Қиссадан ҳисса: “БАҚА ВА БУҚА…”

Қиссадан ҳисса: “БАҚА ВА БУҚА…”
Қиссадан ҳисса: “БАҚА ВА БУҚА…”


— Ота, — дебди кичкина Бақа кўлмакда турган катта Бақага, — Мен шунақанги бир қўрқинчли махлуқни кўрдимки!.. У тоғдек улкан эди. Унинг бошида шохи, узун думи, туёқлари бор эди.
— Болам, — дебди қари Бақа, — Бу бор-йўғи чорвадор Оқйигитнинг Буқаси, бироқ сен айтгандек катта эмас. Бўйи мендан озгина баланд бўлиши мумкин. Мен ҳам ўзимни шунақа катта қилиб кўрсата оламан. Мана, қараб тур…


Шундай деб катта Бақа ҳавони ютиб ўз ичига пуфлабди, пуфлабди.

— У шунақа каттамиди? — деб сўрабди у ўғлидан.

— Анча каттароқ эди, — деб такрорлабди ёш Бақа.

Қари Бақа яна ўз ичига пуфлабди ва Бақачадан:

— Буқа шунчалик каттамиди? — деб сўрабди.

— Каттароқ эди, дада, каттароқ, — деб жавоб берибди Бақача. Шундай қилиб Бақа чуқур нафас олиб, ичига пуфлайверибди, шишгандан шишиб кетаверибди.

— Ишончим комилки, Буқа бундан катта бўлган эмас, — дебди бир маҳал шишиб кетган Бақа ва шу пайт пақ этиб ёрилиб кетибди.

Қиссадан ҳисса: Ортиқча чираниш белни синдиради.

КАРИМ КИССАВУР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Бугун Карим киссавурнинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Эрта тонгданоқ иши юришмади. Келишиб олишганми, бекатда биронта ҳам тиқилинч автобус топа олмади. Таваккал бир хўппа семиз аёлнинг сумкасига қўл чўзганди, бобиллаб берди....

Бургутлар чўққиларда яшайди

Шаршара довонидаги ҳашарчилар ўтовда тунаб, эртаси эрталаб Супа текислиги орқали Бахмалга ўтмоқчи эдик. Ўйлаганимиздек қуёш ботар-ботмас довонга етиб келиб, уч юз метрлар чамаси баландликдан тушадиган шаршарани томоша қилдик. Узоқ йўл юриб чарчаган эканмиз, шекилли, ҳаммамиз барвақт ётдик. Бундай ҳавода икки соат ухласанг, бас, қушдай енгил...

Алданган кизлар гойоки сонайотган юлдузлар.. Бахт нима силар учун кайф сафоми пул и кийимми.. (Фараб)

Ок варокни коралайман Юрагим тола дард алам Чин севгини буюк дейди Севгимга бордур алам.....

Жумбок 3 кисм

Малик хаётда жиддий инсон кам гап уз даврида Вьетнамда Вьетнам мафиясига Карши чикан огир жарохат олиб Вьетнамда етти йил асир булиб яшаган минг азобни бошдан кечирган колганини узилар тасавур килиб олаверилар......

ҒАРИБ ЖУРНАЛИСТНИНГ КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИ (ҳажвия)

Худди бизнинг замонда деразалари қулаб тушаёзган, ваннахонасидаги трубалардан елкага чакка томиб турувчи, ошхонасидан сувараклар аримайдиган, балконсиз, зах ҳиди уфуриб тургувчи «однушка»да ожиз-у нотавон, ғарибдан ғариб шоир, журналист яшаган экан. У кунларнинг бирида ярим кечаси ҳовлига чиқиб тиз чўкибди-ю, худога нола қила бошлабди. — Худойим,...

ЎРМОН МАНЬЯГИ…

Турмаларда шундай бир ўзига хос қонуниятлар мавжуд. Агар жиноятчи жазо муддатини ўташ давомида ўзининг яхши томонлари билан, намунали хулқи билан раҳбарларнинг этиборига тушса, муддатидан аввал озодликка чиқариб юборилади. Буни турманинг ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Виктор Попов ҳам тўрт йилга қамалганди. ...

Йош кизнинг изтироби: «Мен хеч качон она бола олмайман!»

— Хайотнинг зарбалари инсонни кийнаб кояр екан. Сонгги пайтлар хеч нарсага хафсалам йок. Азобларимнинг охири тугамайдигандай туюлади гойо. Биламан, киз бола дардини оммага дастурхон килиши чиройли иш емас. Аммо шу кадар тушкунликка тушиб колдимки… Тогри, хар бир одамнинг бу хайотда озига йетгулик дарди бор. Барчамизда бир муаммо. Аммо менинг...

Тақдир ҳукми ёки тириклай кўмилган чақалоқ

…Вужуди қақшаб, ҳолсиз ётган Зеби хола қўшни ҳовлидан келаётган карнай-сурнай овозига қулоқ тутди. Қўшниси Акрам ака билан Нигора опа бугун ўғли Анваржонни уйлантираяпти. Шодон кулгулар, қийқириқлар эшитилиб турган ҳовлида янги ҳаёт бошланаяпти. Хонадонларида урф-одатларни бажаришиб, никоҳ тўйини қайси бир тўйхонада қилишмоқчи экан....

КАСОФАТ… (Бўлган воқеа)

Жўрахон буви тиши чиққандан бери шаҳардаги Гузармаҳалла марказида писта, қурут сотади. Бу соҳанинг сувини ичиб юборган дейишса, ишонаверинг! Бир кило писта ёки бир қути нос неча дона чиқиши, бир кило қурутдан қанча фойда қолишини шундоқ халтага қараб айтиб бера олади. Ёши олтмишга яқинлаб қолган бўлса-да, тил, жағ масаласида унча-мунча даллолдан...

ЎТМИШНИНГ ЭШИГИНИ ЁПМАНГ!

— Ойи, мен қаердан пайдо бўлганман? — Умиджон ойисининг оёқларига осилди. — Сенми? — Зулайҳо газета ўқиб ўтирган эри томонга қаради, ўғлининг саволидан Ботир ҳам ҳушёр тортди. — Сени катта, чиройли уйдан олиб келганмиз. У ерда болалар кў-ў-ўп эди, сен уларнинг ичида энг ёқимтойи эдинг! Даданг билан сени кўрдиг-у, шу заҳоти яхши кўриб қолдик! —...

Фикр қўшиш