмикин деган шубҳа эди.

— Ухлаяпти, — деди хотин у ётоқ эшигини очаётганда, — Безовта қилмай қўя қолинг, чарчаб келган, ухласин.

У овоз чиқармай бир йўталиб олди-да, ичкари кирди. Стол устидаги кўк абажурли чироқдан Қундузхоннинг юзига ҳавойи бир нур тушиб турарди. «Онасининг ўзи, кўзи ҳам, юз тузилишлари ҳам худди онаси…» дея дилидан ўтказди ота.

Эр-хотин аллавақтгача ухлаёлмади. Эр тез-тез папирос чекар, хотин эса Лоланинг тепасидан нари кетмасди.

Қундузхон уйғонганда, дадаси катта тошойна олдида юзига совун кўпигини суриб, соқол олаётганди. У апил-тапил кийиниб дадасининг олдига чиқди.

Ота ойнадан қизининг аксини кўриши билан қўлидаги буюмларини ташлаб, уни бағрига босди.

Қундуз, гўё шу икки йил ичида ҳеч қандай воқеа бўлмагандек, ўзини қувноқ тутди.

— Қизим, дадангдан хафа эмасмисан?

— Нега хафа бўлай, жуда тўғри қилгансиз…

Улар стол атрофига ўтиришди. Дастурхонда хонаки печенелар, атиргул нусха торт ва турли хил мевалар бор эди.

— Аянг сенинг келишингга уч кундан бери тайёрланади.

Аянг сўзи Қундузхоннинг қулоғига ғалатироқ эшитилди. Лекин ота олдида ўзини тутди. Сездирмади.

— Ишга кетадиган вақтим бўлиб қолди, аянг Лолани докторга олиб кетган эди, сен бир оз дам ол, ҳозир келиб қолар.

Ота тез-тез кийиниб, уйдан чиқди. Қундузхон ёлғиз қолди. У бир оз хаёл суриб тургач, ичкари уйга кириб, гардеробни очди. Кичик илгакчаларда Лоланинг текис дазмолланган кўйлаклари, кичик уйга кирди, унда Лоланинг ўйинчоқлари. Хоналарнинг ҳаммаси озода, дераза пардалари оппоқ, уй анжомлари йилтирарди. Ҳамма ёқда дидли, меҳрибон хотиннинг қўли сезилиб турарди.

Қундузхон йўқотган онасини яна топгандек бўлди, бу хотинда ўз онасини — унинг меҳру муҳаббатини кўрди.

Нариги уйдан Лоланинг овози эшитилди. Қундузхон югуриб чиқди. Хотин қўлидаги буюмларни столга қўяётган эди.

— Дадангиз кетиб қолдиларми?

— Ҳозир кетдилар. Лола тузукми, аяжон?

Хотин турган ерида донг қотиб қолди. Қундуз уни аяжон деб атади, у ё янглиш эшитдими?! У хурсандлигидан энтикди. Бу сўз унинг юрагига илиққина бориб тегди. Она кўнгли тоғдек кўтарилди. У бахтдан энтика-энтика Қундузхоннинг бошини силар, эркаларди.

Қундуз унинг оғушида она исидан маст бўлиб кўзларини юмди.

Сафардаги ходиса

Бир йигит бемор ётган кариндошининг холидан хабар олиш максадида йулга чикибди. Кулида иккита нон, мева-чеваси бор. Бирмахал,тутзор буйлаб секин кетаётганида тут тагида йиглаб утирган бир кимсага кузи тушибди......

ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИ ҲАМШИРАСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Биринчи фасл * * * Уни палатага олиб киришгандаёқ вужудим алғов-далғов бўлиб кетганди. Қош-кўзлари худди кавказлик йигитларники каби қалин ва катта-катта эди. Шундай йигитнинг инсултга учраши менга жуда алам қилди. Билмадим…...

​АТИРГУЛНИНГ ҚОНЛИ ИЗИ

Маҳаллий поликлиникадан келган ҳамширани кўрган Нодира хомуш тортди. — Ассалому алайкум, бекорга овора бўлибсиз-да, — деди у ерга қараб. — Овораси борми, бу менинг ишим-ку, синглим. Душанба куни назоратдан ўтиш учун боришингиз керак эди, бормадингиз?...

Котил ота кисмати…

Котил ота кисмати…Достимиз дилидеги дардлар…!!! Барчага малумки киракашлик оила тебратиш,фарзандларнинг токис камоли учун енг кийин ва ночор ишлардан бири. 35 йил колим рулда болди.Тонг сахардан то ярим тунгача козларим толиб тирикчилик учун киракашлик килиб пул топардим.Базида фарзандларимга отанг нима иш килади дейишса киракаш деган созни кандай...

Борингизга шукр, ОТА!

Яқинда бир даврада ёши улуғроқ аёл «Нега оилавий муаммолар авж олиб кетаяпти, биласизларми? Биз — аёллар, оилада отанинг ўрнини йўқотиб қўяяпмиз», деди. Ҳақ гап. Зеро, отанинг оиладаги ўрни нафақат бўлак, юксак ҳамдир. Кўчада ўтинчи, уйда султон Қадимда бир ўтинчи бўлган экан....

БОЛА ЎҒРИСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Мадина энди ҳеч қачон эркак зотига ишонмайди. Бети қурсин уларни. Ёнингда: «Ўлдим-куйдим, сендан бошқани кўрсам, кўзим тешилсин!..» деяверишаркан-у, остона ҳатлаб кўчага чиқишлари билан ҳамма нарса эсларидан чиқаркан… Тўғри, Мадина Қўчқоралидан неча йилдан берисига фарзандли бўлолмаяпти....

Телефон ичидаги дадам келдилар! (психолог қабулидан лавҳа)

"Мен беш йил давомида Корея давлатида ишладим. Шу муддат ичида уй қурдим, машина олдик, орада келиб кетиб турдим ва учта фарзандли бўлдик. Шартномам муддати тугалланганлиги учун уйга қайтдим. Фарзандларимни интернет орқали кўриб, гаплашиб турардим. Аммо, мени тез-тез телефонда кўриб туришган бўлсада, бироз бегонасирашди....

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ ҲЕЧ КИМ ТАНИМАЙДИГАН ОПАСИ…»

Бу аёл ҳақида машҳур сериал «Муҳташам юз йил»да ҳам ҳеч нарса дейилмаган. Тарихда эса у мавжуд фигура. Тарихий манбаларда ёзилишича, Хафса Хоним Султон исмли бу аёл усмонийларнинг ўнинчи султони Сулаймоннинг тўнғич опаси ҳисобланган. У яничарлар орасида алоҳида ҳурмат ва эътиборга эга бўлган....

Отани норози қилган ўғил

Фазл ибн Яҳё Бармакийнинг кўкрагида кичкинагина оқ доғ пайдо бўлиб, у бундан қаттиқ қайғуга тушди. Биров сезиб колмасин, деб ҳаммомга ҳам кечаси борадиган бўлди. Бир куни ходимларини йиғиб: "Шу кунларда Ироқ, Хуросон, Шом ва Форсда энг кучли табиб ким?” -деб сўради. Ходимлар: "Форс Жосалиқ!” - деб жавоб беришди. У Форсга одам юбориб, ҳаким...

Маринанинг «ошиклари»

Ретсидивист Николай Редкин озининг навбатдаги муддатини умумий тартибдаги колонияда отади. Унинг Пермда яшовчи Марина исмли келишган таниши бор еди. Николай уни оз каллиги деб хисоблар ва амнистияга тушиб, озод болгач, уйланиш учун айолникига бориб, янги хайотни бошламокчи еди. ...

Фикр қўшиш