ВАҲШИЙЛАР МАКОНИ… (ёхуд Россиядаги «Қора дельфин» турмаси ҳаётидан бир шингил) (Юраги заифлар ўқимасин)

ВАҲШИЙЛАР МАКОНИ… (ёхуд Россиядаги «Қора дельфин» турмаси ҳаётидан бир шингил) (Юраги заифлар ўқимасин)
ВАҲШИЙЛАР МАКОНИ… (ёхуд Россиядаги «Қора дельфин» турмаси ҳаётидан бир шингил) (Юраги заифлар ўқимасин)


 «Қора делфин» Россиядаги энг даҳшатли турма ҳисобланади. Бу ерни маняклар, одамхўрлар ва жангари каллакесарлар макон тутган. Турма маҳбуслари кеча-ю кундуз назорат остида. Тоза ҳаво сайрига ҳар бир маҳбусни бутун бошли турма отряди олиб чиқади. Қочиб қолишга уринмаслиги, ёки бирор ножўя ҳаракат содир этмаслиги учун маҳбуснинг бошига қора қоп кийдирилади. Шуниси этиборлики, бу турмага тушганлар умрининг охирги лаҳзасигача озодликни кўрмай яшайди.

Турма қиролича Екатерина даврида юз йиллар олдин ташкил этилган. Ўшанда, аниқроғи 1773 йили Пугачёв етакчилигидаги қўзғолончилар отряди тор-мор этилгач, «Қора делфин» турмасини ташкил этишган. Турмада қўзғолончилар жазо муддатини ўтаган. Туз конларида ишлатилган ва улар бир умр шу ерда қолиб кетган.

1893 йили турма ичкарисида Илецк аристонлар бўлими ташкил этилди. Бўлим 400 нафар аристонга мўлжалланганди. Маҳбуслар бу ерда турли кийим ва пойафзаллар тикиш, ёз ойларида томорқа ишлари билан банд бўлган.

«Қора делфин» 2000 йили махсус режимдаги колония статусига эга бўлди. Маҳбусларнинг илк партиясини олиб келишдан олдин турма ичкариси тамирдан чиқарилди. Кузатув камералари ўрнатилди. Камераларга қўшимча панжаралар ўрнатиб чиқилди.

Қўшимча блок-постлар ташкил этилди.

БОШИГА ҚОРА ҚОП КИЙГАНЛАР

Бу номга турма ҳовлисида қора делфиннинг ҳайкали пайдо бўлгач эга чиқди. Ҳайкални маняк Владимир Криштопа яратганди. Бу маҳбус 1996 йили икки одамни ваҳшийларча ўлдиргани учун ўлим жазосига маҳкум этилган. Кейинчалик жазо бир умрлик қамоқ жазосига алмаштирилган.


Криштопанинг бу ижодий иши турма мамуриятига ёқиб тушган ва ҳайкални фавворага айлантиришган. Орадан қанчадир вақт ўтиб турмага шундай ном беришган. Лекин маҳбусларнинг ўзи бу делфин шаклидаги фавворани кўриш бахтидан маҳрум. Негаки, уларни бошига қора қоп кийдирилган ҳолда олиб кетишади. Бунинг иккита сабаби бор экан.

Биринчиси шуки, аристон турмадаги ҳеч бир обектни кўрмаслиги, эсда сақлаб қолмаслиги керак. Иккинчидан, турма ён атрофидаги кўп қаватли уйлар томида киллерлар беркинган бўлиши, аристоннинг ўлимига кимдир буюртма берса, юз тузилишидан таниб қолиб ўлдириши мумкин эди. Шунинг учун ҳам аристонлар бошига қора қоп кийдирилган ҳолда олиб юрилади.

ОДАМХЎРЛАР

Иккита уч қаватли бинодан иборат «Қора делфин» бугунги кунда Россиядаги энг катта махсус режимли колония ҳисобланади. Турмада жами 900 нафар аристон жазо муддатини ўтайди. Турма ходимларининг сони ҳам шунча. Колонияда босқинчилик жинояти содир этганлар, маняклар, одамхўрлар, жангари каллакесарлар ва мафиячилар сақланади. Масалан, бу ерда чувашиялик одамхўр Владимир Николаев ҳам жазо муддатини ўтамоқда. У 1997 йили улфатларидан бирини ўлдириб, танасини майда бўлакларга бўлган ва қопга жойлаган. Мақсади мурдани ҳеч кимга сездирмасдан кўздан пана жойга кўмиб ташлаш эди. Аммо қорни очиб қолган-у, бўлакланган мурдани пишириб ейишга тутинган.

Николаев иккинчи танишини атайин, одам гўшти хумор қилгани сабабли ўлдирган. Бир қисмини еган. Бир қисмини эса танишлардан бирига арзимаган пул эвазига сотди. Сотаётиб, бу гўшт кийик гўшти эканини айтишни ҳам унутмади. Таниши уйига гўштни олиб келган. Хотини чучвара пиширган. Аммо чучварани ейиш асносида гўштнинг тами сира кийикникига ўхшамаган. Эр-хотин шубҳаланиб, чучварани экспертизага топширишган. Ана шу нарса Николаевнинг сирини ошкор қилган.

Николаевни ўлимга ҳукм қилишди. Бироқ кейинчалик жазони бир умрлик қамоқ билан алмаштиришди.

«Қора делфин»да жазо муддатини ўтаётган яна бир одамхўр олтой ўлкасилик Александр Маслич ҳисобланади. У тўрт кишини ўлдириб, гўштини еган ваҳшийлардан. Охирги ўлдиргани Рубцов колониясида жазо муддатини ўтаётганда бир камерада ўтирган таниши бўлиб чиқди. Маслич уни ўлдириб, ички азоларини камеранинг ўзидаёқ қовуриб еган. Чой ўрнида марҳумнинг қонини ичган. Худди шу иши уни бир умр қамоқда ўтиришга маҳкум этди.

ҚОНЛИ ЎТМИШ

«Қора делфин»да толяттилик болалар қотили, маняк Олег Рклков ҳам ўтирибди. 1993-1997 йиллар оралиғида маняк 37 нафар вояга етмаган қизнинг номусини булғаган. Уч бола ва бир аёлни ваҳшийларча ўлдирган. Тергов жараёнида у болаларнинг номусини булғаш, кейин уларни ўлдириб, ички азоларини ташқарига чиқариб ташлашдан ҳузур қилишини айтиб ўтган.

Яна бир маняк ростов вилоятилик Владимир Муханкинни эслаганларнинг эти увишади. Уни онаси дунёга келтиргач, Ленинга ҳавас қилиб исм берган экан. Бироқ улғайгач, Владимир ваҳшийликда Чикатилодан ҳам ўтиб кетган. 1995 йилнинг биринчи ярмида у саккиз кишининг ёстиғини қуритди. Қурбонларнинг ички азоларини кесиб олиб ўзи ухлайдиган тўшак остига териб қўйиш манякнинг энг севимли машғулоти бўлган.

Яна бир маняк Михаил Иванцов рашк туфайли ҳомиладор хотинини ваҳшиёна тарзда ўлдирган. Қотилликни олти яшар ўғилчасининг кўз ўнгида содир этганди. Бу манзара боланинг ҳам руҳиятини издан чиқарибди. 15 ёшга кирганда жиноят содир этган. Лекин тўхташни истамаган. Яна ва яна жиноятлар содир этаверган. Шу йўл билан «Қора делфин»да жазо муддатини ўтаётган отасини кўришга бел боғлаган экан.

ТУРМАНИНГ БИР КУНИ

«Қора делфин»даги ҳаёт қатий график асосида ташкил этилган. Ҳар куни эрталаб соат 06: 00 да аристонлар уйғотилади. Кўрпаларини тартибга келтиргач, юз-қўлини ювади. Камерада кўзгу, унитаз, стол, табуретка ва тумбочка мавжуд. Барча ишлатадиган буюмини аристон тоза ҳолатда сақлаши керак. Пойафзали ва бошқа кийимлари боғичларсиз бўлиши шарт.

06: 30 да нонушта бошланади. Нонушта пайтида аристон радио эшитиш ҳуқуқига эга. 07-15 да нонушта тугайди. Розеткалар ёқилади. Электр токидан улар соқол олишда, кийим ювишда фойдаланиши мумкин. Роппа-роса 08: 00 да ток узиб қўйилади. Ким улгурмаса, ўзининг муаммоси. Шу заҳоти назоратдан ўтказиш амали бошланади.

Камера эшиги очилди дегунча аристон деворга юз бурган, икки қўлини орқага қилиб эгилган ҳолда исми, қайси модда билан қамалгани ҳақида малумот бериши керак.

Эрталаб соат 06: 00 дан то кечки 22: 00 гача аристон ўтириш, ётиш ҳуқуқига эга эмас. Фақат соат кечки 22: 00 дагина тақиқлов бекор қилинади. Лекин аристон чироқни ўчирмаган, бошини камера эшиги тарафга бурган, бошини кўрпа билан ёпмаган ҳолда ухлаши керак.

Кўнгилочар лаҳзалар деярли йўқ ҳисоб. Сигарет чекиш тақиқланган. Чекса, махсус изоляторга ташланади. Телевизор томоша қилиш бахтига аристон жазо муддати 10 йилдан ўтгач муяссар бўлади. Шунда ҳам қариндошлари телевизор сотиб олиб бериши керак. Кўпчилик аристонлардан эса содир этган жиноятидан огоҳ бўлгач, қариндошлар юз ўгиради.

Телевизори бори ҳам бир кеча-кундузда 4 соат 15 дақиқа томоша қилиш ҳуқуқига эга. Шунда ҳам фақат марказий каналларни томоша қилади. Реклама блокка туширилади.игач, кўринмас даражага етади. Уни кўриш учун қоғозни ёниб турган шамга яқинлаштириш лозим экан.

16. Қадимгилар сут ачиб қолмаслиги учун ичига қурбақа ташлаб қўйишган. Қурбақанинг танаси микробга қарши модда ишлаб чиқараркан. Шу моддалар бактериялар ўсишини, сут ачишини тўхтатган.

17. Дунёда энг ёғли сут сифатида китлар ва тюленлар сути этироф этилади.

18. Сут таркибида 80 дан ортиқ организм учун фойдали минераллар бор.

БЎРИЛАР СЎҚМОҒИ

Отам раҳматлининг бир гапи сира ёдимдан чиқмайди: "Болам, илон билан бўрида азроилнинг бир донадан "туки” бўлади. Уларни кўрган инсонни қўрқув чулғаб олади, бироқ одамдан кучли жонзот йўқ”, деган эди. Ҳадикни енгиб яшаш ҳам марднинг иши. Қўшработ туманидаги Қоратош қишлоғи Нурота тоғ тизмасига кирувчи Оқтоғ ва Қоратоғ оралиғида жойлашган мафтункор...

Мўминнинг қабри (Ибрат)

Бир мўмин киши вафот этибди. Қабрда қўрқиб ётса бир овоз эшитилибди. -Эй,банда умрингда бирон закот берганмисан? Одам - йўқ мен ахир жуда камбағал эдим. Яна овоз эшитилибди, Қурьон ўқидингми хаётда? -йук мен бесавод эдим афсус. Изингда дуо қиладиган ва дуоси етиб турадиган фарзанд тарбияладингми?йўқ мен бефарзанд эдимку ё Раб деб мумин йиғлай...

АБДУЛЛА ҚАҲҲОР: “ЎҒРИ” (ЎТМИШДАН)

"Отнинг ўлими итнинг байрами” . Мақол *** Кампир тонг қоронғисида хамир қилгани туриб ҳўкизидан хабар олди. О!.. Ҳўкиз йўқ, оғил кўча томондан тешилган… Деҳқоннинг уйи куйса куйсин, ҳўкизи йўқолмасин. Бир қоп сомон, ўн-ўн бешта хода, бир арава қамиш — уй, ҳўкиз топиш учун неча замонлар қозонни сувга ташлаб қўйиш керак бўлади....

ДУНЁНИНГ ЕТТИ МЎЖИЗАСИ

Бир куни мактабда "Дунёнинг етти мўжизаси” мавзусида дарс ўтилаётганди. Дарснинг бошида ўқувчиларга мўжизаларни санаб, ёзиб чиқиш вазифаси берилди. Ўқитувчи ўқувчиларнинг дафтарини йиғиб олаётганида, бир қизалоқ ҳануз ўз дафтарига нималарнидир қоралаётганига кўзи тушди. Ўқитувчи унинг ёнига бориб, ёрдам керак эмасми деб қизиққанида, ўқувчи қиз...

Аяжон, аяжон, мен келдим, аяжон, туринг, нон топиб келдим.

Бола растада юрарди. Тиним йук. Ойнали кенг-ковул магазинлар, катта дуконлар ва к,утичадай дуконлар ёнида айлангани айланган эди. Бола беш-олти кунгина расталарда кезарди. У тиланчиликда янги эди....

УЧТЕПА ТУМАНИДА ЎҒРИЛИККА ҚЎЛ УРГАН ШАХСЛАР ҚИЛМИШИГА ЯРАША ЖАЗО ОЛДИ

...Бекорчиликдан зериккан икки йигит пойтахтимизнинг Уккоша кўчасида мақсадсиз кезиб юрарди. Йўл четига тўхтаган "Нексия" уларнинг этиборини тортди. Ундан шошиб тушган амакининг машина эшигини қулфламай дўконга кириб кетганини кўргач, улар ўйлаб ўтирмай шу томонга ошиқди. Улар эшикни очиши ҳамоно машина салонида турган ноутбук ва нақд пулларни...

Бир одам

Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки хафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди. Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан...

Ўғлингизга ҳаридор бўлиб келдик

Улар тўртинчи қаватдан жой сотиб олиб, илк бора айвонга чиқиб нонушта қилишарди. Йигитнинг кўзи рўпарадаги худди шундай айвонда кир ёяётган қизга тушиб қолди. У илгари ҳовлида яшаганигами, бундай ҳолни кўрмагани учунми, ғалати бўлиб кетди......

ҲАЁТ ЎЗИ ШУНАҚА. (Умр дафтари, тукмидан)

«1» Ҳаёт ўзи шунақа... У шундай деганди…биринчи ва оҳириги суҳбатимизда. Кечагидай эсимда. Бу воқеага кўп бўлганига қарамасдан у билан бўлган учрашувимизни ёдимда сақлаб қолганман.  Исмини сир тутди… ...

Арлялик қиз

Тегирмонимдан қишлоққа тушиш учун йўл бўйида жойлашган катта хўжалик этагидаги сердарахт ҳовли ёнидан ўтиш лозим. Бу оддий қишлоқ уйи: олд томондан қараганда қизил черепиция, том устига қадалган флюгер[1], пичан ортадиган чиғир шундоққина кўзга ташланади. Том орасидан илдизи қорайган пичан боғламларининг хийла қисми ташқарига чиқиб қолган. Негадир...

Изохлар 2

  1. Офлайн
    Олимжон
    Олимжон 7 сентября 2020 00:25
    Хикоялар юборсам буладими?
    1. Офлайн
      Admin 7 сентября 2020 01:32
      Xa albatda yuborsa bo'ladi

Фикр қўшиш