“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “АРВОҲ…” (Юраги заифлар ўқимасин)

“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “АРВОҲ…” (Юраги заифлар ўқимасин)
“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “АРВОҲ…” (Юраги заифлар ўқимасин)


Тарихдан малумки, катта шаҳарларда маньяк ёки серияли қотиллар, рецидевистлар пайдо бўлса, мутасаддилар комендант соати элон қилади. Шу йўл билан жиноятчиларнинг дастидан аҳоли вакиллари зиён кўришига барҳам берилади. Аммо Колумбияда на маньяк, на серияли қотил, на рецидевист бор. Ла Либертад вилоятига қарашли Пахарито шаҳрида эса болалар учун комендант соати элон қилинди. Ҳа, айнан болалар учун! Энди 1719 нафар одам яшайдиган бу шаҳарда 18 ёшга етмаганлар кечқурун соат 19: 00 дан эрталабки 5: 00 гача катталар кузатувисиз кўчага чиқмайди. Хўш, бунга нима сабаб бўлди?


Айтишларича, шаҳарда ниҳоятда бўйдор, ўта сирли ва қўрқинчли, бир қарашда одам соясини эслатувчи шарпасифат мавжудот пайдо бўлибди. У кечаси болалар ёлғиз-ярим кўчада юрган маҳал йўлига кўндаланг бўлаётганмиш.

— Мен ярим тунда ишдан қайтаётгандим, — дейди гувоҳлардан бири. — Нимадир бўлди-ю, таққа тўхтаб орқага ўгирилдим. Не кўз билан кўрайки, мендан тахминан ўттиз қадамча нарида жудаям новча, қорамтирроқ, соясифат-у, лекин худди одамни эслатувчи нарса қимирламай турибди. Қўрқув устун келдими, қадамимни тезлатдим. Анча юриб бориб яна ортимга ўгирилдим. Бу гал одамсифат соя менга янада яқинроқ масофада турарди. Қимирламасди. Ҳеч қандай овоз ҳам чиқармасди…

— Мен эрталаб мактабга кетаётганимда, — дейди маҳаллий мактаб муаллималаридан бири. — Ташқарида қуюқ туман тушганди. Бир маҳал шу туман орасида учта жуда бўйдор ва даҳшатли фигураларни кўриб қолдим. Улар қадам ташламаган ҳолда ердан бир метрча баландликда уёқдан буёққа қараб ҳаракатланишарди. Шу қадар қўрқиб кетдимки, мактабни ҳам унутиб уйимга ура сола қочдим…

Бир гуруҳ қулоқсиз ўсмирлар ҳам чала битган бино ҳовлисига киришганда, бурчакда улкан қора шарпа ўтирганига гувоҳ бўлишган. Улар қўлига ғишт олиб шарпа томон ирғитишган. Шарпа шу заҳоти юқорига кўтарилиб, худди одам шаклига кирган ва ўсмирлар томон юра бошлаган. Қўрқиб кетган ўсмирлар уй-уйларига қараб қочишган.

Ана шу воқеалардан кейин шаҳар мэри полиция маҳкамаси билан маслаҳатлашиб, шаҳарда болалар учун комендант соати элон қилишни мақул кўрди. Бу сирли мавжудотга қарши шаҳардаги руҳонийлар шуғулланадиган бўлишибди.

Ўғлингизга ҳаридор бўлиб келдик

Улар тўртинчи қаватдан жой сотиб олиб, илк бора айвонга чиқиб нонушта қилишарди. Йигитнинг кўзи рўпарадаги худди шундай айвонда кир ёяётган қизга тушиб қолди. У илгари ҳовлида яшаганигами, бундай ҳолни кўрмагани учунми, ғалати бўлиб кетди......

Телевизорни ишхонангизга опкетинг

Шом вақти. Эндигина 5 ёшга тўлган Лола онаси билан ўйнагиси келиб қолди. "Ойи, Ойижон, беркинмачоқ ўйнайлик. Мен беркинаман сиз топасиз, майлими? Она шоша-пиша овқатга сувни солди-ю, "Эй сени беркимачоғингдан бошқа дардим йўқми? Нари тур, бор ўйинчоғингни ўйна!” деди....

Ҳикоя: Хоин

Осмоннинг тоғларга туташган лаблари тобора олланиб жилмайганида туғиладиган қуёш ҳали ер юзини кўриб улгурмаган кезда уйқудан турилади қишлоқ деганларида. Эрта туришнинг барокати ўзгача — унуми баланд. Биринчи бўлиб сигиру қўйлардан хабар олиниб, жониворларга сомонми, сулусми, макка поясининг чопилганими берилади. Соғин сигирларга ва боқувдаги...

ҚАРЗ УЧУН БЕРИЛГАН ҚУРБОН

—Энди, синглим… Сиз аҳволимизни билмайсиз. Сурхоновлар билан қуда бўлиш дегани бизнинг мушкулимизни осон бўлиши дегани-да. Бунинг устига  нон синдирилган, фотиҳа тўйи ўтган, олганимизни олиб бўлганмиз, яна қарз… Гуласалдан ташқари еттитаси ейман-ичаман деб турибди…...

«Худо» ўзини сақлашга кучсиз қолди.

Россия полицияси котибияти хабар беришича Яҳва (Иегова) шоҳидлари сектаси азоси ҳисобланган, ҳозирда номини ошкор қилинмаган шахс, худоликни даво қилади. Ҳаммани кўз ўнгида ўз устидан бензин қуйиб ёқиб юборади. Бу иши билан «Худолиги»ни оддий бандаларга кўрсатмоқчи бўлади. Натижада қаттиқ куйишлик билан касалҳонага ётқизилади. Ўша ерда жон таслим...

Ногирон бахт

Остона ҳатлаб келган меҳмонларнинг ўзини бир оз ноқулай ва одоб билан тутаётганликларидан билдимки, яна совчилар. Ёшим ҳам йигирмадан ошаётгани сабабли анча кўникиб қолдим бу манзарага. Ҳар доимгидек, уларнинг кўзи тушмасиданоқ ўзимни ичкарига урдим. Биламан, орадан бир оз вақт ўтгач, ортимдан онам кириб келадилар. Менинг розилигимни сўраш ўрнига,...

КЕЛИН, СИЗНИ ЖУДА ЯХШИ КЎРАМИЗ!

Таҳририятга келаётган мактублар ранг-баранг. Кимдир қувончини бўлишган, яна кимдир янгиликлар ҳақида сўзлаган, бошқаси дардини айтган. Ана шундай хатлардан бири бизда чуқур эҳтиром уйғотди. Мактубни қайнопа йўллаган. Яни, унинг келинига бўлган ҳурмати, меҳри баён этилган. Улар гарчи қайғу исканжасидаги аёллар бўлса-да, ҳар иккиси ҳам ибрат қилиб...

ТУГАЛЛАНМАГАН РЕЖА

Омад бир келса, келаверади деб шуни айтсалар керак. Айни курилиш мавсуми болгани учунми йоки молларнинг сифати яхшилигиданми негадир шу кунларда Мансурнинг ишлари олга борайотган еди. курилиш моллари бозорида савдо килувчи савдогарларнинг айримлари хавас, айримлари хасад билан унининг ишини кузатишарди....

Қора сочли қаҳрамон

Очиғини айтсам, бу гал паришонхотирлик тўғрисида ёзмоқчиман. Ёзганларимдан паришонхотир кишилар хафа бўлишмайди, чунки улар паришонхотирликлари туфайли буни ўқишмайди. Одатдаги одам учун паришонхотир киши азоб-уқубатнинг ўзгинаси: у баъзида бошқаларнинг янгироқ калишини ўзиникидай бемалол кийиб кетаверади, бошқа бировнинг хотинини худди ўзининг...

Сурат (ҳикоя)

Дунёнинг ишлари доим шошилинч. Одатдагидек тик турганча нонушта қилаётган эдим. Онам одатдагидек қистарди: – Ўтирсанг-чи, болам. Бирпас ўтиргин. – Бўлди, кетдим....

Фикр қўшиш