“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “МЕТРОДАГИ ҒАРОЙИБ ТИЛСИМ…”

“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “МЕТРОДАГИ ҒАРОЙИБ ТИЛСИМ…”
“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: “МЕТРОДАГИ ҒАРОЙИБ ТИЛСИМ…”


«Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади! Кейинги бекат…»

Шу сўзларни эшитганда, ҳар гал Варвара тошдек қотиб қолар, энди уни сирли поезд қай манзилларга элтиб қўйишини билмай азобланарди…
ТАЛАБГА КЎРА БЕКАТ

Муромдан пойтахтга келган Варвара учун метро мўжизадек кўринарди. У соатлаб метрода кезар, деворлардаги турли ажойиб суратларни томоша қилиб тўймасди. Университетга кириб биринчи имтиҳонларни топшириш арафасида унга айтишдики, метронинг «Инқилоб майдони» бекатига бориб девордаги денгизчининг суратига қўлларини қўйганча ҳеч кимга сездирмай тилак тиласа албатта рўёбга чиқармиш…

Қиз ишонди. Ўша куниёқ етиб борди ўша бекатга. Бу билан ҳам қаноатланмай, янги «сеҳр»ларни, мўжизаларни қидира бошлади…


Бир куни дугонаси туғилган кунини нишонлаганди. Варвара чақчақлашиб ўтириб, жуда кеч қолиб кетди. Метро ичига кириб келганда соат деярли тунги бирни кўрсатиб турарди. Демак, яқин орада чиқиш ва кириш эшиклари ёпилади. Эҳ, тезроқ поезд кела қолсайди!..

Шу пайт қиз негадир ўзини ёмон ҳис эта бошлади. Лоҳасликдан боши айланаётганини пайқади. Ана ўшанда билдики, қандайдир номалум куч уни тақиб этяпти. Қаршисида худди одамникига ўхшаган соялар пайдо бўлди. Қиз ўшалардан бири томон юрди. Бирдан қулоқлари шанғиллаб, кўз олди қоронғилашди. Атрофни поезд шовқинлари босиб кетди. У бир неча сонияга ҳушидан кетганди…

Кўзини очганда, ўриндиқлардан бирида ўтирар, қаршисида милиционер турарди.

— Сизга нима бўлди? — деди милиционер Варварани туртиб. — Биз метрони ёп япмиз, чиқиб кета қолинг!..

— Мен Академшаҳарчага қандай етиб оламан? — сўради Варвара.

Милиционер унга ҳайрон бўлиб тикилди.

— Сиз ўша бекатда турибсиз-ку!

Варвара ҳеч нарсага тушунмай ён-верига қаради. Ҳақиқатан ўша бекат эди. Қизиқ. Қандай бу ерга келиб қолди?..

 

ЎТА ҚИСҚАРТИРИЛГАН ВАҚТ

 

Ўша воқеадан сўнг Варвара бир нарсани аниқлади. Метродаги вақт ер устидагига нисбатан жуда секин ўтаркан. Бўлажак тарихчи бўлгани учун метродаги турли тарихий суратлар уни қизиқтиргандан қизиқтирди. Яна бир нарсани пайқадики, ер остидаги бу ажойиб маскан унга ҳали ҳеч кимга малум бўлмаган сир-асрорларни ҳам очишга тайёр. Чунки, кўпинча «Сокол», «Ленин номли кутубхона» бекатларига борса, ўзини ёмон ҳис эта бошларди. Суриштириб билса, бу бекатлар эски қабристоннинг ўрнида қад кўтарган экан. Биринчиси Биринчи жаҳон уруши пайтидаги бўлса, иккинчиси ўрта асрларга тегишли қабристон эди…

Ҳа, қиз шу бекатларга борса, нафас олиши қийинлашар, турли бегона овозларни эшита бошларди. Бир куни ҳатто у ойнадан ранглари оқариб кетган қандайдир қўрқинчли одамларни ҳам кўрди…

Орадан малум вақт ўтди. Айланиб-айланиб, яна кеч қайтишига тўғри келди. Эскалатор зиналарида ҳеч ким йўқ эди. Шу тобда тўсатдан зиналар ёнбошидаги чироқлар ўчиб, яна ёнди. Яна ўчиб, энди кўк рангли чироқлар ёнди. Варвара кўрдики, пастда одамлар туришибди. Улар орасидан базиларини таниди ҳам. Ҳов анави турган иккита одам… Аллақачонлар ўлиб кетган бобоси билан бувиси… Анависи… Ие, ўзи севган йигит!!!

Ахир, у ўтган йили оламдан ўтган эди-ку!..

Варвара уларга яқин бориб гаплашгиси келди. Афсуски, гапирай деса, овози чиқмас, томоғига нимадир тиқилган каби тили айланмасди.

Қолаверса, одамлар Варвара яқин борди дегунча кўздан ғойиб бўлишарди…

Йўқ, эскалатор зиналаридан барибир Варваранинг ёлғиз ўзи пастга тушди…

Қизнинг назарида бу кеча кўрганлари гўё метрополитеннинг унга тайёрлаб қўйган ажойиб совғаси эди…

Эртаси куни қиз Муромдан хат олди. Онаси оғир касал бўлиб қолибди. Нима қилсин? Уйга кетишдан бўлак иложи йўқ. Лекин бир нарсани яхши билади. Қайтиб келгандан сўнг албатта биринчи навбатда метрога тушиб, ҳали ўрганишга улгурмаган сирларни ўрганади. Мўжизаларнинг тагига етади.

Илон ютварган одам

Бу вокеани эшитиб аввалига сира ишонмадим. Бу кекса чол мени боплаб лакиллатди, деб уйладим. Аммо чолнинг гаплари ростлигини унинг кампири Ойсулув момодан эшитгач, ишонишдан узга чорам колмади. Хуллас, бу......

Кизикарли Афоризмлар

Конфутсий Устоз айтарди:  — Агар окисанг-у ойламасанг — чалкашиб коласан. Агар ойласанг-у окимасанг — шубха-гумонлар тагида колиб кетасан. Устоз айтарди:  — кадимларда кам сойлашарди, оз созларининг ортидан йетолмай колишдан коркишарди.  Гйоте ...

Чингизхон ким бўлган? Ёхуд уни улуғлашдан кимлар манфаатдор?

Тарихнинг ахлат қутиси бўлмайди, дейишади. Бироқ, ҳар бир тузум тарихни ўзига мослаштириб ёзади. Бу тарихий ҳақиқат. Шу пайтга қадар бизнинг ҳам тарихимиз, тарихий шахсларимизга турлича ёндашувлар, турли "бурчаклар” остидан қараб келинди. Бугун ҳам тарихимизни айрим мавҳум саҳифаларига "тузатишлар” киритилмоқда. Бу албатта яхши. Аммо......

Котил ота кисмати…

Котил ота кисмати…Достимиз дилидеги дардлар…!!! Барчага малумки киракашлик оила тебратиш,фарзандларнинг токис камоли учун енг кийин ва ночор ишлардан бири. 35 йил колим рулда болди.Тонг сахардан то ярим тунгача козларим толиб тирикчилик учун киракашлик килиб пул топардим.Базида фарзандларимга отанг нима иш килади дейишса киракаш деган созни кандай...

ЖУМБОҚ: «УЙИМДАГИ ЁВУЗ РУҲЛАР…» (ёхуд ҳеч қачон ечими топилмайдиган жумбоқ)

Бу воқеа ҳақиқатан ҳануз жумбоқлигича қолмоқда. Воқеани фожиа деб атасак ҳам тўғрироқ бўларди. Чунки ғайриоддий ҳолат қотиллик билан боғлиқ эди… Хуллас, 1974 йили англиялик 23 ёшли Роналд Дефо ота-онаси, тўрт акаси ва бир нафар синглисини кечаси, улар маст уйқудалик пайтида отиб ўлдирди....

УЗОҚ ТИКИЛАВЕР...

— Қандай ишга қўл урмай, топганимда барака йўқ, — дея гап бошлади донишманд олдига маслаҳат сўраб келган йигит. — Унда сиз отангиз касб қилган ишдан бошланг ҳаракатни, — деди донишманд....

ТОБУТДА ТИРИЛГАН ЭРКАК… (ёхуд муолажага пули қолмагач, «ўлдирилган» йигит қиссаси)

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тез-тез кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалар содир бўлиб туради. Мана, яна бир шунга ўхшаш воқеани қабул қилинг. Яқинда штатнинг Лакхнау шаҳрида дафн этилаётган 20 ёшли йигит тобутда тирилиб кетди. Гап шундаки, 21 июн куни 20 яшар Муҳаммад Фуркан автоҳалокатга учраган. Уни оғир аҳволда хусусий клиникалардан бирига...

Қиссадан ҳисса: “БАҚА ВА БУҚА…”

— Ота, — дебди кичкина Бақа кўлмакда турган катта Бақага, — Мен шунақанги бир қўрқинчли махлуқни кўрдимки!.. У тоғдек улкан эди. Унинг бошида шохи, узун думи, туёқлари бор эди. — Болам, — дебди қари Бақа, — Бу бор-йўғи чорвадор Оқйигитнинг Буқаси, бироқ сен айтгандек катта эмас. ...

Ичкуёвлик таклифи!

Менинг исмим Бахтиёр. Ёшим – 28 да. Тошкентликман. Доимий рўйхатим холамнинг уйларида. Ўзим ҳам холамнинг уйларида укам билан яшайман. ...

Хиёнатнинг ачхик сабоги

Мустафо ишдан эрта келганидан афсусланди. Тозаланмаган уй, дазмолланмаган кийимлар, буш козон, чакалокнинг тинимсиз йиглаши — буларнинг бари йигитнинг юзини буриштирарди-ю, лекин узини босишга уринди......

Фикр қўшиш