Бўрининг доктор бўлгани ҳақида эртак… / Ertaklar bolajonlar uchun

Бўрининг доктор бўлгани ҳақида эртак… / Ertaklar bolajonlar uchun
Бўрининг доктор бўлгани ҳақида эртак… / Ertaklar bolajonlar uchun


Нелар бўлмас жаҳонда!..
Ер гўё терс айланди. –
Докторликка, ўрмонда,
Йиртқич Бўри сайланди.

Ана, қаранг,
Тиш қайраб
Ўтирар шум шифокор.
Йўлга боқар жовдираб,
Тезроқ келса деб бемор.

Келди инграб Қуёнвой,
Шалвираб динг қулоғи.
Қадамлари пойма-пой,
(Балки, тортмас оёғи).

— Қани, ўтир.
Хих-хих-хи…
Дардинг нима?
Айт, иним.
— Бўри оға,
Уч кунки –
Тинмай оғрир биқиним.

Бўри яқин ўтирди,
Доно билиб ўзини.
Биқин қолиб,
Текширди –
Қуённинг чап кўзини.

— Кечикамиз, дингқулоқ,
Кўрмасак тез чора гар.
Ошқозонинг сал чатоқ,
Буни… «грипп» дейдилар.

 Биз табиблар бу дардни

Жуда яхши биламиз.
Дадилроқ бўл,
Сен мардни –
"Операца” қиламиз.

Қани, рози бўл шартта,
Кейин раҳмат айтасан.
Омон колсанг,
Албатта –
Уйга тирик қайтасан.

Диккайтириб думини,
Қочиб қолди тез Қуён.
Бечоранинг биқини
Оғримас шундан буён.

Кейин, оғриб томоғи,
Келди йиғлаб ёш Тўнғиз.
Ушлаб кўриб оёғин,
Бўри деди:
— Воҳ, эсиз!..

Томоқ оғриқ бошланар
Ўнг оёқнинг пойидан.
Кесиб олсак соз бўлар
Гўштликкина жойидан.

Бўри тайёр деб ўлжа,
Ютар экан сўлагин;
Фурсат пойлаб Тўнғизча
Ростлаб қолди жуфтагин.

Келди Тулки минғирлаб,
Тикан кириб қўлига.
(Бўри дер: «Бу бошқа гап!»
Учраб гўштнинг мўлига).

— Доктор, узр,
Келдим кеч…
Жуда чатоқ ишларим…
— Дард кўрмайсан энди ҳеч,
Омон бўлса тишларим!
 
— Кеча тунда узоқдан
Тинглаб ширин овозин,
Тутиб келдим қишлоқдан
Тул кампирнинг хўрозин.

Йўлда аблаҳ бўзтикан
Яралади қўлимни.
Азоби жа зўр экан,
Букчайтирди белимни.

«Шошмай тургин, муттаҳам!»
Дер Бўривой ичида.
— Кўз тегмасин,
Ўзинг ҳам –
Етилибсан-да жуда…

Мана сенга таблетка,
Бери кел-чи, жон ини.
… Шундай қилиб,
Бир четда
Бўри еди Тулкини.
Сўнгра очиб «Беморни –
Қабул қилиш дафтарин;
Силаб-сийпаб қорнини,
Ёзди ушбу гапларни:

«Қўлин тирнаб бўзтикан,
Тулки келди нотетик.
Аҳволи оғир экан,
Чора топмадик…
Едик!»

Кечга яқин кеккайиб,
Кириб келди қари Шер.
Бўри етти букчайиб,
«Хуш келибсиз, шоҳим!» дер.

Шер ҳарсиллаб,
Ўзини –
Креслога ташлади.
Чақчайтириб кўзини,
Дарғазаб сўз бошлади:

— Юрай десанг соғ, қувноқ,
Яхшилаб кўр, акаси.
Бир ҳафта-ки,
Сал йўқроқ
Иштаҳамнинг мазаси.

Бўри айтар:
— О, шоҳим,
Тортманг бунча дард ғамин.
Бунинг чораси осон,
Сизга керак витамин.

Табибдир етти пуштим,
Шундай уқтирар улар:
«Семиз, ҳайвоннинг гўшти
Витаминга бой бўлар».

Тазим қилиб беморга,
У тугатгач гапини;
Боқиб семиз докторга,
Шер ялади лабини:

— Яхши эмас, ҳар ҳолда,
Мен витамин изласам.
Шоҳ бўлсам-у,
Шоқолдай –
Ўрмонда гиз-гизласам.

Қўлдан берсам имконни,
Сўнг юрарман армонда. –
Сендан семиз ҳайвонни
Топиш мушкул ўрмонда.

Қадрлайман мен ҳар чоқ
Табибларнинг сўзини…
Тотмоқчиман ҳозироқ
Витаминнинг тузини.

…Зўравонга жазо — шу,
Қасоскордир бу замин.
Аввал бўри эди у,
Энди бўлди витамин.

Лекин, гавжум ўрмонга
Табиб керакдир албат.
Давра қурди ҳайвонлар
Қилмоқ учун маслаҳат.

Барчага тенг бийронни
Танлайлик деб бу ишга,
Юбордилар Қуённи
Докторликка ўқишга

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «ҚУЛЛИКДАН СУЛТОН ДАРАЖАСИГА ЕТА ОЛГАН КАНИЗАК»

Усмонийлар империяси тарихида ақлан заиф подшолар ҳам яшаб, ҳукмронлик қилгани кўпчиликка аён. Шундайлардан бири султон Аҳмаднинг ўғилларидан бири Иброҳим эди. У болаликдаги жаллодлар ташрифидан қўрқиш туфайли ақлан заиф ҳолатга етган. Шунга қарамай, ягона меросхўр сифатида империя тахтини эгаллай олган. Султон Иброҳимнинг севимли канизакларидан...

Такдир синовлари

Улугбек билан Наргиза бир махалада улгайишган. Улар йошлигидан бир бирини пинхона севишар лекин юрак ютиб дилидаги хисийотларини ошкор етиша олишмасди. Орадан йилар отиб иккаси хам улгайиб бир олийгохни талабаси болиш шарифига йетишди. Улар хар куни бир хил махалда уйдан чикар, бир транвайда окишга боришар, келишар хаттоки бир хил ширинликни...

Каддафи яратган мўжиза унинг ўз бошига етдими?

НАТО ҳужумидан вайрон бўлган Ливия пойтахти Триполида бу мағлубиятдан завқ-шавққа тўлиб тантана қилаётган ливиялик исёнчилар ўртасида миш-миш тарқалди. Эмишки, полковник Каддафи бутун мамлакат бўйлаб ер остидан тортилган улкан сув қувурлари ичида яшириниб, жон сақлаётган экан. Сув келтирган эмас, кўза синдирган азиз Гап бу ерда Каддафи ҳукмронлиги...

Жазман… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Катта кўчага чиқди-ю, Муҳаррамнинг кўнгли ғаш тортди. Анча нарида эри билан бир фабрикада ишлайдиган бўрсилдоқ юзли Заҳро уйига кириб кетаётган экан. Тунги сменадан чиққан шекилли, ҳорғин қадам ташларди. Аммо шашти ўша-ўша. Муҳаррамга кўзи тушгани ҳамоно, таққа тўхтаб, турган еридан қичқирди:...

ҚИССАДАН ҲИССА: “ҚАЛБ КАСАЛЛИГИ”

Олис бир қишлоққа табиблар  бориб, шу  ерлик  аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишибди. Табиблар шикоят билан келган беморларга бирма-бир ташхис қўйиб, муолажа қилишибди. Аммо, шунча беморлар орасида бирортаси ҳам қалб касаллигидан шикоят қилмабди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмаган табиблар бунинг сабабини ахтара бошлашибди...

ЖАННАТНИНГ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛУР...

ЖАННАТНИНГ  ЭШИКЛАРИ  ОЧИЛУР...          Абу ҳурайра (р.а)  ва Абу Саъид (р.а)дан ривоят қилинади, икковлари айтдилар:          «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб:         «Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки» деб уч марта айтдилар. Кейин бошларини қуйи солиб туравердилар, туравердилар...        ...

Дунёдаги бахтли одам (ҳикоя)

Жесси ўкириб юборишдан ўзини аранг тутиб турарди. У Томни кичкина идорада кутиб, шилиниб адойи тамом бўлган оёғига дам бериш мумкинлигидан хурсанд эди. Томнинг: "Ҳа, майли, Жесси, истаган пайтингда иш бошлашинг мумкин”, дейишини олдиндан ўйлаб, севинчи ичига сиғмасди. Мана, икки ҳафтадирки, Жесси Канзас-Ситидан Тулсага – Миссури штатидан Оклахома...

ТИББИЙ КЎРИКСИЗ НИКОҲ МЕНГА ҚИММАТГА ТУШДИ!

Бўлажак турмуш ўртоғим билан атиги икки маротаба кўришдим. Биринчиси ўз уйида, яна бири кафеда. Уйида унча кўп сўзламади. Кафеда ҳам жуда кам сўзлади. У мени тинглар, базида секин кулиб қўяр эди. Шу вақтда нима десам қандай шарт қўйсам, у рози бўлди. Ўйлаб қолдим: шундай қизлар ҳам бор экан, нима десам рози бўлаяпти. Онам айтган 4 та қизлар ичида...

Икки дил — икки олам

Ерта тушган куз чаппор гулзорни босган кордай бир дунйо ташвиш келтирди. Ялт-юлт куйош кузак чечакларидаги, кахрабо чиройга гʻарк чинор баргларидаги шабнам — марварид доналарни симириб улгурганиям йоʻк едики, тоʻсатдан жин шамол коʻтарилди-ю, коработир булутлар коʻкда оʻрмалай кетди. Каллаи сахардан дала-богʻимизни бошига коʻтаришган сайроки...

Ноумид шайтон (ҳикоя)

Бир замонларда бир машҳур шайх яшар эди... ИЛМ ва ДОНОликда тенги йўқ... Ундан илм олишга ҳамма ошиқар, узоқ яқиндан ИЛМ ТАЛАБИДА юрган кўпчилик ёшлар келишарди. Бир йигит ҳам шайхга шогирд тушиш ниятида келди... Устозидан дарс олишни бошлади... Дили ИЙМОН нурларига тўлиб, қувониб ҳамиша УСТОЗи айтганлари қунт билан ўргана бошлади... Кунларнинг...

Фикр қўшиш