АЙФОН (ҳажвия)

АЙФОН (ҳажвия)
АЙФОН (ҳажвия)


Телефон жиннисиман. Дўкондами, бозордами, янги телефон кўриб қолсам, тамом, ғимирлаб қоламан, юрагим бошқача уриб, юрсам ҳам, турсам ҳам ўша қурмағур кўз олдимда айланаверади. Эҳ, шунчадан бери қанақа телефонларни ишлатиб ташламадим! Лекин барибир кўнглим тўлмади. Ниятим битта. Айфонга етишиш. Афсуски, аканг қарағай қанчалик ишқибоз бўлмасин, бу телефонга кучим етмасди. Чўнтак кўтармасди. Айфонни тушларимдагина сотиб олар, ҳаммага мақтанардим. Тушлар ўнгидан келиши мумкинлигини Янгиобод бозорига борган куним билдим. Қарасам, қатор телефонлар сафини безаб орзумдаги Айфон турибди. Бир муддат унга ҳавас билан тикилиб турдим-да, гўёки ҳозироқ сотиб олмоқчи бўлган одамдек сотувчидан нархини сўрадим.

— Юз эллик минг сўм, — жавоб қилди сотувчи.

— Нима? — қулоқларимга ишонмай қайта сўрадим мен. — Қанча дедингиз?


Сотувчи мени қимматсиради деб ўйладими жавобини такрорлаб, кетидан қўшиб қўйди:

— Юз эллик минг сўм-у, лекин ками бор, ака!..

Хурсандлигимдан додлаб юбораёздим. Ахир… Бу жудаям арзон-ку! Дўконда айфон икки-уч милён туради. Бу эса… Тўғри, Хитойники экан. Аммо афт-башараси, ҳусни-жамоли дўкондаги икки милёнликдан сира қолишмайди. Катталигиям, тугмачалариям, жозибасиям ўша-ўша!..

Хуллас, бир юз йигирма минг сўмга орзумдаги айфонни сотиб олдим. Кўчага чиқарканман, атайин айфонимни қўлимда ушлаб, барчага кўз-кўз қилардим.

Автобусга ўтирдим-у, мақтангим келиб хотинимга СМС ёзиб юбордим. Негадир жавоб келавермагач, ММС ёзишни мақул кўрдим. Айфонлар Интернетга мослашган, ММС лар жуда тез ва аниқ кетади деб эшитгандим. Ўзимнинг суратимни танладим-да, остига «Сени жудаям севаман» деган сўзни тиркаб хотинимга юбордим. Бироздан кейин жавоб келди. Аммо хотинимданмас, қандайдир Адалат деган аёлдан. У менга «Аҳмоқ» деб жавоб ёзибди. Ҳайрон бўлиб, унгаям жавоб ёздим.

«Мени ҳақорат қилманг! Хотинимгайди бу ММС, адашиб сизга тушиб қолибди! Мен сизни танимайман…»

Бироздан сўнг тағин ўша Адалатдан жавоб келди.

«Затў мен сени яхши таниволдим. Агар яна бир марта аҳмоқлик қилсанг, эрим сени шунақа севиб қўяди, шунақа севиб қўяди…»

Ўша-ўша орзумдаги айфоннинг СМС, ММС ларидан фойдаланмай қўйдим.

Бу ҳам етмагандек, айфонимнинг музикасиям ўзимга ёқмади. Жуда бақироқ ва дағал экан овози. Музикасини уладим дегунча, собиқ қайнонамнинг товуши келгандай бўлаверади. Раҳматли қайнонамниям товуши шунақа дағал ва кучли, ёқимсиз эди. Ҳафсалам пир бўлиб музикаям эшитмай қўйдим.

Яқинда хотиним «Ойимдан бориб хабар олинг» деявериб ҳол-жонимга қўймади. Очиғи, бу қайнонамнинг минғир-минғири ёқмасди. Хотинимнинг райини қайтаролмай, қайнонам яшайдиган уйгача бордим. Локигин шайтон «подезди ёнига боргин-да, бошқа ёққа бурилиб кет, хотинингга «Ойинг уйда йўғакан» деб баҳона қиласан» деяверди. Шундай қилдим ҳам. Қарангки, энди бошқа ёққа бурилганимни биламан, айфонимнинг «Навигатор»и ишлаб кетди-ю, баланд овозда «Сиз манзилдан адашдингиз, чапга юринг» дейди-я, вей!..

Буям майли. Шу айфонни сотиб олгандан бери қўнғироқ қилишдаям сарсонман. Масалан, бир куни ярим тунда хотинимнинг мазаси қочиб «Тез ёрдам чилар олиб кетишганди. Эртасига айтилган баннисага қўнғироқ қилдим.

— Кеча сизларга бир мижозни олиб келишганди! — дедим мулойим овозда.

— Ҳа-а, ўша сизга тегишлимиди? — сўради дағдаға билан бегона эркак. — Кечаси билан адабимни берди-ку! Мўйловини оламан дейишимни биламан, бир ҳурди, бир ҳурди!..

— Вей, ҳақорат қилманг, — дедим жаҳлим чиқиб. — У… Ҳурмайди… Одам… Ундан кейин… Мўйловиям йўқ!..

— Майли, майли, хавотир олманг! — мени тинчлантирган бўлди эркак. — Асосийси, тез орада кўпайишадиган бўлиб турибсизлар! Етти забардаст ўғлон туғилади!

— Нима? — эсхонам чиқиб кетаёзди. — Етти ўғлон?.. Оғзингизга қараб гапиринг! Қ-қаердан орттира қолибди шунча ўғлонни? А-ахир…

— Мен қаердан билай? Кўчага ҳайдаб солган бўлсангиз, топгандир-да ўзига муносибини!..

Шундан кейингина мен аҳмоқ гапираётган ветеринарлигини билиб қолдим. Билдим-у…

Айфонимдан кўнглим қолди. Ҳозир унга қарагим ҳам келмайди…

Тўғрисини айтсам, ҳозир «Самсунг-Гелекси» деганлари модадаймиш. Яхшиси, ўшандан оламан. Хитойлик айфонимни эса қўшнимга ҳадя қиламан. Айфон туфайли асабим бузилган пайтларда роса устимдан куларди. Ўзиям бир қийналсин!

Кайтмайди...

Вакт топиб сайтга кирасиз, сиз севган профил учик... Кук чирок ёнишини интизорлик билан кутасиз, лекин уу йук......

Каргиш олган ёмондир

Бойни камаганларида угли билан учраштирган пайтларини айтганда тингловчиларнинг кузлари жикка ёшга тулди. Канча романлар укиганман, канча фожиали сахифаларни вараклаганман, кузимдан ёш чикмаган. Аммо Уста бобо хикоя килган вокеа мендек дийдаси каттик одамни хам йиглатиб юборган эди......

Зуҳо намози ва унинг фазилати

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир"....

Бир хил одамлар ҳақида икки хил фикр ёки... хулоса сиздан

- Қизингиз яқинда турмушга чиққан эди. Ҳаёти қандай кечаяпти ? - Қизимни бахти бор экан, шундай яхши йигитга турмушга чиқди. Куёвим қизимни жуда яхши кўради, қўлини совуқ сувга урдирмайди, оғзидан нима чиқса олиб беради, тилло узуклар, тақинчоқларни айтмай қўяқолай, яқинда мошина олиб берди. Ҳар куни ишдан қўлида гул билан келади. ...

«Акли бутун одам» (хажвия)

Мухиддин кизик бозор килиб чикса, Акрам кизик зир югуриб турганмиш-да. — Ха, огайни, тинчликми? — сорабди Мухиддин ака. — Е, орток, кечагина оттиз минг сомга янги велосипед олгандим, шундай бозорга кириб чиккунимча огирлаб кетишибди, — Акрам ака куюниб ошнасига тушунтирибди....

У ҳам ўз вақтида бир подшоҳдур

Камол Хўжандий барча замондошлари ва ўзидан кейин яшаган шер аҳли қаторида Соҳибқирон ва Ҳазрат Навоийнинг ҳам меҳрини қозонган эди. Хожа Камолиддин Абу Аҳмад Муҳаммад Хўжандий форсийзабон шоирлар орасида ўз номи, тили ва услуби билан ўчмас из қолдирган. 1321 йилда Хўжанд шаҳрида таваллуд топган шиор кейинчалик адабиётда Камол Хўжандий номи билан...

БОЛАМНИ ҚЎРҚИТСАНГ, ЎЗИНГДАН КЎР!

Ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. "Тавба қилдим, бу нимаси? Яхшиликка бўлсин” деб ўйладим хўрсиниб. Қоронғуда пайпаслаб телефонимни топдим. Қаторасига бешта СМС турарди. Шошиб, очиб ўқий бошладим. ...

Сизга мухаббатнинг сирини очаман!

— Инсонлар орасидаги севги муносабатлари жуда коркинчли. Биз барчамиз кимларгадир севги изхор киламиз. Туйгулар огушида богланамиз ва бирдан нимадир содир болади. Жуда коп холатларда оша нимадир арзимаган нарса. Сонг бирданига бизнинг «юксак мухаббатимиз», «чукур ехтиромимиз» тугаб колади. кизик! Инсондан хам бекароррок зот бормикин?...

“Савобми, азобми, бу...”

Бази инсонлар кимгадир ёрдам бермоқчи бўлиб, бошқа бировга панд бериб қўяди-ю, кейин надомат олови ичида қоврилади. Қилган ишини, оқибатини англаб етганида эса қўлидан ҳеч нарса келмайди. "Юрагимда сақлаганларим...” саҳифасига ана шундай вазиятга тушган аёл қўнғироқ қилди. Исмини сир туришимизни сўраркан, "Менинг айтганларимни албатта ёзинг”, дея...

БОЗОРДА (хажвия)

Бозор айланиб юргандим. Сотувчилардан бири кутилмаганда колимга гилос тутказди. — каранг ширинлигини!.. Худди малласоч кизларга охшайди!.. Менга каранг, нега тескари огирилаяпсиз? Сотиб олсангиз-чи!.. — Пулим йок. — Вей, арзонгаровга бервораман....

Фикр қўшиш