ОДАМФУРУШЛАР… (Кўнгли бўшлар ўқимасин)

ОДАМФУРУШЛАР… (Кўнгли бўшлар ўқимасин)
ОДАМФУРУШЛАР… (Кўнгли бўшлар ўқимасин)


Бу фожиали воқеа бир пайтлар бутун Россияни оёққа турғазганди. Ўшанда Кроснаярскдаги каналларнинг биридан беш нафар 10-12 ёшлар атрофидаги болакайларнинг тана қисмлари топилган. Хўш, қайси ҳайвонсифат одамлар болакайларни бу аҳволга солди?..
«БОМЖ» ЛАРНИНГ ДАҲШАТЛИ ТОПИЛМАСИ

Апрел ойида Максим Тауманов, Сафар Алиев, Гагаш Мамедгасанов, Александр Лавренев ва Дмитрий Макаровлар изсиз ғойиб бўлишди. Бир неча кунлик тинимсиз қидирувлар ҳадеганда ўз натижасини бера қолмади. Красноярск ўлкаси губернатори Александр Хлопонин ҳатто болаларни топиб келганларга махсус мукофот ҳам тайинлади. Ҳозир эса, топган одамлар малум. Бир умр темир-терсак йиғиб тирикчилик қилган икки нафар «бомж» каналдан болакайларнинг жасадини топиб олибди. Мурдалар бир неча ўнлаб бўлакларга бўлиб ташланган эди. Тишларнинг жойлашиши, кийимларга қараб бу жасадлар худди ўша йўқолган болакайларга тегишли экани аниқланди. Дастлабки тахминларга кўра, улар бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлишган деган хулосага келинди. Сабаби, беш нафар боланинг барчаси шу канал қирғоғида ўйнашни ёқтиришарди. Улар каналнинг ўртароғига бориб таёқ билан сув чуқур ё саёзлигини аниқламоқчи бўлишган. Афсуски, уерда қандайдир жарлик бўлган-у, шуерга тушиб кетишган ва ҳалок бўлишган…


Аммо бу тахминлар унчалик ҳақиқатга яқин эмасди. Чунки болакайлар ҳеч қачон каналнинг ўртасига бора олишмайди. Қолаверса, каналда ҳеч қандай жарлик борлиги ўз исботини топмади.

ТИРИК ЖОН ХАРИДОРЛАРИ

— «Бугун биз ҳар бир боланинг ўлими сабабларини аниқ айта олмаймиз. — дейди Россия бош прокурори. — Лекин қотилларни барибир топамиз…

Терговда яна бир тахминий хулоса пайдо бўлди. Малумотларга қараганда, мамлакат ичкарисида инсон тана азолари билан савдо-сотиқ қилувчилар кўпайиб кетган. Масалан, қора бозорда одамнинг юраги 160 минг, жигари 60 мингдан 150 минггача, буйраги 15 минг Америка доллари миқдорида сотиларкан. Болакайлар эса, жуда соғлом эди. Балки, қотиллар уларни суний равишда ухлатиб қўйишган-у, керакли тана азоларини суғуриб олишгандир? Шундан сўнг қолган қисмларини каналга улоқтириб юборишгандир? Албатта, бу тахминий хулосаларни ҳам аввал яхшилаб текшириб чиқиш лозим бўлади. Лекин ҳали ҳеч ким бу нарсанинг бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги аниқ далилни келтира олгани йўқ.

Охирги йилларда Россияда болаларнинг тана қисми билан савдо юритиш даҳшатли тус олганини кўпчилик билади. Айниқса, ҳафталик газеталарга разм солсангиз, тирик жонни сотиш ёхуд сотиб олиш ниятида юрганлар элонлар беришади. Ана ўша элонлар ёрдамида улар бир-бирларини осонгина топишади ва ўзларининг ҳайвоний ишларини амалга оширишади.

Надоматлар бўлсинки, шу иш билан шуғулланувчи биргина шахс — рязанлик Нина Ткачевагина суд ҳукми билан ўз жазосини олди. У катта пул эвазига ўғил неварасини ўлдириб, тана қисмларини пулламоқчи бўлган экан. «Буви» бунинг учун газетага «Неварамнинг тана қисмларини қиммат нархда сотаман» мазмундаги элон берди. Харидор ҳам узоқ кутдирмади кампирни. Бир ҳафта ўтиб қора бозорда уни ўша харидор излаб топди. Нина сира ўзини йўқотмасдан боланинг азолари учун 100 минг доллар сўради. Савдолашишди. Охири 90 мингга келишишди. Бу вақтда ҳеч нарсадан бехабар невара машинада бамайлахотир бувижонисини кутарди. Шунда кутилмаганда тезкор гуруҳ азолари пайдо бўлишди-ю, кампирга қўшиб ўғли ва келинини ҳам қўлга олишди. Натижада Нина 4, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Болакай эса ,етимхонага жойлаб қўйилди.

Яна бир воқеага тўхталсак. Чикагода яшовчи бир аёл ўзи асраб олган олти ёшли Алеш Гейко исмли боласини то ўлиб қолмагунча калтаклайверади. Албатта, буни у ўзининг ғаразли мақсади туфайли амалга оширади. Мақсади, боланинг буйраги, юраги, жигари ва шунга ўхшаш асосий тана азоларини кимларгадир пуллаш эди. Ваҳоланки, болани аёл айнан Россиядан олиб кетиб асраб олган экан. Шунга ўхшаш даҳшатли воқеалар такрорланавергач, Россиядан четга етим болаларни олиб чиқиб кетиш буткул тақиқлаб қўйилди. Ажаб эмаски, бугуноҳ гўдаклар шу баҳонада бир неча ўнлаб қисмларга бўлаклаб ташланишмаса. Ажаб эмаски, улар ҳам бошқалар сингари Худо берган умрини тинчгина яшаб ўтишса.

Ночор ота ва тиланчи

Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, "иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: "Кўряпсизми болаларни?...

СУРАТ

Бу бола кейинги пайтларда мутлақо ўзгариб кетди. Дарсга ҳам, йўқлаб келган жўралари-ю, уй юмушларига ҳам эътибор бермайди. Шодибой ўғлидаги ўзгаришни пайқаса ҳам, у ҳозир шунақа ўтиш ёшида, деган ўй билан бепарвороқ тутди ўзини. Аммо бир куни кўчада юзлашиб қолган ўғлининг домласи масалага ойдинлик киритди-қўйди:...

МИЯ АЛМАШТИРИШ ОПЕРАЦИЯСИ (ҳажвия)

Хосият «ҳакка» (лақаби шунақа) нинг худодан тилаб-тилаб олган эри Мирзақул мироб аварияга учради-ю, ҳаммаёқнинг тўс-тўполони чиқди. Айтганларнинг айтгани рост бўлса, мироб машинанинг орқа ўриндиғида ўтирган экан. Бошқа бир машина келиб уларга урилганда, мироб калласи билан олд ойнани тешиб чиқиб кетибди. Мана, энди бир олам муаммо пайдо бўлди....

Ўзимни қандай оқлашни билмаяпман…

Майсара, 43 ёш, Самарқанд вилояти: — Эрнинг топармон-тутармон, уддабурон бўлгани ҳам яхши экан. Менинг эрим эса бунинг акси, на болаларининг ташвиши, на рўзғор камчиликлари қизиқтиради. Бошида қайнота-қайнонам билан яшаганимиз учун унчалик муҳтожлик сезмаганмиз. Алоҳида кўчиб чиққанимиздан кейин рўзғорда етишмовчилик бошланди....

Дуодан бахт топган келин

"Бўладиган бола бошидан”, деб бежизга айтилмаган. Одина ўнларга кирганда бувиси вафот этди. Буваси Муҳаммад ота ёлғиз қолди. Кексайганда ёлғизлик азоби қийин бўлар экан....

Озим айбдорман...

Хозир боламнинг ахволини кориб, озимдан нафратланиб кетаяпман. Пул, мол-дунйо, вактинчалик хузур халоват деб, бир умрлик кийнокка дучор болдим... Йошлигимдан пулга мухтожлик сезмай осдим. Йеганим олдинда, йемаганим ортимда еди. Билимли болмасамда колимда хунарим бор еди. Мактабни битириб бир сартарошга шогирд тушиб, бу хунарнинг барча сир -...

Хикоя: Яхшилик уруги

— Манзура, нима килдик, молжалимизга йетмаса хам кечаги харидорга «майли» деймизми? — деди Рустам хотини идиш-товокларни ювиб, чой дамлаб келганидан сонг. — Билмасам, дадаси… — Манзуранинг хам фикру хайоли озида емаслиги унинг юз-козларидан билиниб турарди. — Оттиз минг доллар дейишгани билан, барибир, бир-икки сом пул йонингизда хам болиши...

Хиёнат (бадиа)

Тонг ёришишига ҳали анча бор, ер бағирлаб қолган оймомо юзидаги доғлардан уялгандек бўзариб туради. Деразадан боқиб турган юлдузлар гоҳ-гоҳида хира булутлар бағрига яшириниб, беркинмачоқ ўйнамоқчи бўладилар. У эса ҳеч нимага парво қилмай, ўз ўйларига банди бўлганча хаёл суриб ўтиради. Унинг ўйларидан ўзи-ю Яратгандан бўлак ҳеч бир ким воқиф...

Борингизга шукр, ОТА!

Яқинда бир даврада ёши улуғроқ аёл «Нега оилавий муаммолар авж олиб кетаяпти, биласизларми? Биз — аёллар, оилада отанинг ўрнини йўқотиб қўяяпмиз», деди. Ҳақ гап. Зеро, отанинг оиладаги ўрни нафақат бўлак, юксак ҳамдир. Кўчада ўтинчи, уйда султон Қадимда бир ўтинчи бўлган экан....

Нечун ишқим чиройи, бунчалар захарлайди...

У тонгдек  яшарди, мен эса тундек.  Аслида хам у тонг эдию, мен эса  кеча. Бирга тонг бўла олдик, хатто кундуз хам. .. Лекин тун эмас бирга.Мен хануз тунман, у эса тонг.  У хануз кимларда, мен эса ёлғиз......

Фикр қўшиш