Изтиробда қолган ота: «Қизларим ва аёлим диндан чиққан!..»

Изтиробда қолган ота: «Қизларим ва аёлим диндан чиққан!..»
Изтиробда қолган ота: «Қизларим ва аёлим диндан чиққан!..»


Шукрки, бугун замонамиз тинч, одамлар Ислом динига бўлган эҳтиёжларини қондиришлари учун юртимизда булоқлар талайгина. Аммо бази нотўғри, айтиш мумкинки, мутлоқ бегона ва кераксиз ғоялар, оқимлар ҳам йўқ эмас. Тўғри, улар доим орамизда ёввойи ўсимлик ва ажриқ каби ғира-шира кўриниб турган. Бироқ бугун бундай ярамас оқимларга йўл очиб бериладиган давр эмас. Бироқ қаҳрамонимиз…

Нуриддин ака. Ўрта Чирчиқ туманида туғилган, бугун Олмалиқ шаҳридаги мусиқа мактабларининг бирида меҳнат қилади. Бу одамнинг кўзларида аллақандай изтироб ёниб турибди. Бу шундай изтиробки, болаларинг кўз ўнгингда нобуд бўлаётгани билан баробар. Бир тарафдан эса мусулмон оиласида дунёга келган қизларнинг диндан чиқиши, нобуд бўлишдан-да аянчлироқ. У шундай азобки, қалбини ётларга сотган жигаргўшалари билан яшаш азоби…

«Энг бошида қизларимнинг бу йўлга кирганини тушунмаганман. Биз тинчгина яшаб юрган, аҳил-иноқ оила эдик. Ҳаммаси, аслида, бундан 15-20 йиллар аввал бошланган. Менинг икки қизим ва бир ўғлим бор. Рафиқам билан иккимиз ҳам ўқитувчимиз. Кўп йиллардан буён болаларга мусиқадан дарс бераман. Бошимга тушган бу кўргулик, яни қизларимнинг диндан чиқиши, бемани оқим — «Иегова шоҳидлари» сектасига азо бўлиши ва уларни ҳамон бу йўлдан қайтара олмаганим қалбимни вайрон қилмоқда.

Анча йиллар илгари қизларимнинг қандайдир гуруҳга азо бўлганини оилавий суҳбатларимизнинг бирида билиб қолгандим, аммо сира динсизларнинг оқимига қўлишиб қолиши хаёлимга келган эмас.


Катта қизим Ирода Оҳангарондаги коллежларнинг бирида таҳсил оларди. Дарсларга қатнаш қийинлиги учун ўша туманда яшайдиган холасиникида турарди. Холасига ишонганим учун қизимни тергамадим. Аммо бу аёл оиламни барбод қилди. Кейин билсам, у қизимдек шикаста қалб эгаларини ўз тўрига илинтириб, секта азоларининг сафини кенгайтириш билан шуғулланар экан. Ҳа-ҳа, у асосан, жимжимадор шиорлар ва «хайрия» тадбирлари остида турли ёшдаги аёллар, нафақахўрлар, ҳали бутун ҳаёти олдинда бўлган ёш қизларни бирлаштириб, «Иегова шоҳидлари» ташкилотига азоликка чорлар экан. Улар ўз ғоялари билан йўғрилган китоблар асосида йиғилишлар ўтказиб, дин ниқоби остида самовий динларнинг барчасига зид бўлган ғояларни ёйиш, инсон қалби ва онгини забт этишга, ўз динидан воз кечишга қаратилаётган миссионерлик ҳаракатлари билан оиламни пароканда қилишди…

Иродани бошқача яхши кўрардим, чунки болалигидан жуда кўп азоб тортди. Нутқида туғма нуқсони бўлгани учунми ёшлигидан бироз тортинчоқ ва шикаста табиатли бўлиб улғайди. Қизим чучукланиб сўзлаганда қалбим ларзага келарди, энди эса кўзларимда беихтиёр ёш, қўлларим мушт бўлиб тугилади. Аммо уларни жазолай олмайман…

Катта қизимнинг ортидан кичик қизим ҳам «Опамдек бўламан!» дея ният қилди ва опаси ўқиган коллежга ўқишга кирди. Энг ёмони, холаси катта қизимнинг қалбини динсизлар сектасига арзон гаровга пуллаб, ўқиш вақтида йўлдан адашган Иродамнинг кетидан синглисини ҳам тортибди. Мен буларни жуда кеч билдим…

Қизларим ўқишдан келганда уйимизда байрам бўларди. Аммо йўлдан адашгач, бу ҳолат ўзгарди. Энди улар фақат қандайдир нарсалар ҳақида суҳбатлашар, бунга онасини ҳам жуда қизиқтириб қўйган эди. Гоҳида суҳбатларига қулоқ солиб, тушунмаганимда уларни ёлғиз қолдирардим. Лекин шу жойида жуда катта хатога йўл қўйган эканман… Тасаввур қилинг, оилангиздан уч киши яширин равишда турли дарслар ва мажлисларга қатнаса, муртадликдан сабоқ олаётган бўлса… Бундай даҳшатни душманимга ҳам раво кўрмасдим.

Базида қизларим менга нималардир мароқ билан гапириб беришарди. Мен эса уларнинг одамгарчилик ҳақидаги ибратли ҳикояларни ўрганаётганидан хурсанд бўлардим… Аммо кунлардан бир кун улар тўлдириб юрган дафтар қўлимга тушиб қолди. У дафтарда Худо ҳақида, бошқа дин ҳақида аллақандай қўрқинчли, бемани қарашлар ёзилган эди. Қизларимга ойдинлик киритишларини сўраб юзлансам, «Иегова шоҳидлари» сектасига азо бўлдик, биз энди Худони таниямиз», дейишди. Ана ўша дам менинг юрагим қай аҳволга тушганини биласизми?! Ахир бу мусулмоннинг муртадга айланиши, диндан чиқиши-ку?!

Шунда мен ўзимни босишга уриниб, уларга хотиржам тушунтирдим. «Юртимизда бундай китобларга рухсат йўқ, булар ғирт бемани, кераксиз китоблар. Истасанглар, мусулмонлар идораси рухсатидан ўтган диний адабиётларни ўқинглар, менга ҳам олиб келинглар, бирга ўқиймиз», дедим. Аммо улар гапларимга кўнгандай бўлишарди-ю, барибир, ўша аҳмоқона дарсларга қатнашда давом этаверишарди.

Мен улардаги бу ҳолатни кўриб, ортиқ чидай олмадим. Энди қатий чора кўришга киришмасам бўлмасди. Шу сабабдан ўша жойга, дарсларга бормасликларини дўқ билан ҳам тушунтирдим ва тақиқланган китобларни олиб ҳовлининг ўртасида ёқиб юбордим.

Ҳаттоки қизларимга қўл кўтаришгача бориб етдим. Бу эса ота учун нақадар оғир эканини билмайсиз…

Қизларим гўё программалаштирилган роботдай бўлмағур сафсаталарни гапиришар, ўзларини оқлашар, назаримда, нима деяётганларига ўзлари ҳам тушунмас эди. Бир куни менинг қўлимга ҳам «Инжил»ни беришди, кейин турли мақолалар, расмли китоблар уйимизда тез-тез сочилиб ётадиган бўлди. Ўша манбаларда бизнинг динга оид бирор нарса йўқ, бари ёт тушунчалар эди…

Аввалига бу ҳолатдан жуда қаттиқ сиқилдим. Тушкунликка тушиб қолдим. Сабаби, одамлар орасидан ҳам кимлардир қизларимнинг бу ишини юзимга солди, ҳаттоки раҳматли тоғам ҳам мени ёнларига чақириб бу ҳақда сўраганларида бошим хам бўлди. Энг ёмони, бу тарғиботчилар туфайли менинг болаларим эрта-индин халқдан, маҳалла-кўйдан ажралиб қолишади…»

Отанинг бу изтироби ҳақиқатан ўринли. Ёш қизлар билан бўлган бу воқеа чиндан ҳам ҳақиқий фожиа. Ҳозир Нуриддин ака болаларининг халқ ичига қўшила олмаслигидан, улардан узилганидан куюнмоқда. Бу, албатта, ҳақли азоб. Аммо энг катта азоб болаларнинг муртадга айлангани, охиратини куйдиргани эмасмикин?!

Таассуф, ҳамма ҳавас қиладиган бир оиланинг икки қизи ва хотини бугун «Иегова шоҳидлари» оқимининг фаол азолари. Аммо… ота буларни била туриб ҳеч нарса қилолмаяпти. Хуллас, бир оила кўз ўнгимизда пароканда бўляпти.

Нуриддин аканинг сўнгги сўз ўрнида айтган гаплари ҳамон қулоқларимиз остида жарангламоқда. «Қизларимни урдим, сўкдим, хуллас, қўлдан келганча бу йўлдан қайтаришга уриндим. Аммо қайтаролмагач, бош олиб аллақаёқларга чиқиб кетмоқчи ҳам бўлдим. Лекин ҳар сафар оталик меҳрим, бурчим сабаб қалбимда ягона илинж билан «Оиламни муқаддас Ислом динимизга қайтармагунча уларни ташлаб кетишга ҳақим йўқ!» деб ўзимга сўз бердим. Тақдирнинг менга аталган бу ўйинида енгилишни истамадим… Аёлим «Иегова шоҳидлари» оқимидан бугун бўлмаса, эртага, албатта, қайтишига ишонаман. Бироқ қизларим учун ҳали кўп вақт керак бўладими деб қўрқаман…»

Қаранг, устомон оқим эгалари тўрига илинган фарзандларини уларнинг чангалидан қутқаришни ўйлаб эзилаётган бечора отанинг сўзларини. Падарибузруквор кўзларида ёш билан сизга, бизга ҳаммага савол билан боқяптики, унда: «Бу изтироб домидан гулғунчаларимни, оиламни қутқара оламанми?» деган нидо бордек, назаримизда…

Ҳа, азизлар, бу бир отанинг эмас, балки бутун бир жамиятнинг нидосига айланмаслиги учун кўзимизни каттароқ очайлик, ҳар қандай оқим ва миссионерларнинг алдов сўзларига учиб, ўзимизни, яқинларимизнининг боши хам қилмайлик. Зеро, Ислом дини покликдан, муҳаббатдан иборат дин. Уни қандайдир худосизларнинг сўзларига алмаштирмайлик.

Унутманг, «Иегова»чилар яккахудоликни инкор этмаган ҳолда, бахтга муштоқ инсоннинг маҳзун кайфиятидан фойдаланишади. «Сен бахтли бўласан, сенинг камчилигинг этиқодингда ва сен уни ўзгартир, сен бизга қўшил!» каби даватлар ва баландпарвоз вазлар инсон қалбини ўзига ром қилмай қўймайди. Айниқса, этиқоди суст инсонларни.

Биз Ислом нури ёйилган мамлакатда, шариат ҳукмлари тарғиб қилинадиган диёрда яшаяпмиз. Шундай экан, болаларга ёшлик чоғиданоқ асл Исломни тушунтирайлик. Жилла қурса, дуо қилишни, дуонинг аҳамиятини англатайлик. Шунда фарзандларимиз йўлидан чиққан шайтоний малайларнинг ифлос ўйинларига, бемани ақидаларга алданиб қолмайди ва бунга ўз мустаҳкам этиқоди билан муносиб жавоб бера олади.

Маликамиз романтикага қарши!

Яна ҳар хил хаёлларга бориб юрманг: мен хотинимдан шикоят қилмоқчи эмасман. Худога шукур, беш йилдан бери бинойидек яшаб келяпмиз. Фақат... шу келингизнинг ўта реалистлиги, ҳисоб-китобга ўчлиги бор-да... Ахир инсон сал гўзалликка, орзу-ҳавасга, борингки... романтикага мойил бўлиши керак-ку?...

ИШИД (ИГИЛ) ХАКИДА “КАЛЛАКЕСАР…” НОМЛИ ХАЙОТИЙ ХИКОЯ (5-кисм)

«ТАН МАХРАМ» Соли ота узун йолакдан отиб каттакон залга кирди. Хона жуда хашаматли, айланасига кимматбахо жихозлар койилганди. Мехмонали умри бино болиб бу каби кошоналарга кириб кормагани учунми, полга тошалган калин, чог каби кип-кизил гиламга хам корка-писа ойок коярди....

У собик хотини билан топишиб олди, мен еса бефарзандман...

— Торт йил аввал совчилар оркали турмушга чикдим. Лекин турмуш ортогим билан ортамизда мехр уйгонмади, фарзандли хам бола олмадик ва кайнонамнинг кистовлари билан уч йил яшаб, ажрашдик. Бир муддат отгач, оиласидан ажрашган инсондан совчи келди, розилик билдирдим. Бу инсон билан атиги уч ой яшадик, мана икки ойдирки, ота уйимда отирибман....

Амир Темур отининг лақаби "Ўғлон" эди

Кўҳна мозийни йилқисиз тасаввур этиш қийин. Тўғрироғи, не-не қирғинларни бағрига босиб ётган ўтмиш саҳифаларида кўплаб жаҳонгирлар қаторида тарих мулкига айланган отлар изи бор. Дейлик, ҳазрати Муҳаммад солиоллоҳу алайҳи вассалам Буроқ, ҳалифа Али Дулдул, фотиҳ Искандар Буцефал каби арғумоқлар билан эсланади. Отчилик тарихи тадқиқини ушбу қадимий...

Ҳикоя: Қалтис қасос

Чироқлар, полиция машинасининг сигнал товушлари, дўкондан қочиб улгурган одамларнинг бақир-чақири, қулоқларим остидан кетмади. Оёқларим титраяпти, кўзларимни асабдан тез-тез пирпиратяпман. Лекин қўлимдаги ягона нажотни — қуролни туширгим йўқ. Тўппончани касса олдида йиғлаб турган эркакнинг пешонасига тирадим. — Ташқаридаги итларни чақирганинг учун...

РАМАЗОН РЎЗАСИГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТНИ БИЛАСИЗМИ?

РАМАЗОН РЎЗАСИГА БЕРИЛАДИГАН МУКОФОТНИ БИЛАСИЗМИ? Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: «Абу Салама ибн Абдурраҳмонга: «Рамазон ойи ҳақида сен отангдан, отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита эшитган нарсани гапириб бер», дедим. «Яхши. Отам менга шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ...

Вояга етдим. Отамни кўргим келаяпти!»

— Ёшим 19 да. Ота-онам чақалоқ вақтимда ажрашиб кетишган. Дадамни ёшлигимдан кўрмаганман. 16 га тўлиб, паспорт олганимда отам билан учрашишни жуда истадим ва уйларига бордим...

Oта кадри

Отаси куй гуштидан тайёрланган кабобни жуда яхши курарди. Буни билган угил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди... аввалига ОТА кабобини узи ейишга харакат килибди... хар сафар овкатини огзига олиб борганида  карилиги сабабли куллари титраб таоми соколию атрофига тукилибди......

Онаси туфайли жиноятчига айланаётган болалар

Ушбу интернатда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг "қора" ўтмишидан кўпчилик хабардор. Ўғирлик қилган, жанжаллашган, тан жароҳати етказган… Бу каби ибораларни ўқувчилар ҳам яхши билади. Тўғри, бу ерда ҳеч ким бир-биридан қандай жиноят содир этганини сўраб ўтирмайди. Аммо кўпчилик янги келган ўқувчи бу ерга нима учун тушиб қолганини дарров англаб олади....

БУНИ ТАКДИР ДЕЙДИЛАР....

Пойездга йетолмагач йигит югуришдан тöхтади. "Жин урсин öша светафорни,- хайолидан öтказарди у,- ертарок харакатланиш керак еди. кайерданам öша бетайиннинг машинасига öтирдим!" У асаби таранг холда ортга öгирилди. Шу вактда худди öзи каби пойезд ортидан афсусланиш билан караб колган кизга кöзи тушди....

Фикр қўшиш