МУШУКЛАРНИНГ СУЛТОНИ (ҳажвия)

МУШУКЛАРНИНГ СУЛТОНИ (ҳажвия)
МУШУКЛАРНИНГ СУЛТОНИ (ҳажвия)


Маллача момомнинг айтишича, мен крутой қизлардан эканман.
"Вой, момо, менинг қизлигим қоптими? Анави оғзингдан қонинг келгур қозоқи малла неча марта номусимга теккан. Мана, энди тўртта болага она бўлэ-эб ўтирибман.”, десам, маллача момо кулиб: "Вой ўзимнинг султоной қизим-эй, бир шоирнинг "Ойдай тўлишган жувон қиздай ширин бўларкан” деган шерини эшитмаганмисан дейман? Қара, юнгларингнинг ҳурпайганини! Думингнинг ўзиям манаман деган эркакка сени қиздай қилиб кўрсатади”, деб кулди…

Шундан кейин ўзим ҳам ўйлаб қолдим. Кўзгуга боқдим. Гарчи шимпанзе оғалар каби кўзгудаги аксимни таний олмасам-да, барибир кўнглим ҳайитдагидай кўтарилди. Кўзгудан жа кетворган, кўзларим мовий, думлари отникиниям чангида қолдирар инастранка мушук менга қараб турарди. Маллача момомнинг гапларидан ўзимча хулоса қилиб, ўша кўзгудаги ўзим эканимни миямга тозза сингдирдим…


Воҳ, шундай келишган қиз эканман-у, кўчада қаёқдаги қозоқи малла эркакларга сиримни бериб юрибман экан-а!..

Э, эгачи, мушукларга осонмас. Кўчада қолса, совуқдан ё очликдан ўлиб кетади. Яхши хўжайинга тушса, куни туғади. Ёмонига тушса-чи? Қуриб кетсин. Нервний бўп қолади…

Мана, мен уйимдаги хўжайкамдан сира нолимайман. У кишиям менга ўхшаб инастранкайкан. Буни ўзбекча сўзларни бузиб-бузиб гапиришидан сезиб қолганман…

Нима? Ўзбекчани қайдан биласан дедингизми? Вой-бў-ў! Оповси, мени Султон деб қўйибди. Қозоқчани билган, ўзбекчани билмайманми? Менинг момо-холаларим-чи, ҳов ўша Сулаймоншоҳ давридаги манаман деган Эсма султонларнинг саройида сичқон-каламуш овловчи бўлиб ишлашган. Маллача момом гапириб берган. Жа серсавлат, кетворган султонлар бўлишган экан. Тўғри-да, саттанг-а подшолар саройида сичқон-каламуш овловчи бўлиб хизматга жойлашиш осонаканми?!. Унақа жойларга дуч келган мушукни олаверишмайди. Бизга ўхшаган султонзодаларнигина олишади…

Ҳа, хўжайка жуда меҳрибон, куйинчак. Кўп марта дугоналарига гапирганда эшитганман. Менга ўхшаган олий зотли мушукларни яхши кўраркан. Шунинг учун бўлса керак нуқул оғзимга бир-биридан мазали овқатларни тиқади. Ейман, миннатдор бўламан. Ўзбекча гапира олмаганим учун лабларимни ялай-ялай раҳмат айтган бўламан…

Аммо хўжайканинг эридан куйганман. Қандайдир ғалати нусха. Довдирроқми-ей, касалмандми-ей! Қачон қараса, хўжайкам шўрлик тепасида парвона бўлиб укол қилади. Менимча бу нусханинг томи кетган. Жиннихонадан чиққан бўлса керак. Негаки, нуқул мазали овқатга оғзим тегди дегунча онамдан сўкади. Фақат онамдан сўкади. "Ҳей, сен жиннисифат, менинг онамни кўрганмидинг? Онам қайда-ю, сен қайда?!. Ҳа оғзингдан қонинг келгу-ур! Қирчинингдан қийилгу-ур! Носингга тиқилиб ўлгу-ур! Тракторнинг тагида қолгу-ур! Жувонмарггина ўлгу-ур! Онамни сўккунча тилгинанг узилиб тушса бўлмасмиди?!.”, деб бақиргим келади-ю, тилимни тияман. Чунки барибир у "тупой”. Менинг тилимни тушунмайди…

Шу хўжайинни эсласам-чи, қўшни подезддаги Маркиза деган ёввойи мушук кўз олдимга келади. Уям хўжайинга ўхшаб тупойроқ. Қачон қараса, иккиқат, қачон назар солсам, туғадиган…

Уят, бет деган нарса йўқ. Маҳалладаги жами эркак мушукларминан дон олишиб чиққан. Ҳе ўл, фоҳиша! Аёл деган сал тортинчоқроқ, ҳаёлироқ бўлса-да…

Йўқ, тамом! Агар хўжайин яна бир марта онамдан сўкса-чи…

Ҳа, онамдан сўкса…

Носқовоғини яшириб қўйиб зир югуртираман.

Югуртирмасам…

Югуртирмасам, қасам ичиб айтаманки, султон отимни Маркиза қўяман!

Ишоновринг, оповси!

Мя-у-у-у!!!

Фазилатли она

Ҳали уч ёшга тўлмаган қизча онасининг орқасидан кийимини тортқилаб: - Ойижон, бугун Жаннатда қаср қурмаймизми? деб қолди. Менимча янглиш эшитдим шекилли дедиим....

Шафтоли ва пўртахол (Ҳикоя)

Асал ойи айни авжида эди. Янги алвон гилам, кунгурали пардалар квартирани безаб турар, ошхона ёғоч панелининг туртиб чиққан жойига қалай қопқоқли олти дона пиво идиши қўйилганди. Ёш келин-куёв ҳали ҳам ўзларини самода сузиб юргандек ҳис қилишарди. Униси ҳам, буниси ҳам "ариқ бўйидаги ўтлар орасида наврўзгулнинг сарғайганини" кўрмаганди; агар...

Муҳаббат синиқлари

Унинг яна юраги ғашланди. Кўксини нимадир куйдирди. Шу пайт эрининг телефони жиринглади. Аёлнинг тилка вужуди жамланиб, қулоққа айланди, гўё. Шамсиддин эса катта, юпқа, ялпоқ телефони устида бармоқ юрғизаркан, оғзини очмасдан димоғида кулди. Мухлисадан ҳам яқинроққа айланган ҳамроҳини қулоғига босганида ҳам ўша ҳолда ҳирингларди....

Хикоя: Юракка санчилган соз

Дамир Султонович инкиллаганча орнидан тураркан залворли гавдасининг козгалишидан отирган стули огир гичирлаб кетди. У ок оралаган жингалак сочларини коли билан оркага тарар екан, чукур ух тортиб койди. Хакикатан хам, кейинги пайтларда Дамир Султоновични ойок огриги безовта киларди. Дамир Султонович йок-бу йокдан сухбатлашиб отирган ешик огаси...

АРОСАТЛАР ОРОЛИ… (1-қисм. Биринчи фасл)

ШАРИФА Куз келиши билан япроқларидан айрилиб, мен каби бошлари эгилган дарахтларга боқарканман, вужудим титраб, аламларим баттар жунбушга кела бошларди. Ер билан битта бўлган сарғиш хазонлар етимликда ўтган умримни ёдга солиб, асабий лаб тишлардим. Автобуснинг беланчак каби бир маромда тебранишига ҳам этибор бермасдим. Хаёлан ўгай отам Нурмат...

Интернет севги ёки телефонга қарамлик

Ҳозирги кунда интернет орқали танишув урфга киргандек гўё. Бази ёшларимиз учун бу ҳолат оддийдек кўринади. Лекин бундай танишувларга жиддий қарамай, кўнгил ойнасини синдираётганлар ҳам орамизда йўқ эмас.  "Мен интернет орқали бир йигит билан танишиб қолдим....

Нияти ёмон келиннинг жазоси

Янги келин бало чикди. Чирой-буёк, ширинкалом билан эрнинг бошини айлантириб, онага карши куйди, бу билан «остонаси тилло уй»нинг янги бекаси кимлигини исботлаб куйди узича......

Мусофирлар такдири.... (6 кисм)

Айнурь каттик калтак ейишига карамай, бу ердан чикиб кетишга муваффак булди. Дом малюткага бориб боласини топишга уриниб курди. Лекин унинг боласини номи билан бирорта жойда гудак руйхатдан утмаганди. Кимдир унга узбеклар, киргизлар диаспорасига мурожаат килишни маслахат берди. Хайриятки, саховатли, яхши кишилар бор экан, у боласини топди......

ВАҲШИЙЛАР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Тошкент шаҳрининг чекка мавзеларидан бирида сукунат ҳукмрон эди. Ўрта бўйли, мовий кўз Мадинагина истар-истамас кўп қаватли уй томон юриб борарди. Хаёллари чалкаш, кўнглида ғашлик аломати сезилади. Миясида фақат бир савол чарх уради. "Нега чақирди экан? Наҳотки, тўй қилиб уйланишга қарор қилган бўлса?..”...

Қиссадан ҳисса: «КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШНИНГ ХОСИЯТИ…»

Бир одамнинг ўғиллари ҳадеганда бир-бирларини арзимас хатоликларда айблаб, ҳақоратлашдан, аразлашишдан, муштлашишдан, нафратланишдан тийила олишмас экан. Охири отасининг тоқати тоқ бўлибди-ю, уларни ёнига ўтқазиб, бир ривоятни айтиб берибди. — Ривоят қилишларича, — дебди кексайиб, мункайибгина қолган ота кўзлари ёшланиб. — Ҳазрати пайғамбаримиз...

Фикр қўшиш