Қади сарви уза зулфи каманде...

Қади сарви уза зулфи каманде...
Қади сарви уза зулфи каманде...


Ёхуд Ҳофиз Хоразмий қаламига мансуб бу ғазалнинг шимолий музликларга нима алоқаси бор?
Албатта, Жаҳонгир Отажоновнинг мазкур қўшиғи сўзларининг муаллифи ҳақида унга жўр бўлиб куйлаётган тингловчиларнинг ўндан бири ҳам етарлича малумотга эга бўлмаса керак. Чунки, интернет тармоқларида тарқалиб кетган видеолавҳаларда ҳам клип ижодкорлари ҳақида малумотлар бўлса-да, шер муаллифи эсга олинмаган.

...1870 йилда Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳри Саларжанг музейидан антиқа қўлёзма – XV асрга мансуб девон топилади. Ундаги шерлар туркий тилда битилган бўлиб, уларда Ҳофиз тахаллуси қўлланган эди. Мутахассисларнинг узоқ йиллик изланишлари натижасида 34 мингдан ортиқ шерий байтларни ўз ичига олган девонXIV-XV асрларда яшаб ўтган ўзбек шоири Ҳофиз Хоразмийга тегишли экани малум бўлди.

Изланишларга кўра, бу шоир аслида Хоразмда туғилган, кейинчалик темурийлар ҳукмронлиги остида бўлган Шерозга кўчиб ўтган, умрининг охиригача шу ерда яшаган.


У форс адабиётининг буюк намояндаси Ҳофиз Шерозий шериятига катта ихлос қўйган, шу боис, ўзига ҳам шу тахаллусни танлаган эди.

Ҳофизни кўрунг ушбу замон турк тилида,

Гар келди эса, Форсда ул Ҳофизи Шероз

- мисралари ҳам шоирнинг туркий тилда Ҳофиз Шерозий даражасида ижод қилишни ўз олдига мақсад қилгани кўринади.

Ғазал нима ҳақда?

Кейилинг энди машҳур хит-қўшиққа асос бўлган ғазалнинг байтларини шарҳлашга кучимиз ва идрокимиз етганча уриниб кўрайлик:

Қади сарви уза зулфи каманде

Чу солди, бўлди жонға пойбанде.

Машуқа (ёр) нинг сарвдан тик қомати устидаги сочи – зулфи каманд (овчилар ишлатадиган узун арқон) солганида, жоним худди оёғидан тўрга илинган ўлжадек асир бўлди.

Етишмас хоки посиға анинг сарв,

Агарчи чекди бас қадди баланде.

Ҳатто сарв бўйи ҳар қанча баланд бўлса-да, унинг хоки пойига – оёғи остидаги тупроққа ҳам ета олмайди.

Юзи устиндаги ул донаи хол,

Ёнар ўт узра эрур чун сипанде.

Чўғдек ловуллаб турган юзи устидаги қора холи худди олов устига ташланган сипанд (ҳазорсипанд, адрасмон ҳам дейилади) – исириқ тухумига ўхшайди.

Шакар гуфторлар бордур, валекин,

Анингтек йўқтурур бир нўшханде.

Шакардек ширин гапирадиганлар кўп, лекин худди Унингдек кулгуси жонга ором берадигани йўқ.

Сўзию кўзию ширин дудоғи,

Эрур шаккар, тақи бодому қанде.

Сўзи, кўзи ва лаби шакар, бодом ва қандга ўхшайди. Бу ўринда мумтоз адабиётдаги лафф ва нашр (йиғиш ва ёйиш) бадиий санати қўлланган. Яни биринчи мисрада Ёрнинг сўзи, кўзи ва дудоғи тилга олинган бўлса, иккинчисида уларга ўхшатилган шакар, бодом ва қанд ташбеҳлари келтирилади.

Ғариб эрмас, писанд этмаса мени,

Чун андоғ йўқ жаҳонда худписанде.

Агар у мени писанд қилмаса, буни ажабланадиган жойи йўқ. чунки, жаҳонда ҳеч кимунингдек такаббур эмас.

Эшигинда бу Ҳофиздек кўрунмас,

Ғарибе, хаста мискин дардманде.

Унинг эшигида бу Ҳофиз (яни муаллиф)дек ғариб, фақир ва дардманд одам бўлмаса керак. Этибор қилинса, бундан олдинги мисрадан ғариб сўзи ажабланарли маносида келган бўлса, кейинги мисрада ғариб, бечора сингари маноларни беради.

Ғазал бир қарашда ошиқона мазмунга эга бўлиб кўринса-да, унда иккиламчи тасаввуфий мано, яни банданинг Яратганга бўлган илоҳий ишқи ҳам акс этади.

Қўшиқ қандай куйланган?

Хонанда Жаҳонги ижросидаги "Қаддаи баланд” қўшиғи кўпчилик мухлисларни мумтоз адабиётимизнинг кўпчилик умрида эшитмаган ғазал билан қисман бўлса-да таништира олди. Шу ўринда савол туғилади: , қўшиқ ижроси, унга ишланган клип ғазал мазмунига тўғри келармикин? Аммо, қўшиқ ижроси, унга ишланган клип ғазал мазмуни қанчалик моқ тушади?

Аввало, мазкур қўшиқда Ҳофиз ғазалининг фақат уч байти ишлатилган холос. Хонанда "зулфи каманде” сўзини талаффуз қиларкан, негадир клипда ўқ-ёй тасвири намоён бўлади. Ҳолбуки, камон ва каманд мутлақо бошқа-бошқа нарсалар. Қоларверса, бадиий адабиётда ёрнинг зулфи эмас, қошлари камонга ўхшатилади.

Очиғини айтганда, клипдаги манзаралар – "лирик қаҳрамон”нингАрктикамузликлари оралаб кемада сузиши, қимматбаҳо автомашиналардаги саёҳати, катта йўлнинг қоқ ўртасида тўхтаб, рақс тушиши, дискотекадаги кўнгилхушликлар билан Ҳофиз Хоразмий ғазали мазмунини боғлаш осон бўлмаса керак. Шунингдек, қўшиқдаги "чув-чув”, "вой-бў”, "шов-шув” сўзлари ҳам ғазалнинг таркибию моҳиятига бегона.

Тўғри, ушбу қўшиқнинг ёшларнинг қалбига етиб бора оладиган оҳангда, услубда куйланишини унинг ютуғи дейиш мумкин. Ҳар қалай умрида мумтоз адабиётни қўлига олмаган йигит-қизлар икки-уч мисра бўлса-да, буюк шоиримиз Ҳофиз Хоразмийнинг ижодидан ёд олди-ку? (Унинг маносини тушуниб етиш – бу энди бошқа масала!) . Лекин, барибир буюк боболаримиздан мерос қолган бадиий адабиёт дурдоналарига кўпроқ масулият ва чуқурроқ ҳурмат билан ёндашилса, нур устига ало нур бўларди.

Уят бўлади, бегойим, уят..!

Ҳамкасбларимиз билан тушлик қилиб, тамаддихонадан чиқиб келаётгандик. Автомобиллар тўхташ жойида бир аёлнинг сўкиниб гапираётгани диққатимизни тортди. Сочлари сариққа бўялган, тор кўйлакчаси баданини ситиб турган, оёқларига ёпишиб турган шим тўладан келган гавдасини қўпол кўрсатаётган аёлнинг оғзидан чиқаётган сўзларни илон эшитса пўст ташлайди....

ИШИД (ИГИЛ) ХАКИДА “КАЛЛАКЕСАР…” НОМЛИ ХАЙОТИЙ ХИКОЯ (1-кисм)

ХАЙДАЛИШ Мехмоналининг армиядан келганига бир ой болмай, гойо боши берк кочага кириб колгандек еди. Болаликдан тепишиб катта болган тогаси Обид сувчи уйланди-ю, тонини тескари кийиб олди. Бир марта янгасининг хакоратига хакорат билан жавоб кайтарганига Мехмоналини ховлидан хайдашга тушди. Махалла оксоколи Султон бува, кишлокнинг мойсафидлари...

Узатилган киз (Хикоя) Тавсия етамиз

Назира тез-тез соатига караб  кояр, юраги ховликарди.  Кичкинтойлар еса богча  опасининг юз-козларидаги ...

ДАҲШАТ… (Юраги заифлар ўқимасин)

Унсин худди дадасидан катта ҳайитлик олиб бозорбошига кетаётган ёш боладай чопқиллаб, қаршисидан эсаётган шамолга сўз бермай, базан ирғишлаб борар эди; бироқ гўристон кўчасига бурилиб, салобат билан тебранаётган қоп-қора кекса чинор остида оқаришиб турган сағаналарни, белгисиз зулматни кўрганида юраги увишди-ю, зовур кўпригидан ўтиб, икки қадам...

Севгим-севгилим

Бу вокеага анча боʻлди. Мен ендигина институтни тамомлаган йигирма икки-йигирма уч йошлардаги йигит едим. Орзу-хавас катта. кайокка коʻл узатсам, йетади. Билакларимда кувват, калбимда гʻайрат жоʻш урарди. Йошлик ендигина канот чикарган учирма кушга оʻхшайди. Хеч нарсадан тап тортмайди, хеч нарсадан чоʻчимайди. Бутун борлик унга янгича, сирли...

Хикоя: Соябонли бахт

Авжи саратон. кок туш вакти. Кочада деярли хеч кимни топмайсиз. Хамма иссикдан кочиб, озини соя-салкинга урган. Айни шу вактда ишга боришим керак. Йигирма дакикача пийода юрсам ишхонамга йетиб оламан. Йолимда баланд, чиройли бинолар, янги курилишлар коп, аммо дарахт йок. кани енди шу коча кета-кетгунча дарахтзор болса, деб ойлайман…...

Кенжа келин

Бир кекса аёлнинг хикояси. «Менинг уч угли бор. Кунларнинг бири катта углимнинг уйига бордим. Эрталаб бомдод намозига тахорат олиш учун келинимдан сув олиб келишини сурадим. Тахорат килдим. Намозимни укидим. Колган сувни ётган урнимга тукдим. Кун ёришганда келинимни чакириб: - Кизим, нимасини дейисиз, энди каричилик! Урнимни хул килиб куйдим, -...

ОНАЛИК МУҲАББАТИ

ОНАЛИК МУҲАББАТИ Қизалоқ эсини таниган кундан бошлаб онасидан чексиз меҳр кўрганди. Онаси уни ширин сўзлар айтиб эркалар, қизини беғубор, гўзал малика дер, қизалоқ онасидан эшитган бу сўзларга ишониб улғаяётганди. Онаси унга юзларидан нур таралишини, оҳу кўзли эканини айтишдан чарчамасди. Онасининг биттагина фарзанди эди у....

Иззат – Исломдадир!

Тарих китобларида ҳазрати Умарнинг (р.а.) фатҳ этилган Қуддус шаҳрига кириб боришлари шундай тасвирланган: Қуддусликлар «халифангиз келсагина шаҳарни сизларга топширамиз», дейишади. Ҳазрати Умар (р.а.) бир туя, бир хизматкор билан Мадинадан Қуддусга равона бўладилар. Камтарликни қаранг. Дунёнинг ярмини бошқариб турган амир хоҳлаганида аркони...

Калит нега эшикни очмаяпти?

Бу воқеа 1979 йилда юз берганди. Ўн тўрт ёшларда эдим. Онам кўчада калитни йўқотиб уйга келибдилар. Калитнинг бир нусхаси отамда эди. Отам бозорда савдогарлик қилардилар. ...

Фикр қўшиш